O`zbekiston respublikasi oliy va o`rta maxsus ta`lim vazirligi toshkent davlat texnika universiteti “Geologiya qidiruv” fаkultеti “Nеft va gazni qayta ishlash ob’ektlari” kаfеdrаsi «korroziyadan himoya qilish»



Download 6,18 Mb.
bet89/181
Sana28.05.2023
Hajmi6,18 Mb.
#945509
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   181
Bog'liq
MAJMUA KORROZIYA 1

13.2. Сунъий силикат материаллари
Тош қуйиш – кристалл тузилишга эга бўлган материалларни эритиш ҳисобланади. Бунда тоғ жинслари қўшимчалар билан бирга 1400-1450°С ҳароратларда эритилиб, сўнгра қуйилган жиҳозларга термик ва механик ишлов берилади. Бу жараёнлар учун хом ашё сифатида базалт, диабаз, чўкинди жинслар шихтаси, металлургия шлакларидан фойдаланилади. Масалан, эритилган диабаз – 47-48% SiO2, 15-16% А12О3, 15-16 % FeO + Fe2O3, 11-12 % CaO, 6-7 % MgO, 2-4 % K2O таркибга эга.
Тош қуймалар эритувчи кислоталардан ташқари исталган реагентларга нисбатан юқори кимёвий бардошлилиги билан ажралиб туради. Улар юқори механик мустаҳкамликка (сиқилишдаги σ = 200–400 МПа) ва ейилишга нисбатан катта қаршиликка эга. Уларни 150°С дан юқори бўлмаган ҳароратларда ишлатиш мумкин.
Тоғ жинслари эритмаларидан фасон жиҳозлари, қувурлар, тарновлар, абсорбцион колонналар қуйилади. Қуйма плиткаладан кимёвий заводларнинг махсус бўлимларини қуришда фойдаланилади.
Силикат шишалар юқори шаффофлиги, яхши механик чидамлилиги, кимёвий реагентларга нисбатан бардошлилиги ва паст иссиқлик ўтказувчанлиги билан ажралиб туради. Шиша ишлаб чиқариш саноати хоссалари ва мақсадига кўра жуда кўп турдаги маҳсулотлар тайёрлайди. Силикат шишаларнинг асосини кремний диоксиди – SiО2 (65–75 %) ташкил қилади, қўшимчалар сифатида ишқорий ва ишқорий-ер металлари (Na2O, K2O, CaO, MgO) нинг оксидлари ҳамда кислотали оксидлардан фойдаланилади.
Силикат шишалар асосан конструкцион ва футеровка материаллари сифатида кенг фойдаланилади. Улардан змеевикли совутгичлар, ректификацион колонналар, аппаратураларнинг элементлари тайёрланади.
Иссиқбардош шишалар кам ишқорли, таркиби 63,3 % SiO2; 5,5 % А12О3; 13,0 % СаО; 4,0 % MgO; 2,0 % Na2O; 2,0% F шихталардан тайёрланади. Бундай шишалар 1000–1100°С ҳароратгача бардошли ва 4,5-5,0 Мпа босимга чидайди. Эгилишга мустаҳкамлиги 600–800 кг/см2 ни ташкил қилади.
Алюмомагнезиал шишалар чидамли филтрловчи матолар тайёрлаш учун ишлатилади, 71 % SiO2; 3 % А12О3; 3,5 % СаО; 2,5 % MgO; 1,5 % К2О; 13-15 % Na2O таркибдан иорат. 80–100°С ҳароратли алюмомагнезиал шишалар хлорид кислотасига анча чиамли, сулфат кислотаси эса унга кучли таъсир кўрсатади. Хона ҳароратидаги, 60% концентрацияли фосфор кислотаси бундай шишаларга кучсиз таъсир қилсада, ҳарорат ортиши билан унинг емирувчи таъсири кучаяди. Алюмомагнезиал шиша толасидан тайёрланган толалар филтр-прессларда, барабанли филтрларда, ишқорли эритмаларни филтрлаш жиҳозларида қўлланилади.
Кварц шиша кристалл ҳолдаги энг тоза табиий кварцнинг турли кўринишлари, тоғ хрустали, томирли кварц ёки 98–99% SiO2 таркибли кварц қумини эритиш йўли билан олинади.
Шаффоф бўлмаган кварц шиша 99,95% SiO2; 0,01% А12О3; 0,004% Fe2O3; 0,028% СаО; 0,012% MgO; 0,041 % Na2O тарибга эга.
Кварц шиша юқори ҳароратли барча минерал ва органик кислоталарнинг исталган концентрациясига нисбатан чидамлидир.
Ситаллар деб шишанинг маълум бир шароитларда олинган кристалл структурали шиша материалларга айтилади.
Хом ашё сифатида минерализаторлар қўшилган шиша фойдаланилса техник ситаллар, агарда металлургия шлаклари олинса – шлакоситаллар ҳосил бўлади.
Техник ситаллар қаттиқ, минерал (эритувчи кислотадан ташқари) ва органик кислоталар ҳамда ишқорлар таъсирига нисбатан чидамли, оддий шишага нисбатан 5 марта мустаҳкам, 1000°С ҳароратгача бемалол чидайди.
Ситаллар кимёвий бардошлилиги бўйича силикат эмаллари ва шишага нисбатан жуда устун туради. Хоссалари бўйича диабаз ва базалтдан эритиб қуйилган қуйма тошлари деярли тенглашади. Масалан, АС-05, С-0,23; 224-18; Т-В6; ТС-81 маркали ситаллар кучсиз ва концентрланган сулфат кислотаси эритмаларида етарлича юқори бардошлилик намоён қилади. Техник ситаллардан учи қабариқли ва текис қувурлар, шунингдек улар учун фасон қисмлар тайёрланади (13.1-расм). Бундай қувурларнинг хизмат муддати прокладка материалларининг ишлаш муддати билан деярли тенг

Download 6,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish