O`zbekiston respublikasi oliy va o`rta maxsus ta`lim vazirligi toshkent davlat texnika universiteti “Geologiya qidiruv” fаkultеti “Nеft va gazni qayta ishlash ob’ektlari” kаfеdrаsi «korroziyadan himoya qilish»


-маъруза. ЮҚОРИ МОЛЕКУЛАЛИ БИРИКМАЛАР АСОСИДАГИ КОРРОЗИЯБАРДОШ МАТЕРИАЛЛАР



Download 6,18 Mb.
bet97/181
Sana28.05.2023
Hajmi6,18 Mb.
#945509
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   181
Bog'liq
MAJMUA KORROZIYA 1

21-маъруза.
ЮҚОРИ МОЛЕКУЛАЛИ БИРИКМАЛАР АСОСИДАГИ КОРРОЗИЯБАРДОШ МАТЕРИАЛЛАР
21.1. Каучуклар ва резиналар
21.2. Графит материаллар.
Таянч сўзлар: Каучуклар, эбонит, локлар, елимлар, Бутадиен-стирол каучук, Бутадиен-нитрил каучук, Хлорпрен каучуги наирит, бутилкаучук, силиконли каучуклар, фторкаучук, графит, антифрикцион, фенол-формалдегид..
21.1 Каучуклар ва резиналар
– юқори молекулали бирикмалар бўлиб резина, ва , , боғловчи моддалар олиш учун фойдаланилади. Каучуклар чизиқли тузилишга эга бўлиб, юқори эластиклиги ва ишчи температура диапазонининг кенглиги билан ажралиб туради. 100°С ҳароратда улар мўрт бўлиб қолади, 200°С да эса суюлиб қолади (14.4-жадвал).
Натурал каучуклар (НК) – таркибида каучук моддаси бўлган тропик ўсимлик-ларнинг сутсимон сокидан олинади. Сокка кислотали ишлов берилгандан сўнг ҳосил бўлган маҳсулот ёйилиб, шакл берилади.
Синтетик каучуклар (СК) чекланмаган бирикмаларни полимерлаш йўли билан олинади. Дастлабки материал таркиби ва уларга ишлов бериш шароитига боғлиқ ҳолда турлича хоссали ва ҳар хил чидамлиликка эга бўлган каучуклар ишлаб чиқарилади (14.5-жадвал).
14.4-жадвал
Синтетик каучукларнинг характеристикалари

Каучукнинг номи

Дастлабки мономерлар

Махсус хоссалари

Бутадиен (СКБ)

Бутадиен
СН2 =НС–СН=СН2




Бутадиен стиролли (СКБ)

Бутадиен СН2=НС–СН=СН2 Стирол




Изопренли

Изопрен




Бутадиен нитрилли (СКБ)

Бутадиен СН2 =НС–СН=СН2
Акрилонитрил СН2 =СН – СN

Юқори иссиқлик-,
бензо-, мой чидамлилик

Хлорперенли
(наирит)

Хлорперен

Юқори иссиқлик-,
бензо-, мой чидамлилик

Бутилкаучук

Изобутилен

Изопрен



Юқори кимёвий
бардошлилик

Силиконли (СКТ)

Кремний органик бирикмалар


–60оС дан +300оС гача бўлган кенг интервалда ишлайди

14.5-жадвал


Каучуклар ва улар асосидаги резиналарнинг баъзи хоссалари

Номи

Каучуклар

Резиналар

Зичлиги, кг/м3

Чўзилишга
Мустаҳкамлиги, МПа

Нисбий
узайиши, %

Зичлиги, кг/м3

Чўзилиш га
мустаҳкамлиги, МПа

Нисбий
Узайиши, %

Иссиқбардошлиги, оС

Характерли хоссалари

Нарурал каучук (НК)

910–930

20–30

700-800

917–937

25–34

550–650

80–110

Мой, бензинда бўкади; оксидланади

Бутадиен-стирол каучуги (СКС)

920

3–5

500–600

620–980

20–25

550–650

80–100

Ейилишга юқори бардошли; оксидланади

Бутадиен-нитрил каучуги (СКН)

960

3–4,5

500–700

910–980

27–30

550–650

100–110

Суюқ ёқилғилар, мойларни шимимайди;

Наирит

1270

25–30

800–1100

1150–1250

20–35

600–700

110–120

Кимёвий ва атмосфара таъсирига чидамли

Бутилкаучук

910

15–20

700–850

920

15–22

500–600

120

Атмосферага чидамли, газ ўтказмайди

Полисилоксан каучуги

1600–2200







1600–2200

4–50

220–300

250–300

Совуққа, кислородга чидамли, газ ўтказмайди

Фторкаучуклар

1600–
2200







1800–
1900

20–25

250–550

200–250

Кимёвий инерт, совуқ, кислород, бензин, мойга чидамли

Резина ва эбонит – каучукни вулканизациялаш туфайли олинган маҳсулотлардир. Бу жараён вулканизатор моддалар (кўпинча олтингугурт, металл оксидлари) иштирокида, юқори температураларда амалга оширилади. Киритилаётган вулканизаторнинг миқдрига қараб юмшоқ резина (2–4 % S), яримқаттиқ резина (12–20 % S) ва қаттиқ резиналар (30–50% S) олинади. Охирги маҳсулот эбонит деб номланади.
Резиналар ноёб юқори эластиклиги, мустаҳкамлиги, сидирилишга ва агрессив муҳитлар таъсирига юқори қаршилиги, газ ва сув ўтказмаслиги билан ажралиб туради.
Бутадиен-стирол каучук (СКС) – бутадиен ва стиролнинг сополимери ҳисобланади. Унинг асосидаги эбонитлар юқори кимёвий чидамлилиги билан характерланади. Улар қуруқ ва нам хлорга, концентрланган уксус кислотасига 65°С гача чидамли, шунингдек 36 % ли хлорид кислотасида 80°С ҳароратда узоқ вақт ишлатилиши мумкин.
Бутадиен-нитрил каучук (СКН) – бутадиен ва акрилонитрил кислотаси-нинг сополимери ҳисобланади. Унинг асосидаги резиналар бензин, мойга чидамли, абразив ейилишга нисбатан юқори қашиликка ва иссиқликка юқори бардошга эга (100°С гача).
Хлорпрен каучуги наирит деб номланади. У асосан арзон ва сероб хом ашё ҳисобланган – ацетилен ва водород хлоридидан олинади. Наирит қопламалари (14.1-расм) эскирмайдиган, 70°С ҳароратда ҳам кислоталарда, ишқорларда ва тузли эритмаларда чидамли. Қисқа муддатли 90-95°С қиздиришларга бардош беради .





14.1-расм. Қувурлар четини эрозион ейилиш коррозиясидан наирит резина қопламаси орқали ҳимоялаш схемаси.
1 – қалқон; 2 – қувурлар; 3 – резина қаопламалари.



Бутилкаучук – изобутилен ва изоперенларнинг биргаликдаги полимерла-ниш маҳсулотидир. У агрессив муҳитлар таъсирига инертлиги, газ ўтказмаслиги ва сув шимимаслиги билан ажралиб туради, баъзи органик эритувчиларга чидамли.
Силиконли каучуклар юқори иссиқбардош (250–300°С) ва совуққа (–50 дан –60°С гача) чидамлили саналади. Бироқ уларнинг коррозиябардошлиги паст.
Фторкаучуклар кимёвий чидамлилиги ва иссиқбардошлиги бўйича биринчи ўринларда туради. Улардан тайёрланган буюмлар кучли агрессив муҳитлар ва оксидловчилар таъсирига 200°С гача чидайди. Бу турдаги каучукларнинг камчилиги – юқори киришиб қисқариши сабабли кимёвий аппаратураларда қўллаб бўлмаслиги.



Download 6,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish