O`zbеkiston rеspublikasi oliy va o`rta maxsus ta'lim vazirligi tеrmiz davlat univеrsitеti tabiiy fanlar fakultеti



Download 2,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,14 Mb.
#168399
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   114
Bog'liq
odam anatomiyasi

Қовурғалараро нервлар. Кўкрак қисмидан чиққан 10 жуфт нерв 
чигал ҳосил қилмасдан, қовурғалар орасига тарқалиб, кўкрак терисини, 
қовурғалараро мускулларни, қорин мускулларини, opқадаги тишли 
мускулларни нерв билан таъминлайди. 
Бел чиғали (plexus lumbalis) 12-кўкрак ва 4 та бел нервларининг 
қўшилишидан ҳосил бўлади ва бел умуртқаларининг ён ўсимталари олдида 
жойлашиб, ёнбош-бел мускули билан қопланган бўлади. Бу чигалдан узун вa 
калта толалар чиқади. Калта толалар ёнбош-бел, белнинг квадрат мускулини 
нерв билан таъминлайди. Узун толалар учта йирик нерв-сон, ёпувчи ва 
соннинг ён тери нервини ҳосил қилади.
Сон нерви (п.femordtis) бел чигалидаги энг узун нерв бўлиб, сонга чот 
канали тагидан чот боғлағичи билан бирга чиқади. У соннинг олдинги 
томонида жойлашиб, тикувчи мускулни, 4 бошли мускулнинг барча бошини, 
соннинг олдинги томонидаги терини нерв билан таъминлайди. 
Ёпувчи нерв (п.obturatorius) ёпувчи тешикдан соннинг ички юзасига 
ўтиб, сонни яқинлаштирувчи барча ва нозик мускулларни, тос сон бўғимини, 
соннинг ички юзасидаги терини нерв билан таъминлайди. 
Соннинг ён тери нерви (п.cuta-neus femoris lateratis) чот канали 
боғлағичи тагидан ўтиб, сонга чиқади. Унинг четки ён терисини ва думба 
соҳаси терисини нерв билан таъминлайди. 
Думғаза чиғали (plexus sacralis) охирги бел ва 4 та думғаза 
нервларининг бирлашишидан ҳосил бўлади. У кичик тосда ноксимон 
мускулнинг устки юзасида жойлашган, чигалдан узун ва калта толалар 
чиқади.
Калта толалар думба мускулларини, соннинг кенг фасциясини 
тортувчи мускулни, оралиқ мускулларни ва улар терисини, ташқи жинсий 
органларни нерв билан таъминлайди. Узун толалар ўтирғич ва соннинг орқа 
териси нервини ҳосил қилади. 
Ўтирғич нерви (п.ischiadicus) энг узун нерв бўлиб, кичик тос 
бўшлиғидан, катта ўтирғич тешигидан чиқади ва соннинг орқа томонида 
жойлашади. Бу нерв сонда кўп тармоқлар-ҳосил, қилиб, унинг орқа 
томонидаги букувчи мускулларни нерв билан таъминлаб, тизза остида 2 га 
бўлинади ва катта ҳамда кичик болдир нервларини ҳосил қилади. Катта 
болдир нерви қоринли мускулнинг тагидан ўтиб, болдир-панжа бўғимини, 


77 
оёқ панжаси тагидаги мускул ва терини таъминлайди. Кичик болдир нерви 
болдирнинг олдида жойлашиб тизэа бўғимини, болдирнинг олдинги ён 
юзасидаги мускулларни, терини ва оёқ панжаси устининг терисини нерв 
билан таъминлайди. Соннинг орқа тери нерви сезувчи нерв бўлиб, тос 
бўшлиғидан ўтирғич нерви билан биргаликда чиқади. У соннинг орқа 
томонидаги терини нерв билан таъминлайди. 
Дум чигали (plexus coccygeus) 5-думғаза нерви билан битта дум 
нервининг қушилишидан ҳосил бўлиб, дум-орқа чиқарув тешиги орасидаги 
терини таъминлайди. 

Download 2,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish