O’zbekiston Respublikasi Oliy va O‘rta Maxsus ta’lim Vazirligi Farg



Download 0,53 Mb.
bet6/14
Sana07.03.2022
Hajmi0,53 Mb.
#485602
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
п

Мавзу бўйича назорат саволлар

  1. Тектоник жараёнлар, тоғларнинг емирилиши сабабларини таҳлил қилинг.

  2. Тирик материянинг тезлашиш жараёни ҳақида ўз мулоҳазангизни билдиринг.

  3. Ер юзида иқлим ўзгаришининг инсоният саломатлигига салбий таъсири ҳақида фикр юритинг.


Адабиётлар
1.Богданов И.И. Палеоекология. Учебное пособие. М. Изд. “ФЛИНТА”. 2011.
2.Белкин В.В. Основи геологии. Учебное пособие.Перм-Березники.2008.
3.Charles French. Geoarchaeology in action: studies in soilmicromorphhology and landscape evolution. Routledge. 2003.
4.Paul Goldberg and Richard I. Macphail. Practical and theoretical geoarchaeology. Blackwell publishing. 2006.
5.Исломов У.И, Крахмал Палеоекология и след и древнейшего человека в центральной Азии
6.Джуракулов М.Д. Авансова Н.А. Истриология эпохы бронзей Средней Азии. Учебное пособие. Самарканд. Изд. СамГу. 1983.
7. Кабиров Ж., Сагдуллаев А. Марказий осиё археологияси. Ўқув қўлланмаси. Т. 1990.
Электрон манбалар
1. www.history.ru
2. www.natura.com
3. www.archaelogy.ru


5-мавзу: Ернинг геологик ўтмишдаги иқлими ва табиий шароити. Плейстоцен даври иқлими.
Режа:

  1. Ерда ҳаётнинг вужудга келиши.

  2. Палеозой, Мезозой, Кайнозой

  3. Геологик музлик даврлари

Таянч иборалар: палеозит, плейстоцен, палеозой, мезозой, кайнозой, Морена
Геология фани нафақат ер қобиғини тузулишини, балки уни шаклланиш тарихи жумладан, ўтмиш иқлимларини тиклашга ҳаракат қилади. Илмий тадқиқотларга кўра ер юзидаги биологик ҳаётини приметив шакллари архей давридан 1 миллиард йил олдин шакллана бошланади. Палеозой давридан бошлаб ер юзининг ривожланган флора ва фаунасининг таъсири унинг иқлимига етарли даражада таъсир кўрсата бошлайди. Геологик кузатувларга кўра ер курраси ўта қадимдан 3 йирик ва узоқ музлаш даврларини бошдан кечирган. Булар оралиғида илиқ иқлимлар ҳукмрон бўлади. Унинг охиргиси 300 млн. йил олдин рўй берган Тошкўмир даври (ёки палеозой).
Мезозой даврида эса, 200 млн. йил аввал ер куррасининг ҳарорати совиб боради. Ўлчамли даврдан тахминан 200 млн йил олдин, иқлим илий бошлайди. Мезозой ва Кайнозой даврлари (140-150 млн. йил аввал) иссиқ-совуқ фасллар алмашиниб туради. 100-65 млн йил аввал эса ер ҳарорати исси қ бўлган. 55 миллион йил аввал иқлим яна совиб қутбларда музликлар кенгая бошлайди. 10 млн йил аввал ҳарорат яна пасаяди. Лекин бу даврларда ҳам иссиқ фасллар қайтиб турган.
Бу иқлим ўзгаришларининг излари тоғлик минтақаларда кузатилади. Музликлар изларидан ўрганилган. Оғир вазнга эга бўлган музликлар ўз вазнлари билан доим пастга тойиб бориб водийга тушгандан сўнг эриб сойга оқа бошлайди. Музликлар остида сурилиб келган қум, тош музликлар этакларига йиғилиб борган. Бу улкан тош уюмлари геологияга “Морена” деб аталади. Музликлар бўйида ёнбош қирғоқ мореналар пайдо бўлади. Бундан ташқари музликлар юрган тоғ ўзанлари ёки даралари минг йиллар мобайнида тош, шағал сийпаниб келиш натижасида қаттиқ тоғ жинслари текисланиб, силлиғланиб ялтираб қолади. Яъни музликлар остидаги она жинс жисмлари силлиқланиб ялтираб чизиқлар ҳосил бўлади. Бу каби усти текисланиб кетган қоя тошлар геологияда “қўчқор пешана” деб аталади. Музлаш даври тамом бўлиб иссиқ иқлим ҳукмрон бўлганда музлик ости манзараси очилиб қолади.
Алп тоғларида 150 йил олдин ўрганилиб плейстосен ёки тўртламчи даврга оид 5 та қадимги музлаш даври аниқланган:
1.Дунай
2.Гюнс
3.Миндел
4.Русс
5.Вюрм
Аслида булар алп тоғларидаги кичкина қишлоқлар номлари ушбу 5 даврдан қолган.
Мореналар тирилиб баландликда сақланган бўлиб, плейстосен даврида 5 маротаба музлаш бўлиб ўтганлигидан далолат берди. Аммо энг қадимги дунай музлиги излари камдан-кам учраши туфайли асосан гюнс музлиги ҳисобга олинади.
Музликларда ер куррасининг ўртача ҳарорати 15 градусга тенг бўлиб 5 – 10 градусга ўзгариб туради. Музлаш даврларида Шимолий, Жанубий қутблари музликлари кенгайиб, ўрта кенгликларга яқинлаша бошлаган. Сўнгги музлаш даврида Арктика чегараси Қозоғистоннинг ўрта бели Уралск, Астана, Каранганда, Алтай йўналишидан ўтган.
Бу даврда тропик субтропик минтақаларда мўтадил нам ҳаво ҳукмрон бўлади саҳролар йўқолади. Музлаш даврида тундрага хос шароит Франция жанубигача етиб борди. Жумладан, Сирдарё воҳасидан юқори палеолитга оид мамонтлар суяклари топилган. Музлаш даври узоқ бўлиб 100-120 минг йилга боради. Музлик оралиқлари эса даврлари қисқароқ охирги музлик оралиқ даври 75-30 минг йил олдин кечган, иқлим ҳозирги замонга яқин бўлган.
Алп ва Гренландия музликларидан бурғулаш воситасида олинган керн намуналари охирги 150 минг йиллик иқлимни тиклашга ёрдам беради. Шунга кўра ер юзида иқлимни доим қисқа муддатда совуб ёки исиб туриши ҳолати аниқланган,.
Охирги музлаш даврида эса жаҳон океанининг ҳарорати ҳозирга нисбатан 2-6 градусга пастроқ бўлганлиги аниқланган. Қитъаларда эса ҳарорат фарқи 20 градусга боради. Мутахасислар ҳисоб-китобига кўра Сирдарё ҳавзасининг ўртача қишки ҳарорати музлаш даврида -19 градусга, ёзги ҳарорати +4 градусга тенг бўлган. Ер юзининг миллионлаб кв. км муз билан қор қоплаганлиги туфайли Албедо (Албедо- акс қилиш қобилияти) кучайиб совиб яна кескинлашади.
Музлаш даврида океан сатҳи 100-150 м ҳозиргига нисбатан пасайиб кетади. Музлаш даврида тош, қум, музликлар майдони млн кв км ташкил этади. Ҳозир эса 20 млн кв.км га тенг. Тундра ва Алп минтақалари эса майдони 8 млн кв.км ни ташкил этади. Ер юзининг ҳарорати 5 градус пасайса вегетация фасли 3 ойга қисқаради, натижада ер юзининг ўрта кенгликларида қишлоқ хўжалиги барбод бўлиши муқаррар.
Инсон муҳитининг ривожланишини моҳияти маълум бир экологик шароитга мослашишдан иборат. Табиий шароит, ландшафт ҳарорат, флора, фауна ўзгаришларига одамзот маданияти тезда жавобан тадбирни кўриб ривожлантириб боради.
Плейстосен сўнгги ва галоценнинг биринчи босқичлари етарли даражада ўрганилган. Географик манзара ва иқлим тош асри маданиятининг тараққиёт босқичлари минтақавий корреляциялари тузилган.
Плейстосен даврида марказий осиё тоғ тизмалари – Ҳиндикуш, Олой, Тяншан, Қорақум, Помир, Тибетда кескин кўтарилиши натижасида муссонлар циклонлар ҳаракати ажралди. Турон ва Каспийбўйи чўл минтақаларининг табиий муҳити ўзгармаганлиги туфайли бу ерда археологик ёдгорликлар сақланган. Бу жойлар археологик қолдиқлар қадимда инсон яшаши учун шароит борлигини аниқлади. Шу каби шароитлар Қозоғистон, шимолий Хитой, монголияда ҳам кузатиш мумкин. Музликлар авжига чиққан пайти туёқли ҳайвонлар жанубга силжиган, улар ортидан аҳоли ва овчилар ҳам кетган. Лекин ўрта осиёнинг тоғли ҳудудларида ёпиқ камарлар ғор-унгурлар туфайли инсониятнинг узлуксиз тараққиёти кузатилади. Лекин бу ҳудудларда одамзот табиатга, атроф-муҳитга қараб яшашга мажбур бўлган. Айнан совуқ иқлим авжига чиққан пайт одамзот ғорларга жойлашган. Чунки музлаш даврида тоғликларнинг сувлари музлайди. Натижада ғор қурийди, илиқ иқлим кезлари ғорларда сув оқиб заҳ босади.
Пастекисликларда жумладан Россиянинг бепоён даштларида Қозоғистон, Сибир ҳудудларидан юқори палеолит даврида мамонт қовурғаси ва илик суякларидан ясалган ярим ертўла шаклида капалар қуриш одат бўлди, ов қилишга мўлжалланган қуроллар пайдо бўлди. Дротиклар пайдо бўлди(калта тош қурол билан ўткирланган найза).
Баъзи бир жойларда палеолит даврида ҳам маданий қатламларда балиқ ва қуш суяклари ҳам учраб туради. Сунъий муҳит ясаш уй-жой қуриш, чайлалар қуриб палеолит энг биринчи босқичларда кузатилган. Африкада Европада уларнинг излари топилган. Лойни пишириб ундан буюмлар ясаш ҳам палеолитга оид. Палеолит даврида лойдан пиширилган идиш бўлмасада гулханда пиширилган ҳайкаллар топилган.
Галоцен даври шароитида асосий ютуқ чорвачилик ва деҳқончилик негизида цивилизациянинг иқтисодий подевори яратилди.
Амударё хавзасидаги кузатишлар у ерда эр авв. 8-7- минг йилликлардан бошлаб, турли ўсимликларни ҳонакилаштириш бошланганлигини кўриш мумкин. Яқин шарқда бу жараёнлар 10-9- мингйилликлардан бошланади. Хонаки ўсимликларни молекуляр таркибини ўрганиш энбер, нўхат, чечевица ўсимликларни бир жойда бир маротаба ўзлаштирилганлиги ҳақида хулосага келинган. Арпа генетик жиҳатдан бир нечта жойда хонакилаштирилган. Қўй билан эчки эса Яқин Шарқда мезолит даврида хонакилаштирилган. Евросиё кўп минтақаларига хонаки ўсимлик ва ҳайвонлар тайёр ҳолда миграция йўли билан тарқайди. Жўхори билан тариқ Африкада тарқалганлиги аниқланган. Хараппа маданияти вакиллари зиғир, пахта ўсимликларини хонакилаштирилганлиги аниқланган. Турли районлардаги ландшафт ҳусусиятлари тоғ тизмалари ёки сахролар, шамол эсиш ёғингарчилик ва ҳарорат режимига таъсири ката бўлган.
Мўтадил илиқ иқлим Атлантик оптимуми даврида маданиятларнинг гуллашига олиб келади. Бу гуллаш демографик портлаш билан якунланди. Мисол учун 7-минг йилликда об-ҳавонинг совиши натижасида Эгей денгизининг сатҳи 15-20 метрга пасайиб кетади ва Кичик Осиёнинг ибтидоий деҳқонлари Болқон ярим оролига кириб борадилар, Коранова маданияти ҳосил бўлади. Эрамиздан аввалги 5-мимг йилликда Коранова вакиллари шимолга қараб кўчиб Гумельнци маданияти шаклланади. 4-3- минг йиллик жароёнида бу маданият вакиллари Қора денгиз шимолий ҳудудларига бориб, Днепр воҳасида Триполье маданиятини шакллантирадилар. Йирик миграциялар бронза даври, илк темир даври миграциялари иқлимини исиб, совушга боғлиқ, жумладан, гиксосларни Мисрга бостириб келиши, индоарийларнинг Ҳиндистон ва О`рта Осиёга бостириб кириши дорийларни Критга бостириб кириши XVII- асрга оид. Булар Қозоғистон ва Ўрта Осиё андронова маданияти вакиллари эдилар. Денгиз халқлари XII асрда Мисрга ва Хетларга бостириб келиши, Финикия аҳоисини XI-XII асрда Ўрта ер денгизи ҳудудларини эгаллаши XII асрдан бошлаб Каракус маданиатининг вакиллари қадимги скиф аждодлариқадимги Монголиядан ғарбга силжишлари иқлим ўзгаришлари блан боғлиқ деган хулосага келинмоқда. Кузатишларга кўра миграциялар давлатчилик шаклланиши жараёнида мустаҳкам тузумлари ҳукмдор бўлишига олиб келади. Табиий муҳит мўтадил соз бўлса қадимий давлатлар заифлашади. Жумладан эр авв XI асрда иссиқ иқлим шароитида Африкадаги Мисрнинг янги подшолиги Хитойдаги Шан Ин давлати инқирозга учради, у XVI-XVII асрларда совуқ иқлим натижасида шаклланган.
Суғорма деҳқончилик технологияси ривожланган сари аёл маъбуданинг ҳайкалчалари кўпаяди, чунки обу ҳаёт маъбудаси аёл ҳисобланган.

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish