O`zbеkiston rеspublikasi oliy va o`rta maxsus ta'lim vazirligi tеrmiz davlat univеrsitеti tabiiy fanlar fakultеti



Download 2,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,14 Mb.
#168399
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   114
Bog'liq
odam anatomiyasi

Кейинги мия (metencephalon) га Варолиев кўприги (pons varoli) ва 
мияча (cerbellum) киради. Варолиев кўприги узунчоқ миянинг давоми бўлиб, 
вентрал юзаси қавариқ, пастдан узунчоқ мия, юқоридан ўрта мия билан 
чегараланган. Кўприкнинг дорсал юзаси тўртинчи қоринчага қараган бўлади. 
Узунчоқ мия каби Варолиев кўприги ҳам оқ ва кул ранг моддалардан 
тузилган. Кўприкнинг кулранг моддасида V-VII жуфт бош мия нервларининг 
танаси ва кўприкнинг хусусий танаси жойлашган. Кўприкни узунчоқ миядан 
ажратувчи чуқурликдан VIII жуфт эшитув, VII жуфт юз, VI жуфт 
узоқлаштирувчи бош мия нервлари чиқади. Кўприк асосан кўтарилувчи ва 
тушувчи ўтказувчи йўллардан ташкил топган. Тушувчи йўллар 
пирамидасимон тўдадан, чиқувчи йўл медиал қовузлоқдан иборат. 
Кўприкнинг кўндаланг толалари миячанинг ўрта оёғини ҳосил қилиб, 
кўприкни мияча билан боғлайди. 
Мияча (cerebellum) ўнг ва чап ярим шарлардан иборат бўлиб, улар 
чувалчангсимон қисм билан бириккан. Мияча бош мия ярим шарлари билан 
параллел ривожланади, у одамда яхши тараққий этган бўлади. Мияча калла 
ички асосининг пастки энса чуқурлигида, катта мия ярим шарлари энса 
қисмининг тагида жойлашган бўлиб, вазни 150г. Миячанинг юзасида 
ёйсимон эгат ва пушталар бўлиб, эгатлар миячани бўлакларга ажратади.
Миячанинг 3 жуфт: юқориги, ўрта ва пастки оёқчаси бўлади. Юқориги 
оёқчаси миячани тўрт тепалик ва мия ярим шарлари билан, ўрта оёқчаси 
кўприк билан, пастки оёқчаси узунчоқ мия ва орқа мия билан боғлайди. Агар 
мияча кесилса, унинг устки қисми юпқа кул ранг моддадан тузилганлиги ва 2 
қават (доначали ва юлдузчали) ҳужайралари кўринади. 
Кулранг модда тагида оқ модда жойлашган, унинг нерв толалари 
дарахт баргининг томирлари каби тарқалган. У ҳаёт дарахти деб аталади. 
Оқ модда орасида тўрт жуфт тана – тарқоқ ҳолдаги кулранг модда учрайди. 
Миячага бош мия ярим шарлари пўстлоғининг пешана, энса ва чакка 
бўлимларидан нерв толалари киради. Мияча танадаги рецепторлардан, 
даҳлиз нерви танасидан, бош мия катта ярим шарлари пўстлоғидан 
импульслар қабул қилади ва баъзи мускуллар координациясида ҳамда 
мускуллар таранглигини сақлашда иштирок этади. Кейинги текширишлардан 
маълум бўлишича, миячада муҳим вегетатив нерв марказлари жойлашган. 

Download 2,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish