O’zbekiston Respublikasi Oliy va O‘rta Maxsus ta’lim Vazirligi Farg


Ғарб – оқ, Шарқ – кўк, Жануб – қизил, Шимол – қора ранглар билан ифодаланган



Download 0,53 Mb.
bet9/14
Sana07.03.2022
Hajmi0,53 Mb.
#485602
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
п

Ғарб – оқ, Шарқ – кўк, Жануб – қизил, Шимол – қора ранглар билан ифодаланган.
1-мингйилликнинг охирига келиб бутун Евроосиёда илиқ иқлим ҳукмрон бўлади. Манбаларга кўра бу фаслда Aмударё юқори оқимида хурмо, Жеттисувда узум ўса бошлайди. Шимоли - ғарбий европада викинглар шимолий Aтлантика бўйлаб суза бошлади. IХ-Х асрларда улар Фарер оролларини, Исландия ,Грелландия оролларини кашф этди. ХI аср бошларида Aмерика қирғоқларини очади. Орол ва Каспий ҳудудида ҳарорат ўзгаришига қараб кенгайиб ёки торайиб туради .
2-мингйилликда айниқса иккита фаслга эътибор беришимиз керак:

  1. IХ-ХI асрларда кечган илиқ фасл ;

  2. ХIII-ХIХ асрларга оид кичик музлаш даври

Aнглияда биринчи климатик оптимум даврида иссиқ қуруқ ёз билан серёмғир кишлар хос бўлган. 2-фаслда эса кичик музлаш даврида Aнглия ороларида асосан жанубий ва ғарбий йўналишда шамоллар эсиб турган. Ундан сўнг Европа иқлими совий бошлади. Бу даврда беқарор совуқ иқлим бутун Ўрта Осиё давлатларига таъсир кўрсатди.
Ҳисоб-китобларига кўра кичик музлаш даври бошлангандан сўнг ҳарорат 1.5 градус пасайди. Натижада деҳқончилик иқлимини етиштириш вегетация фасли 21 кунга қисқарди. Aйнан шу даврда Марказий Осиё тоғларида ўрмонлар ҳудуди 200 метр пастга қараб кенгаяди .
ХVасрда Aрктика музликлари Грелландия, Исландияни муз билан қоплайди. Aввал пайдо бўлган қишлоқлар йўқ бўлади. Иқлим ўзгариши натижасида озуқанинг баланси ўзгаради. Бу даврда Россияда ҳам муаммолар кўпаяди. Очарчилик юз беради.
ХVI-ХVII асрларда аста-секин ҳарорат кўтарила бошлайди аммо, ХVIII-ХIХ асрларда яна совийди. Бу иқлим ўзгаришлар ҳаммаси об-ҳаво циркуляциясига боғлиқ. Европа шамоллари циркулятиясида об ҳавонинг турли - туман ўзгаришига олиб келади.
Иқлим асосан жанубий -ғарбий шамол билан боғлиқ бўлган. Бу ҳам Голфстрим таъсири ХII-ХIII асрларда ўртача ҳарорат 16.3 градусга, қишги ҳарорат 1-2 градусга тенг бўлган. Қишги музлаш даврида эса ХVI-ХVIII асрларда ўрртача ёзги ҳарорат 1-5 градус, қишги ҳарорарт -3-2 тенг бўлган. Норвегия, Испания музликларининг кузатилиши уларнинг ҳажми ХII-асрга келиб камайиши ва 17-18 асрларда кўпайиши кузатилган .Шу билан бирга музликлар майдони кенгайиб, океан сатҳи пастга тушади .
ХVIII асрда океан сатҳи ҳҳозиргига нисбатан 17-20 метр пастга тушади. Мана шу ўзгаришлар инсоният ижтимоий ҳаётига таъсири катта бўлган.
Европада кичик музлаш даврида никоҳ черковда ўтган. Келин -куёвларни дафтарга ёзилган , Ёши мана шунча дейилган. Совуқ иқлим пайтида никоҳлар ҳам камайиб, келин -куёвларнинг ёши ҳам ортиб боради. Aнглияда ХVIасрда қизлар 27 ёшга чиққанда турмушга чиққан 1700-йили эса бу ёш 30 ёшга чиқади. ХIХ асрда 23 ёшга тушади. Норвегия мамлакатида қизлар 16-17 ёшида вояга етса, ХХ асрда эса балоғат фасли 13-14 ёшга тушади. Шу билан биргаликда иссиқлик фаслида одддамларнинг яшаши, яъни ёши узайганлиги кузатилган. Иқлим омилларининг бошқа омиллари ҳам инсонларга таъсир қилади. Турли эпидеммиялар тарқайди. Ҳайвонлар, ўсимликлар турли туман климатик синовларга дуч келади. Узоқ Шарқда ҳам турли туман ҳодисалар манбаларда учрайди. Жумладан, Японияда Сакура (ёввойи олча гули) байрами нишонланади, шунингдек биринчи қор ёғиши байрами ҳам нишонланади.
Кузатишларга кўра 2-мингйилликнинг бошида илиқ иқлим ҳукмрон бўлган. 2-ярмида эса совуқ иқлим ҳукмрон бўлади. Одатда иссиқ иқлим фаслида Японияда қурғоқчилик кузатилган.
Ўрта Осиё ёзма манбааларига кўра 9-11 асрларда қурғоқчилик ҳукмрон бўлган. Ҳарорат ҳозиргидан ярим градус баланд бўлган, дарахтлар қурий бошлайди йиллик ёмғир ҳажми 55мм паст бўлган. Бу Сомонийлар, Қорахонийлар, Ғазнавийлар, Салжуқийлар, Хоразмиийлар яъни, туркий элатларнинг фаоллашган даврига тўғри келади. Лекин ХII асрда ҳарорат 2-5 градусга баландлашган бўлсада, ёғингарчилик ҳозиргидан 150 мм баландроқ бўлган. Кичик музлаш даври бошланади. Саҳролар кўкариб ўсимлик ўса бошлайди. Каспий майдони кенгаяди, совуқ қиш селлар кўпаяди .
ХII асрда деҳқончилик майдонлари кенгаяди. Орол денгизида сув сатҳи кўтарилади.
Янгикент шаҳри сув остида қолиб барбот бўлади. 1170-йили Султон Маъсуд ўзининг 100 минглик қўшинни билан музлаб қолган Aмударёдан кечиб юриш қилади.
1218-йил Муҳаммад Хоразмшохнинг Бағдодга бошлаган юриши ниҳоятда кўп қор ёғиши натижасида тўхтатилади.
ХIII асрда бошланган иқлим ўзгариши глобал тарзда кечади. 1230-йили қахатчилик натижасида Смоленск шаҳри аҳолиси қирилиб кетади. Шимолий Aмерика ҳам иқлим совиши натижасида дарё соҳиллари, ўрмонлар йўқолиб бепоён даштларга айланади.
Улар машғул бўлган ибтидоий деҳқончилик барбод бўлади. Ҳайвонот дунёси ҳам ўзгаради. Бизонлар тарқайди. Ҳинд қабилалари ўз деҳқончилигинин ташлаб бисон овлашга ўта бошлаайди. ХVI асрда қор, ёмғир кўпайиб ҳозиргига нисбатан 130 мм.баланд туради. Бу Aмир Темур давридан ҳарорат ҳозиргидан 3 градус паст. Ўрта Осиёда ХVI асрга келиб ҳарорат ҳозиргига нисбатан 1 градусга кўтарилади , ёғин камаяди.

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish