O’zbekiston Respublikasi Oliy va O‘rta Maxsus ta’lim Vazirligi Farg



Download 0,53 Mb.
bet5/14
Sana07.03.2022
Hajmi0,53 Mb.
#485602
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
п

Мавзу бўйича қўшимча саволлар

  1. Иқлим ўзгаришига таъсир этувчи омилларни санаб беринг.

  2. Иқлим ўзгаришига таъсир этувчи геофизик омилларни санаб ўтинг, сабабларини аниқланг ва бартараф этиш йўлидаги ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдиринг.

  3. Иқлим ўзгаришига таъсир этувчи астраномик омилларни санаб ўтинг ва муаммоларни таҳлил қилинг.

Адабиётлар
1. Charles French. Geoarchaeology in action: studies in soilmicromorphhology and landscape evolution. Routledge. 2003.
2. John Barrett. The Emergense of Civiliisation Revisited ( Sheffield Studies in Aegean Archaeology) edited by John C. Barrett and Paul Halstead Sheffield.
3. Paul Goldberg and Richard I. Macphail. Practical and theoretical geoarchaeology. Blackwell publishing. 2006.
4. Богданов И.И. Палеоекология. Учебное пособие. М. Изд. “ФЛИНТА”. 2011.
5. Белкин В.В. Основи геологии. Учебное пособие. Перм-Березники. 2008.

4-мавзу. Эндоген (ички) геологик жараёнларнинг экологик шароитга таъсири. Табиатнинг ривожланиш ритмлари.


Режа:
1. Ер қобиғи плитаси ва контенентлар дрейфи.
2. Тектоник жараёнлар, тоғларнинг емирилиши ва орогенез.
3. Тирик материянинг тезлашиш жараёнлари.
4. Марказий Осиёда нам ҳарорат ва музлик.


Таянч иборалар: антропоген, пролювий, плювиал, гранит, тектоник, метагаллактика.
Иқлим ўзгаришининг космик омилларидан энг муҳими бу қуёш реаксияси ҳамда қуёш фаоллигининг ошиб ва камайиб туришидир. Иқлим ўзгаришига қуёшнинг фаоллиги 11 йиллик, 90 йил 1200 йиллик ва 1900 йиллик шакллари сабаб бўлади. Ҳар бир цикл 1.76 млн йил ҳар бир галлактиканинг тугаши 65-235-400-570 йил, шу давр оралиғида флора ва фауна тўлиқ алмашиб янгиланиши кузатилган.
Инсон тараққиётида иқлим ўзгариши ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга. Тектоник ҳаракат орқали тоғлар ўсади, ер ёрилади ва дарёлар пайдо бўлади. Дарёлар водийларида кўплаб флора ва фауналар юзага келади. Айниқса, ибтидоий тош асри маданиятининг тараққиёти ўша дарё водийларига тўғри келади. Айнан шу водийларда биринчи цивилизациялар ҳам туғилади. Ўша ерларда металлургиянинг ривожланиши тасодиф эмас, тектоник жараёнлар турли хил минерал ва металл рудаларни чиқишига замин яратади.
Микроелементларнинг тупроқда бўлиши, ёки бўлмаслиги инсон соғлиги учун аҳамияти катта(буқоқ ва бошқа касалликлар). Биологик жараёнларни бир бутун ўрганганда ген тараққиёти ўзгариши сифатида олсак: умуртқасизлар тараққиёти -0.3, судралиб юрувчиларники -1.7, қушлар ва сут эмизувчиларники -2.9 тезликда ривожланиши аниқланган.
Меҳнат унумдорлиги ибтидоий даврда 10000 йилда 1.2 % га ошган, қулдорлик даврида 4 % га ошган, феодализм даврига келиб 8 % га ошган, Охирги йилларда меҳнат унумдорлиги ҳар 15 йилда 2 баробарга ошиб бормоқда.
Инсон тарихи давомида алоқа тезлиги 1 млн маротаба тезлашган, ҳаракат тезлиги 100.000 баробар, ахборот ёзиш тезлиги 1млн баробар материя ривожи тезлиги 3 миллиард йилда 4 миллиард баробар тезлашган.
Метагаллактика 20 млрд йилдан бери мавжуд бўлса, тезланиш 20 млн мартага ошди. Ер юзида об-ҳавога ва инсонларга таъсир қиладиган 142 хил ритм фасллари бор.
Ўрта Осиёда Орол ва Каспий ҳудудлари экологик жиҳатдан кўп ўрганилган. Инсон цивилизцияси ривожида геологик жараёнлар алоҳида аҳамиятга эга. Ер кўчкинларни шакллантирувчи бу тектоник жараён водийларни шакллантиради дарёлар чўкинди экотизимларидан келиб чиқиб, бу ерда рудали ва рудасиз турли маъдан заҳираларини юзага келтиради.
Водий даралари флора ва фаунанинг турфа хиллиги билан ажралиб туради. Бу водийлар қадим қадим қадимдан деҳқончиликка шароит туғдирган. Эрон, Ўрта Осиё ва Кичик Осиёнинг тоғли туманларида қадимги металлургия ўчоқлари жойлашгани бежиз эмас. Геологик ётқизиқлар инсон ва ҳайвонлар соғлиғига таъсир кўрсатувчи микроелементлар заминидир.
Ҳозирги Галоцен даври иқлими нисбатан тинч давр ҳисобланади. Греландия ва Антарктида музликларининг ўрганилиши охирги минг йиллар мобайнида қисқа муддатли ҳароратни кескин ўзгариб туриши кузатилган.
Ўрта Осиёда иқлим ўзгариши билан Каспий ва Орол денгизининг сатҳи ўзгариб туради. Бир замонлар унинг ҳавзаси Азов ва Қора денгиз ҳавзалари билан қўшилиб кетган. Ҳароратнинг пасайиши Евросиё майдонларида намгарчиликнинг ошишига олиб келади. Марказий Осиёда эса музлаш даврида асосан, қуруқ ва совуқ об-ҳаво ҳукмрон бўлганлиги аниқланган.
Антропоген ёки Плейстонсен даврининг санаси 2 млн йилдан ошмайди. Бу даврда ер куррасининг релейфи тамомила шаклланиб бўлади.
Тектоник жараёнлар орогенез (тоғлар ўсиши) жараёнига олиб келади. Тектоник ҳаракатлар ёрлиқлар, ҳам ҳосил қилиб, бўлади сув йиғилиши натижасида дарёлар ҳосил бўлишига олиб келади. Тоғлардан оқиб тушаётган сойлар жинслар нураши сабабли ҳосил бўлган тошмаган қум лойиқалари етказиб пастекисликларни ҳосил қилиб, чуқурликларда катта-кичик сув ҳавзаларини тўлғазиб боради ёки океанга оқиб чиқадилар. Дарёлар ўз ўзланридан оқиб келиб, ётқизилган материал алювий дейилади. Яъни дарёлар ёйилиб оқиб борар экан улар ҳосил қилган текисликлар алювил тексиликлар деб аталади.
Дарёларнинг юқори оқимидаги юмалаб асосий ўзан сувига тушаётган материаллари (пролювий) деб аталади. Дарё ўзани бўйлаб ҳосил бўлаётган материалларни фарқи катта. Юқори оқимда дарё асосан йирик тошлар йиғилади., пастроқда шағал юмалатиб келади. Дарё оқиб ўтган қир адир минтақаларда эса асосан йирик материал чўкиб қолади. Пастекисликларда майда шағал ва қумлар чўкади. Дарё тубида йиғилиб бораётган чўкинди ва ётқизиқлар сатҳи ўзан қирғоқларига қадар кўтарилиб бориши натижасида сув тошиб қирғоқни пастроқ ерига қараб оқа бошлайди ва ёриб янги ўзан ҳосил қилади. Бунинг натижасида паст текисликлар ландшафти шароитидаги дарёларнинг ҳаммаси ўзгариб туриб илон изи шаклида оқиб боради. Бу шакл меандр деб аталади.
Дарёнинг қуйи оқимларида дарё ўзанлари ёйилиб ирмоқ, жилғаларига айрилиб оқиши натижасида лойқалар, лойлар чўкиб, кенг майдонларни ҳосил қилади. Навбатдаги тектоник кўтарилиш дарё ўзанини қайтадан чуқурлаб боради ва чуқурлаб бориши ўзанининг адоғидаги қўл ёки денгиз билан тенглашганидан сўнг тўхтайди. Ундан сўнг дарё яна меандр шаклида оқиб қирғоқларни емириб ўз ўзанини кенгайтира бошлайди. Навбатдаги тектоник кўтарилиш эса дарё ўзанини яна чуқурлашишига олиб келади. Натижада водийлар дарё ўзанини икки тарафида ҳосил бўлган террасаларни шакллантиради.Ҳар бир терраса сатҳи дарё ўзанинг турли даврларида ҳосил бўлади.
Ўрта Осиёда плейстосен мобайнида водийларда 4 та терраса сатҳи ҳосил бўлган. Булар шу даврдаги ер куррасининг тектоникасининг фаоллиги натижасидир.
Сирдарё ҳавзасида энг юқори терраса (сатҳ) Қўш қўрғон терассаси бўлиб, у 450-500 минг йил олдин шаклланган. Бунинг шаклланиши Миндел музланишига тўғри келади. Тошкент террасасининг майдони эса Рисс музлаш даврига тўғри келиб, санаси 200 минг йилдан ортиқ, Мирзачўл террасаси даври Вюрм музлашига тенгдош, унинг санаси 40 минг йилдан ортиқ. Сирдарё террассаини ҳосил бўлиши 15 минг йилдан ошмайди. Ҳозирги даврда бу тизим Сирдарё ҳавзаси терассаларининг номенуклатураси деб аталади.
Орол денгизининг тубида Вюрм даврида кулранг лой қуйқалар ҳосил бўлган, суви шўрланмаган. Бу даврда Каспий денгизида 30-20 минг йил аввал Хвалинск трансгрессияси (кенгаймоқ) кузатилади.
Ўрта Осиё ҳудудида музликлар оралиғи даврларида аҳоли нуфузи кўпайиб, музлаш даврларида эса улар жанубга қараб чекинаверган. Музлик оралиғи иссиқ фаслларида эса қайтадан шароит мўтадил бўлганида, шимолий минтақаларга аҳоли кўчиб келаверган. Бу ҳудудларни дастлаб архантроплар ўзлаштира бошлашган.
Инсон олов энергетикасини қадимдан билса-да олов ёқиш санoатини қадимда 100 минг йил олдин ўзлаштирди. Инсон физикавий қиёфасига қадимда таoсир қилувчи омил атроф-муҳит биоҳимияси. Тупроқлдаги турли мироелементлар таркиби ҳайвонлар саломатлигига таъсири катта.
Питекантроп, жумладан, Ява оролидаги суюклардан суяк сиррози касаллиги белгилари топилган. Сабаби бор моддаси кўп бўлган ўсимликларни истеъмол қилганлигидадир. Ҳозир ҳам тоғли ҳудудларнинг кўпи сувида йўд камлиги ва бор камлигидан қийналади.
Графит жинсининг ер юзига яқинлиги брохикефалияга олиб келади (брохикефалия – юмалоқ калла), мезокефалия – тухум калла, долехокефал – узун бош.
Узун ингичка бошли одамлар асосан экваториал шароитда яшайди. Баланд тоғлик аҳолисининг кўкрак қафаси, оёқ-қўлларининг суяклари узун бўлади, сабаб юқорида ҳавонинг сийраклиги, яъни кислород кам бўлади. Организмни қон билан таъминловчи гемоглобин эса суяклар ичида ҳосил бўлади. Яъни суякларни йириклиги гемоглобин таркибини қонда кўпайтириб ҳаводаги кислород камлигини компенсация қилиб, организмни етарли даражада кислород билан таъминлайди.

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish