O`zbekiston respublikasi oliy va o`rta maxsus ta`lim vazirligi toshkent davlat texnika universiteti “Geologiya qidiruv” fаkultеti “Nеft va gazni qayta ishlash ob’ektlari” kаfеdrаsi «korroziyadan himoya qilish»


Оддий полимеризацион пластик массалар



Download 6,18 Mb.
bet94/181
Sana28.05.2023
Hajmi6,18 Mb.
#945509
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   181
Bog'liq
MAJMUA KORROZIYA 1

14.2. Оддий полимеризацион пластик массалар.
Қиздирилганда ва босим остида олган шаклини қотгандан ва совитилгандан сўнг узоқ вақт ўзгаришсиз сақлай оладиган полимерлардан пластик массалар (пластмассалар) ҳосил қилинади. Оддий пластмассалар-нинг асосий характеристикалари 14.2-жадвалда келтирилган.
Полиэтилен — термопластик полимер ҳисодланади. Дастлабки мономер – этилен С2Н4 табиий газдан олинади. Полимер олиш паст ёки юқори босим усулида амалга оширилиши мумкин. Юқори босим остида олинган полиэтилен 1800–2500, паст босим остида олингани эса 2500-3500 молекуляр массага эга. Паст босим остида олинган полиэтилен анча юқори мустаҳкам-лик ва кимёвий чидамлилик кўрсаткичларига эга. Хона ҳароратида полиэти-лен қаттиқ эластик материал бўлиб, 60-70°С температурагача ўз хоссаларини сақлайди, 110–120°С ҳароратда юқори эластиклик ҳолатига ўтади.
Полиэтилен лок билан дастлаб ишлов берилган сиртларга пуркаш мето-ди ёки уюрмали усулда қопланади. Биринчи ҳолда кукунсимон полиэтилен заррачалари ҳаво аралашган ацетилен алангаси орқали ўтади. Бунда заррачалар эриб, пластик ҳолатдаги суюқ томчиларга айланади ва металл сиртига зарб билан урилиши натижасида унга ёпишиб яхлит қоплама ҳосил қилади. Иккинчи ҳолда кукунсимон полиэтилен ҳаво оқими билан 250-300°С гача қиздирилган металл сиртига йўналтирилади.
14.2-жадвал
Оддий пластмассаларнинг физик-кимёвий ва механик хоссалари



Физик-кимёвий
хоссалари

Полиэтилен

Полипро-пилен

Полистирол
блокли

Поливинил-
хлорид

Фторо–
пласт-4

Фторо–
пласт-3

1.

Зичлиги, кг/м3

920–930

900

1100

1330–1430

2160–2260

2100–2160

2.

Мустаҳкамлик чегараси, Мпа:
Чўзилишдаги
Сиқилишдаги
Эгилишдаги

12–16
12–15


12–17

25–40
60–70


80–110

35–50
80–100


85–100

40–60
80–100


90–120

14–25
12–20


11–14

35–40
50–60


60–80

3.

Нисбий узайиш, %

500–600

350–800

1,5–2

10–25

250–500

20–40

4.

Солиштирма ҳажмий электр қаршилиги, Ом∙м

1015

8∙1013

1014–1015

1012–1014

1015–1016

1,2∙1016

5.

Диэлектрик сингдирувчанлиги
(50 Гц частотада)

2,2–2,3

2,0–2,5

2,6

4,1

1,9–2,2

2,5–2,7

6.

Диэлектрик йўқотишнинг тангенс бурчаги, ∙104 (50 Гц частотада)

3

2–5

3–4,5

100

2–3

0,02–0,05

7.

Электр мустаҳкамлиги, кВ/м

45–60

35

20–25

15–45

20–30

13–15

8.

Мартенс бўйича иссиқликка чидамлилиги, °С

60

100–110

80

65

260

70–80

9.

Совуқликка чидамлилиги, °С

–70

–35

–20

–20

–270

–195

10.

Юмшаш ҳарорати, °С

110–120

160–170

100

160–170

327

210

11.

Қўлланиладиган
ҳарорат чегараси, °С

80–110

140–150

60–70

60

260

120



Полипропилен — полиэтиленга нисбатананча чидамли (14.2-жадвал). У юклама остида 100°С ҳароратда ҳам узоқ вақт ишлй олади. Юмшаш ҳароати 160-170°С бўлиб, –30 ÷–35 ҳароратгача ишчи ҳолатини сақлайди. Полипропилен кислоталар (96% гача бўлган H2SO4 эритмаларида, концентрланган HNO3 да), органик эритувчилар, ароматик углеводородлар, минерал ва ўсимлик мойларида юқори бардошлилик намоён этади. Бироқ, олеум, хлорсулфон кислотаси, тутайдиган азот кислотаси ва бром сувида барқарор эмас.
Полипропилендан турли қалинлик ва ҳар хил ўлчамдаги листлар, кувурлар, электротехник ва машинасозлик деталлари, газ ва нам ўтказмайдиган плёнкалар тайёрланади. Ундан аппаратларни футерлаш мақсадида ҳам кенг фойдаланилади. Ундан тайёрланадиган жиҳозларнинг хизмат муддати 6–8 йилни ташкил қилади.
Поливинилхлорид — зичлиги 1,4 кг/м3 га тенг кукун бўлиб, ундан қайта ишлаш орқали қаттиқ (винипласт) ёки юмшоқ плёка материаллари олинади. Поливинилхлорид олиш учун дастлабки хом ашё – хлорвинил СН2 = СНС1 ҳисобланади. Хлорвинил –14°С ҳароратда конденсацияланиб суюқликка айланадиган газ ҳисобланади.
Винипласт — молекуляр массаси 1800 дан 120000 гача бўлган термоплас-тик материал. Винипласт деярли барча минерал кислоталар (юқори концен-трацияли HNO3 ва олеумдан ташқари), ишқорлар, тузли эритмалар, органик эритувчиларда чидамли ҳисобланади. У 140°С ҳароратгача пластик, унга қиздириш орқали исталган шаклни бериш мумкин. Бироқ, винипластнинг қуйидаги камчиликлари ҳам мавжуд: ишчи ҳароратининг пастлиги (40–50 °С), паст зарбли қовушқоқлик, чизиқли термик кенгайиш коэффициентининг катталиги, юклама остида аста-секин деформацияланиши.
Винипластдан +50 дан –20°С гача ҳароратда эксплуатация қилинадиган аппаратура деталлари тайёрланади, у осонгина пайвандланади. Мустақил материал сифатида қувурлар, вентиляторлар, иссиқлик алмаштиргич аппаратуралари тайёрлашда фойдаланилади. Агрессив муҳитли иншоотларда
вентиляцион системалар ясашда ишлатилади.
Полистирол — қаттиқ, кислоталарнинг эритмаларида, ишқорли муҳитларда, ёруғликка чидамли материал. Полистирол –80 дан +110°С гача ҳароратларда энг яхши диэлектрик ҳисобланади. Ундан изоляторлар, фасон буюмлари, турли хилдаги ленталар, ўтказгичлар учун изоляция маҳсулотлари ва қувурлар тайёрланади. Полистирол органик эритувчиларда эрийди.
Фторопластлар – ўта юқори кимёвий бардошли ва антикоррозион техникада тенги йўқ материал ҳисобланади.
Политетрафторэтилен — фторопласт-4 тетрафторэтилен [–CF2–CF2–]n нинг полимери, яъни тўла фторланган этилен ҳисобланади. У юқори кимёвий чидамлиликка эга бўлиб, ишқорли материаллар эритмасида, фтор ва фторли керосин муҳитларида емирилади.
Фторопласт-4 нинг муҳим хоссаларидан бири – унинг иссиқбардошлиги, у –90 дан +260°С гача бўлган ҳарорат интервалида ўз хоссаларини умуман ўзгартирмайди. Ишқланиш коэффициентининг кичиклиги ва паст ҳароратларда ҳам мустаҳкамлиги унинг ижобий томонлари ҳисобланади.
Фторопласт-4 аъло жаражадаги диэлектрик, деформацияга чидамли, мўрт эмас. Унинг молекулярная массаси 400000-500000 гача етиши мумкин. Камчилиги – металлар ва бошқа материалларга нисбатан адгезиясининг сустлиги.
Фторопласт-4 кимёвий чидамли қувурлар, шланглар, прокладкалар, салниклар, кислоталар учун клапанлар ва филтрлар тайёрлаш учун ишлатилади. Ундан юзаси 4500 м2 гача бўлган иссиқлик алмаштиргичлар ясаш учун фойдаланилади.
Фторопласт-3 — трифторхлор-этилен [–CF2–CFCl–]n нинг полимери ҳисоб-ланади. У майдадисперс, осон сочилувчи кукун ҳолатида ишлаб чиқарилади ва 210°С температурада эрийди. Қўлланилиш чегараси 70°С гача, механик юкламалар бўлмаган ҳолда 100°С гача. Сувда ҳўлланмайди, сув билан бўкмайди, азот, сулфат, хлорид кислоталарнинг эритмаларида ҳамда ишқор- ларнинг концентрланган эритмаларида чидамли.
Фторопласт-3 фасон буюмлар ва зичловчи элементлар тайёрлаш учун ишлатилади. Ундан плёнкалар олинади, металлар сиртига коррозиядан ҳимоялаш учун қопламалар ҳосил қилинади. Фторопласт-3дан тайёрланган плёнкалар кислоталарга, тузларнинг эритмаларига чидамли бўлганлиги сабабли улар хлор ва жуда тоза маҳсулотлар ишлаб чиқариладиган корхона ҳамда завод аппаратураларида фойдаланилади.



Download 6,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish