13.1-расм. Ситалл қувурларни улаш усуллари. а – қабариқсиз; б – қабариқли; 1–қувурлар; 2–қўзғалувчан фланцлар ёки хомутлар; 3–кимёвий чидамли материалдан муфта; 4–резина ҳалқалар; 5– кимёвий чидамли материалдан прокладкалар.
бўлиб, 5–6 йилдан ортади. Улар H2SO4 узатиш тизимида 80°С гача бўлган ҳароратларда ишлатилади.
Шлакоситаллар мустаҳкам, минерал (эритувчи кислотадан ташқари) ва органик кислоталар таъсирига нисбатан чидамли, аммо улардан 200–250°С гача бўлган ҳароратларда фойдаланиш мумкин. Улар қурилиш конструкцияларини тайёрлашда, шунингдек конвейерлар, ғалвир-машиналар, элеваторларнинг деталларини ясашда қоплама сифатида ишлатилади.
Сталлар юқори ҳароратларда, агрессив газлар (хлор, хлорли водород, баъзи металларнинг хлоридлари ва бромидлари) таъсирига бардошлидир.
13.3. Керамик материаллар
Керамик ва ўтга чидамли буюмлар шихтанинг эриш температерасини пасайтирувчи силикат материаллари ва моддаларни пишгунча ўтда қиздириш йўли билан тайёрланади. Асосий хом ашё сифатида таркибида 20 % дан кўпроқ Al2O3 бўлган қум хизмат қилади. Қаралаётган материалларга кислотага чидамли эмал, тош-керамик маҳсулотлар, фарфор киради.
Кислотага чидамли эмал тоғ жинслари (қум, кварц қуми, бўр) ни юқори 1250 – 1300°С ҳароратда эритиш орқали олинадиган шишасимон масса ҳисобланади. Ундан ташқари, алоҳида хоссаларга эга бўлиши учун эмал таркибига NiO, CaO, ТiO2, ZrO2, SnO2, Сr2О3 оксидлари ва б. қўшилади. Кислотага чидамли эмалнинг минерал ва органик кислоталарга бардошлилиги юқори. Оддий кислотага чидамли эмаллар концентрцияси 5% гача бўлган иссиқ ишқорли эритмаларда бардошли ҳисобланади. Эмал билан қопланган буюмлар суюқликлар муҳитида 200°С, газсимон муҳитларда эса 600–700°С ишлатилиши мумкин. Совуқликка чидамлилик – эмалланган пўлат аппаратуралар учун –70°С, чўян аппаратуралар учун эса –30°С ни ташкил қилади.
Эмалланган жиҳозлар кимё саноатида хлорлаш ва нитратлаш жараёнларида, портловчи моддалар ва синтетик каучук, турли хилдаги органик, фармацевтик ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш саноатида кенг қўлланилади. Кислотабардош эмаллар билан резервуарлар, реакторлар, вакуум-аппаратлар, автоклавлар, дистилляцион ва ректификацион колонналар қопланади.
Шишасимон қопламалар металл билан шишани биргаликда шишанинг эриш ҳароратигача қиздириш орқали олинади. Ҳимоянинг бундай тури шишалаш, қоплама эса шиша-эмал дейилади. Шиша-эмаллар оддий эмалларга нисбатан янада юқори эксплуатацион кўрсаткичларга эга. 5% ли H2SO4 эритмасида шиша-эмал қопламаси емирилишининг коррозия тезлиги 0,00021 мм/йил. Шиша-эмал қопламали қувурлар юқори механик мустаҳкамлиги, зарб, титраш ва эгувчи таъсирларга чидамлилиги билан ажралиб туради. Бундай қувурлар 100% ли коррозион бардошлилиги сабабли нефт ва нефт маҳсулотларини ташиш учун истиқболли ҳисобланади.
Керамик кислотабардош материаллар зич ва ғовак турларга бўлинади. Зич кислотабардош материаллар сувни кам ютиши, биржинслилиги ва майда доналиги билан характерланади. Ғовак керамика ғоваклиги ва юқори нам ютишлиги билан фарқ қилади. Керамик буюмлар таркиби 13.1-жадвалда келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |