Рим цивилизацияси



Download 34,53 Kb.
bet1/4
Sana30.03.2022
Hajmi34,53 Kb.
#518490
  1   2   3   4
Bog'liq
5-mavzu Rim

Рим цивилизацияси.


Режа:

  1. Рим цивилизациясининг дастлабки даври.

  2. Рим цивилизациясининг ривожланган даври

  3. инқироз сабаблари, маданият ва санъат.

Қадимги Италия Апеннин ярим ороли, Сицилия, Корсика, Сардиния ва бошқа майда оролларни ўз ичига олган мамлакатдир. Уни шимол томондан Алп тоғлари ўраб туради. Ярим оролни шарқ томондан Адриатика, Жанубдан Иония, ғарбдан Тиррен денгизлари ювиб туради. Денгиз қироларида кемалар тўхташи учун қулай бухталар бор. Италия ҳудудида инсон хўжалик фаолияти учун қулай бўлган текислик ва унумдор ерлар кўп.
Апеннин ярим оролининг қулай географик муҳити жуда қадим замонлардаёқ ибтидоий одамларнинг диққат эътиборини ўзига тортган. Археолог олимлар Апеннин ярим оролидан қадимги тош асрига мансуб одамларнинг маконлари, меҳнат қуроллари, ғор деворларидан эса қадимги ибтидоий расмларни топганлар. Айни пайтда ярим оролдан 80-100 минг йиллар муқаддам яшаган қадимги одамларнинг бош суяги ва менат қуроллари ҳам топилган.
Милоддан аввалги III минг йилликда Италия аҳолиси мисдан, II минг йилликда жездан ва II минг йилликнинг охири-I минг йилликнинг бошидан бошлаб темир қуроллардан фойдалана бошлаган. Темир қуроллардан фойдаланиш ишлоқ хўжалигининг ривожига катта таъсир кўрсатган.
Милоддан аввалги I минг йилликда Италия ҳудудида этруск, лигур, лотин, венет, оск, ва самний (самнит) каби турли туман қабилалар яшар эдилар. Лигурлар ва этрусклар мамлакатнинг қадимги қабилаларидан бўлиб, улар Италиянинг шимоли-ғарбий томонларида яшаганлар. Мамлакатнинг шимоли-шарқий чеккасида венетлар, унинг жануби билан Сицилия оролида италий қабилалар яшаганлар. Айни пайтда ярим оролда лотин қабилалари ҳам яшаганлар. Улар яшаган жой Лация деб аталган. Лацияга ёндош Кампания текислигида окслар яшаганлар.
Қадимги ёзувлардан Этруск ёзувлари милоддан аввалги VIII-VII асрларда мансубдир. Бундай ёзувлар тўққиз мингдан ортиқ бўлиб, узоқ ватқдан бери ўқилмай келинмода. 1988 йилда Россиядаги Челябинск Унисерситети олими, филолог Туберт этруск ёзувларини ўқиб чиишда катта муваффаиятга эришди. Милоддан аввалги VI асрга мансуб илк лотин ёзуви намуналари Пренестин тепаси ва Ромул қабри жойлашган ердан топилган “Қора тош”даги ёзувлардир.
Қадимги Рим тангаларини ўрганиш эса афсонавий манзаралар, эътиқодлар, санъат, архитектура тарихини ўрганишга ёрдам беради. Италиянинг маркази ғарбий исмида яшаган қадимги Этрусклар хўжалик соҳасида катта муваффақиятларга эришиб, дастлабки давлат тузган халқлардан бири эди. Қадимги римликлар уларни “тусклар” юнонлар “тирренлар” Этрусклар эса ўзларини “расен”лар деб номлаганлар. Милоддан аввалги VIII-VI асрларда этрусклар Падус (По) дарёсининг қуйи оқими билан Тибр дарёси оралиғидаги ерларда яшаганлар. Этрусклар кучайган вақтларда Илва, Корсика оролининг шарқий соҳилларини ва Кампаниянинг бир қисмини ҳам босиб олганлар.
Милоддан аввалги VIII асрда этрусклар шимолий ва ўрта Италиянинг катта қисмида тарқалиб яшар эдилар. Канопдан тўқилган матодан ёзув воситаси сифатида ҳам фойдаланилган. Китоб варақалари ҳам каноп матосидан бўлган. Этрускларда мис, жез ва темир билан боғлиқ ҳунармандчилик жуда ривожланган эди. Усталар маъдандан турли меҳнат қуроллари, уй-рўзор буюмларини ясаганлар. Усталар аскарлар учун турли қурол-яроғ, дубулға, зирх, от анжомлари ва бошқа нарсалар ҳам ишлаб берганлар.
Этрусклар жамияти қулдорлик жамияти бўлган, Уларда ҳукмдорлар лухомон, қарам кишилар латунлар деб аталган. Милоддан аввалги I минг йиллик ўрталарида этрусклар Финикия алфавити асосидаги ўз ёзувларини ҳам яратганлар. Олимлар жуда кўп этруск ёзув намуналарини топганлар. Лекин бу ёзув ҳали ҳам ўқиб чиқилган эмас. Ҳозир олимлар этруск ёзувларини ўқиш устида иш олиб бормодалар.
Этрускларнинг диний эътиқоди юнонларникига анча ўхшаб кетади. Улар табиат ҳодисаларига, нарсаларга ва ҳар хил худоларга эътиқод қилганлар. Уларда ибтидоий дин шакллари анча устунликка эга эди.
Рим Италиянинг энг қадимги шаҳарларидан биридир. Италиянинг марказий исмидан Тибр дарёси оқиб ўтиб, у Тиррен денгизига қуйилган. Тибр дарёсининг қуйи исми текислик бўлиб, унинг ҳар-ҳар ерида тепаликлар қад кўтариб турган. Бу текисликда лотинлар қабиласи яшар эди. Тибр денгизга қуйиладиган жойдан 25 км ичкаридаги тепаликларда милоддан аввалги IХ–V асрлардаё қатор қишқлолар бор эди. Милоддан аввалги VIII асрга келиб эса шу қишлоқлар ўрнида Рим шаҳарчаси бунёд этилган. Дарёнинг баланд қирғоғидаги Капитолий тепалигида қурилган қўрғон шаҳарнинг маркази бўлган.
Қадимги Рим афсоналарида Рим шаҳрига асос солиниши Троя урушлари билан боғланади. Афсонага кўра, Трояни юнонлар хароб қилинганларидан сўнг омон қолган трояликлар Эней бошчилигида Италия соҳилларига келиб қоладилар. Лация шоҳи Лотин Энейни дўстона кутиб олади. Эней унинг қизига уйланади. Лотин вафотидан сўнг унинг ўрнига Эней подшо бўлади. Трояликлар маҳаллий аҳоли билан қўшилиб, лотин халқини ташкил этадилар. Энейнинг ўли Асканий–Юл улғайгач, Алба-Лонгу деган шаҳарни барпо қилиб, унга подшо бўлиб олади. Анча вақт ўтгач, Энея шоҳи аждодларидан бири Нумитор ўз укаси Амулий томонидан тахтдан ағдариб ташланади. Нумиторнинг қизи Силвия билан худо Марсдан икки ўғил, Ромул ва Ремлар туғилади. Башоратга кўра жиянлари томонидан тахтдан ағдарилишини эшитган шоҳ уларни Тибр дарёсига оқизиб юборишни буюради. Аммо, чақалоқлар солинган сават дарахт шохига илиниб қолди. Уларни бир она бўри сут бериб боқади. Ака-укалар улғайиб моҳир жангчилар бўлиб етишадилар. Улар подшога қарши қўзғолон кўтариб, уни ўлдирадилар. Ака-ука шаҳар бунёд қилишга аҳд қилишади. Аммо шаҳарни қаерда қуриш керак ва унинг ҳокими ким бўлади, деган масалада улар ўртасида жанжал кўтарилади. Жанжал ватида Ромул ўз укаси Ремни ўлдириб қўяди. Ромул ўз номи билан аталган Рома шаҳрини ўзларини чўпон топиб олган жой яқинида барпо этиб, шаҳарга подшолик қилади. Римликлар йил ҳисобини ўз шаҳарларга асос солинган афсонавий йилдан, яъни милоддан аввалги 753 йилдан бошлаганлар. Кейинчалик, Римдаги Капитолий тепалигида болаларни сут бериб боққан она бўри шарифга ҳайкал ўрнатилга
Рим ва унинг атрофида лотин, сабиян ва этруск қабилалари яшаганлар. Улар бирлашиб Рим давлатига асос солганлар. Булар Римнинг қадимги аҳолиси эди. Римнинг энг қадимги туб аолиси
Download 34,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish