O`zbеkiston rеspublikasi oliy va o`rta maxsus ta'lim vazirligi tеrmiz davlat univеrsitеti tabiiy fanlar fakultеti


Бош мия катта ярим шарлари пўстлоғи



Download 2,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,14 Mb.
#168399
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   114
Bog'liq
odam anatomiyasi

Бош мия катта ярим шарлари пўстлоғи. Бош мия катта ярим 
шарларининг кулранг моддаси бош миянинг юза қисмида жойлашган бўлиб, 
у мия пўстлоғи деб номланади. Мия пўстлоғи нерв ҳужайралари танасининг 
тўпламидан тузилгаи, 2-4 мм қалинликда бўлади. Мия пўстлоғи бош мия 
катта ярим шарлари эгатчалари ичига ҳам ўтиб, 2200 мм
2
юзани ҳосил 
қилади. Бу юзанинг 
2
/
3
қисми эгатчалар ҳисобига ҳосил бўлади, 
1
/
3
қисми 
эркин юза ҳисобланади. 
Бош миянинг катта ярим шарлар пўстлоғи филогенетик жиҳатдан 
унинг энг сўнгги қисми ҳисобланади. Пўстлоқ ҳужайраларида ташқи ва ички 
таъсирни қабул қилиш, анализ, синтез қилиш процесслари ва унга жавоб 


83 
реакцияси содир бўлади. Мия пўстлоғида ҳосил бўлган импульслар ихтиёрий 
ҳаракатларни вужудга келтиради. 
Мия пўстлоғидаги ҳужайралар жойлашиши ва шаклига қараб 6 қават, 
баъзи қисмларда ундан ҳам кўп (энсада 9 қават) бўлади. Энг устки биринчи 
қават молекуляр қават дейилиб, у майда нейроглия ҳужайралари ва бошқа 
қаватда жойлашган нерв ҳужайралари ўсимтасидан иборат. Иккинчи қават 
ташқи доначали қават дейилиб, у зич жойлашган юмалоқ ва кўп бурчакли 
майда нерв ҳужайраларидан тузилган. Учинчи пирамидасимон қавати турли 
ҳажмдаги пирамидасимон ҳужайралардан ташкил топган. Тўртинчи қавати 
донадор ички қават бўлиб, майда ҳужайралардан ташкил топган. Бешинчиси 
тугунли қават бўлиб, унда йирик пирамидасимон ҳужайралар жойлашган. 
Мия пўстлоғининг баъзи қисмлари жуда йирик нерв хужайраларидан ташкил 
топган. Олтинчи қавати дуксимон ва пирамидасимон ҳужайралардан иборат 
бўлиб, ҳар хил шаклдаги ҳужайралар қавати дейилади. Баъзан бу қават 
иккига, яъни дуксимон ва пирамидасимон қаватга бўлиб ўpraнилади. Мия 
пўстлоғининг ҳидлаш қисмида ҳужайралар беш қават бўлади. 
Баъзи муаллифлар маълумотига кўра, мия пўстлоғи ҳужайраларининг 
умумий сони тахминан 14 млрд га етади. Пирамидасимон ҳужайралар 
ҳаракат ҳужайралари бўлиб, узун ўсимталари - аксонлари мускулларга 
импульс 
ўтказади. 
Юлдузсимон 
ҳужайралар 
эсда 
сақлаш 
нерв 
процессларининг (қўзғалишнинг тормозланишга) алмашинишида иштирок 
этади. Дуксимон ҳужайралар пўстлоқ ости қисмларни марказдан қочувчи 
системалар билан боғлайди. Мия пўстлоғининг юқори қаватларида узун 
ўсимтали ҳужайралар бўлиб, улар мия ярим шарларининг оқ моддали 
қисмига ўтиб, мия пўстлоғининг турли қисмлари ва мия ярим шарларидаги 
марказларни бир-бири билан боғлайди. Калта ўсимтали ҳужайралар мия 
пўстлоғидаги марказларни бир-бири билан боғлайди. Шундай қилиб, одам 
бош мия пўстлоғи тузилишининг ҳайвонлар бош мия пўстлоғига нисбатан 
такомиллашганлиги, мураккаблиги майда ўсимтали ҳужайраларнинг 
кўплигига, мия пўстлоғи ҳажмининг катталигига, турли марказларини 
боғловчи ассоциатив нерв ҳужайраларининг ривожланганлигига боғлиқ. 

Download 2,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish