Мавзу бўйича қўшимча саволлар
Ердаги ҳаётнинг вужудга келиши ҳақидаги назарияларнинг таҳлил қилингю
Палеозой Мезозой Кайназой эралари
Геологик музлик даврлари
Адабиётлар
1.Богданов И.И. Палеоекология. Учебное пособие. М. Изд. “ФЛИНТА”. 2011.
2.Белкин В.В. Основи геологии. Учебное пособие.Перм-Березники.2008.
3.Charles French. Geoarchaeology in action: studies in soilmicromorphhology and landscape evolution. Routledge. 2003.
4.Paul Goldberg and Richard I. Macphail. Practical and theoretical geoarchaeology. Blackwell publishing. 2006.
5.Исломов У.И, Крахмал Палеоекология и след и древнейшего человека в центральной Азии
6.Джуракулов М.Д. Авансова Н.А. Истриология эпохы бронзей Средней Азии. Учебное пособие. Самарканд. Изд. СамГу. 1983.
7. Кабиров Ж., Сагдуллаев А. Марказий осиё археологияси. Ўқув қўлланмаси. Т. 1990.
Электрон манбалар
1. www.history.ru
2. www.natura.com
3. www.archaelogy.ru
6-мавзу: Голоцен даври иқлими ва табиий шароити.
Режа:
Илк голоцен даври иқлими .
Голоцен даври иқлими ўзгаришлари даврлаштирилиши
Ишлаб чиқарувчи хўжаликлар ва цивилизацияларнинг вужудга келиши.
Таянч иборалар: Голоцен, неолит, Андроново, Ямная, Калтаминор, Жойтун.
Голоцен – музлашдан кейинг давр. Музлаш даври тугаши билан ҳозирги давр иқлими шаклланган. Музликлар шимолга чекиниб, ҳозирги давр турли кенгликларга хос ўсимликлар ва ҳайвонлар дунёси шаклланади. Ҳозирда 14 минг йилдан буён иссиқ иқлим ҳукм сурмоқда. Сибир, Шимолий Америка, Шимолий Европа абадий музликлари, субарктик ўсимликлари ҳудудлари юзлаб километрга шимолга чекинадилар.
Голоцен фаслининг муҳим асосий қисми эр авв 8-4-минг йилликлар Атлантик оптимум – деб аталади. Ҳарорат анча(мўтадил) иссиқ ва серёмғир бўлган. Америка саҳросида ҳам йилига 300-400 мм ёмғир ёғган. Америка марказидаги Чад кўли кенгайиб майдони Каспий денгизга етган. Археологик жиҳатдан бу давр босқичига неолит даври тўғри келади. Будаврда деҳқончилик билан чорвачилик ривожланиб, ишлаб чиқариш иқтисодиёти шаклланади. Бу даврда шимолий минтақаларда қурғоқчилик кучаяди. Африкада ҳам бир замонлар Нил билан тенглашадиган дарёлар оққан, улардан бирининг қирғоқларида тош қояларга чизилган петроглифлар топилган.
1) Энг қадимги петроглифлар эр авв7-6-минг йилликга оид бўлиб, фил, жирафалар тасвири, бўйвол ва бошқалар ҳам учрайди. Бу ҳайвонларни овловчи аҳолининг қиёфаси негроидларга ўхшайди.
2) Неолит даври эр авв 5-4 минг йилликка оид суратлар, бу ерда чорвачилик манзарасини кўришимиз мумкин. Қорамол подаларини чўпонлари европоид қиёфасига эга.
3) Эрамиздан аввалги 1200 йилдаги отлар тасвири учрайди. От Марказий Осиёнинг шҳимолий ҳудудларида хонакилаштирилган ва гўрларда топилган буюмларга қараб ажратиш мумкин. Евроосиё даштларида эр авв 2 минг йилликнинг 2-ярмига ва ундан олдин Ямная, Катамомба, Андроново маданиятининг чорвадор аҳолиси отбоқарлик санъатини дунёга тарқатади. Бу археологик маданиятлари аҳолиси кўчиб юришлари туфайли уларни маданиятларининг фарқларини аҳолиси кўмилган мозорларда ва гўрлардан топилган буюмларга қараб ажратилган.
Ямная –Ўра, Ёрма гўрларидан фойдаланганлар.
Катакомбная –Лахатга кўмиш одатига эга қабилалар.
Андроново –Ёғочдан қабр қилган қабрларга кўмилган.
Палеогеогарафларнинг кузатишига кўра Қизилқум манзараси мил.авв.4-минг йилликларда яшаган жой бўлган. Амударё, Сирдарё, Зарафшон серсув бўлиб, Каспийга қуйилган. Бу минтақаларда ёввойи ҳўкиз(тур) ва бошқа доимий иқлимга мослашган ҳайвонлар юрган.
Жанубий Туркманистондаги Копетдоғ сойлари серсув бўлиб, у ерда эр.авв 8-4 минг йилликларда Жойтун маданияти шаклланади. Жойтун маданиятига оид буюмлар Шимолий ҳудудда кенг кўламда топилган Калтаминор маданияти билан чегараадош бўлган. Калтаминор маданиятининг овчи, термачилик аҳолиси яшаган. Улар эра.авв. 3 минг йилликда ҳаво қуриб совиши натижасида нам шимолий минтақагача чекиниб ўрта кенгликдаги ерларни ўзлаштиришган. Натижада ғарбий йўналишда шарқий Европа ҳудудига етиб борадилар ва шахсий йўналишда Алтай ва шарқий Туркманистонга ҳам тарқайдилар.Бухоро воҳасининг ғарбий ҳудудларидан ғарб томонга бориб етган Зарафшон дарёсининг этакларида Калтаминор маданияти манзиллари топилган. Улар қирғоғида 80 метрлик жар ёқасида эр.авв 4 минг йиллик охирига оид Калтаминор маданиятига мансуб манзилгоҳ топилган. Бир замонлар бу манзилгоҳ Зарафшон дарёси этагида ҳосил бўлган кўл атрофида пайдо бўлган.6 минг йил мобайнида юз берган тектоник дарё ўзанига нисбатан 80 метрга кўтарилиб кетганлиги кўрсатади.Ҳозир ҳам Орта Осиё майдони сейсмологларнинг хабарига кўра йилига ўрта ҳисобда 1 смга ўсиб бормоқда. Жумладан Орол денгизини туби ҳам.
Қўй билан сигир биринчи бор Яқин шарқда хонакилаштирилади. Икки ўркачли туя айнан Калтаминор маданияти вакиллари томонидан хонакилаштирилган, унинг энг қадимги қолдиқлари биринчи бор оёқ оғий маданиятида топилган.
Европада ҳам 4 та салқин нам фасллар аниқланган, буларнинг санаси эр.авв 3700-3100, 2600 ва 2- минг йилликларга тўғри келади. Голоцен иқлим совиши Ғарбий Европади 3 минг йиллик бошига тўғри келади бу фаслда қурғоқчилик авжига чиқади. Кўп маданият талофатга учрайди. Бунинг натижасида аҳоли кўчиб Марказий Осиёда БМАК маданияти (Бақтрия, Марғиёна археологик компанияси) пайдо бўлади. Сополлитепа, Жарқўтон, Гонур, Тоғолоқ, Даштли 3 ва бошқа илк шаҳарлар айнан шу кўчишнинг оқибатида шаклланади ва улар Ўрта Осиёга Яқин Шарқ маданиятини олиб киради. Бир замонлар жанубий Арабистонда Сабий подшолиги бўлган, ўша даврга оид ҳозир қуриб ётган дарё ўзанида эр.авв 9 асрга оид катта тўғон топилган, иккинчи тўғоннинг бўйи 600 метрга тенг бўлган.
Қадимий Хитой, Миср, Европа манбаларида ҳам эрадан аввалги 3 минг йилликнинг 1- ярмида иқлим ўзгариб турган. Голоцен бошида Касбий денгизнинг сатҳи ҳозиргидан 80 метр баланд бўлган. Чунки унга бутун музликларни эриган сувлари йиғилган. Эрамиздан аввалги 7 минг йилликда эса унинг сатҳи ҳозиргидан 20 метр паст бўлган. Аммо бу каби хулоса муаммолигича қолмоқда. Европа ҳудудлари голоценнинг иссиқ фаслида Алп тоғларининг ўрмонлари чегараси ҳозиргига нисбатан 1 км баланд бўлган.
Атлантик плювиал даврида Ўрта Осиё ҳудуди ҳарорати иссиқ бўлган минтақада кўпроқ ёмғир ёғган. Шу даврда Ўрта ерденгизининг шарқий ҳудудларидан Европага, Шимолий Америкага, Жанубий Осиёга мегалитлар маданияти тарқала бошлади.(Долмен, Менгир, Кромлехлар).
Мегалт –улкан даврнинг бошида 12-10 минг йил олдин кирилади. Бу давра Марказуй Осиёда қурғоқчилик ҳукм суради. Иссиқкўл кўлининг транзгрессияси кузатилади. Бу даврда Яқин шарқ, Ўрта шарқни кузатиб турган Атлантик сиклонлар йўли шимолга силжийди.
Голоцен даврида унинг бошида (13-6 минг йиллик) музликлари эриши натижасида жаҳон океанларининг сатҳи ҳар минг йил давомида 9 смга кўтарилган. Европа ҳудудларида қадимий голоцен фаслида қурғоқчилик юз бера бошлайди. Англия Европадан ажралиб қолади. Аияска Камчаткадан ажралиб қолади. Охирги 4 минг йилда оcеан сатҳи 1 метрдан 4 метргача кўтарилиб келмоқда, бунинг сабаби Арктика ва антарктида музликларининг эриб кетишидир.Атлантик плювиал даврида Ўрта Осиё саҳроларидайилига 250-450 мм га қадар ёмғир ёғиб турган, ҳарорат ҳозиргидан 8-10 гр паст бўлган. 3- 2 минг йилликларда иқлим қуриб ҳарорат кўтарилади. Жойтуннинг ўрнини Анов маданияти эгаллайди. Даштда энеолит, бронза даврига оид манзилгоҳлар ташкил топади. Эрамиздан аввалги 2 минг йилликларда эса Ўрта Осиёнинг жанубий ҳудудларида БМАК маданияти кириб келади. Охирги 4 минг йил ичида 7 та нам фасл кузатилган. Улар эрамиздан аввалги 1900, 1300, 760, 20 ва эрамизнинг 920, 1120, 1700- йилларидан бошланган. Бу фасллар натижасида ўтроқ деҳқончилик гоҳ кенгайиб гоҳ торайиб борган. Хоразмга яқин Сариққамиш кўли атрофида ҳаёт сўнги неолитда ривожланган. Бу ҳудудда сув эрамиздан аввалги 2 минг йилликда қурийди.
Эрамиздан аввалги 8-7- асрларда Ўзбойдан Сариққамишга яна сув кела бошлайди ва бу ҳудудда сакларга мансуб Қуйисой манзили топилган. Эрамиздан аввалги 6 асрдан бошлаб эса Кўзалиқир, Қалъалиқирлар шаклланиб қадимги Хоразм маданияти шаклланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |