O’zbеkistоn rеspublikаsi оliy vа o’rtа mахsus tа’lim vаzirligi nizоmiy nоmidаgi tоshkеnt dаvlаt pеdаgоgikа univеrsitеti



Download 0,5 Mb.
bet28/103
Sana20.06.2022
Hajmi0,5 Mb.
#679952
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   103
Bog'liq
12 вариант. Оила педагогикаси

6-мавзу: ОИЛАНИНГ ТУРЛАРИ
РЕЖА:
1. Оиланинг тарихий турлари.
2. Замонавий оила турлари.
Таянч тушунчалар: оиланинг тарихий турлари, матриархат оила, моногам оила, патриархал оила, замонавий оила турлари, никоҳ ҳолатига кўра оила турлари, болалар сонига кўра оила турлари, таркибига кўра оила турлари, оила аъзоларининг ўзаро муносабатлари характерига кўра оила турлари, оила турларини белгилашга нисбатан М.И.Буянов ва И.П.Подласый ёндашувлари.
Назорат саволлари:
1. Оиланинг қандай тарихий турларини биласиз?
2. Гуруҳли никоҳдан жуфт никоҳга ўтиш жараёнининг ўзига хослиги нималарда кўринади?
3. Никоҳ ҳолатига кўра оиланинг қандай турлари мавжуд?
4. Болалар сонига кўра оила турлари ўзида қандай жиҳатларни акс эттиради?
5. Шахслараро муносабатларнинг характерига кўра оила қандай турларга ажратилади?
6. М.А.Галагузованинг оилаларни турларга ажратиш борасидаги таклифи қандай ғояга асосланади?
6. Ижтимоий-педагогик нуқтаи назардан оилаларни қандай турларга ажратиш мумкин?


Оиланинг тарихий турлари. Ижтимоий жамиятнинг кичик бўғини сифатида оила муайян халқ, миллат ёки элатнинг миллий хусусиятлари, шунингдек, мавжуд тузум мазмунини ўзида намоён этади. Оиланинг мустаҳкам бўлиши, тотувлик ва фаровонликка эришиши у мансуб бўлган ижтимоий тузумнинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий ривожи, жамиятда амал қилинаётган маънавий-ахлоқий меъёрлар, олиб борилаётган давлат сиёсати мазмуни билан белгиланади. Ўз навбатида жамият маънавий қиёфаси оилаларда ташкил этилаётган ижтимоий тарбиянинг натижаси, самарасига боғлиқдир. Шу боис асрлар давомида ҳар қандай географик макон ва ижтимоий замонда ҳам янги оилаларнинг шаклланиши, оилавий ҳаётнинг йўлга қўйилиши, фарзандлар тарбиясини ташкил этиш, сулола анъаналарини давом эттириш масалаларига алоҳида эътибор бериб келинган. Оилаларнинг ижтимоий жамиятдаги муҳим ўрни ҳамда оила тарбиясининг шахс камолотини таъминлашдаги роли хусусида тўхталиб ўтар экан, Буюк давлат арбоби И.А.Каримов қуйидагиларни қайд этади: “Оила бизнинг халқимиз учун миллатнинг кўп асрлик анъаналари ва руҳиятига мос бўлган ғоят муҳим ҳаётий қадриятлардан биридир. Республикада оилалар асосан кўп сонли бўлиб, уларда турли авлод вакиллари бирга яшашади ва бирга хўжалик юритишади. Бу эса болаларни тарбиялаш, уларни умуминсоний қадриятлардан, анъаналардан баҳраманд қилиш, билим даражасини ошириш учун қулай шароитлар яратади. Худди ана шундай оилаларда одамлар болалик чоғлариданоқ меҳнатсеварликни, катталарга ҳурматни, билим эгаллашга интилишни, ватанпарварликни ўрганадилар”61.
Дарҳақиқат, оила муҳитида шахснинг ҳар жиҳатдан баркамол бўлиб вояга етиши учун зарур, чунончи, оила хўжалигини бошқариш жараёнида оила аъзолари ўртасида юзага келувчи ҳуқуқий, иқтисодий, психологик, экологик, эстетик ва ҳ.к. мазмундаги оилавий муносабат, муомала, алоқа аралашуви унинг ижтимоийлашуви, яъни, ижтимоий муносабатларни юритиш жараёнида эркин, мустақил ҳаракат қилиш лаёқатини, қобилиятини шакллантиришга хизмат қилувчи омиллар мавжуд. Шу боис Ўзбекистон мустақиллиги шароитида ижтимоий жамиятда янгиланиш, кескин ўзгаришлар юз бераётган, бозор иқтисодиёти муносабатлари, шунингдек, ижтимоий рақобат қарор топаётган ўтиш даврида мустаҳкам оилаларни шакллантириш ҳар қачонгидан ҳам долзарблик касб этмоқда.
Инсоният ҳаётининг дастлабки босқичларида турли уруғлар муносабатлари доирасида оила шаклланмаган. Жинслар орасидаги муносабатлар полигамия, яъни, жинсий жуфтликларни эркин танлаш, алмаштириш тамойили, қолаверса, болаларни бутун уруғ аъзолари билан биргаликда тарбиялаш асосига қурилган.
Ибтидоий уруғчилик босқичида инсон ҳаётида жуда катта сифат ўзгаришлари юз берди. Бу даврда кишиликнинг илк жамоаси – дастлабки жамоа бўлиб яшаш анъанаси шаклланди. Уруғ жамоаси унинг таркиб топишида оналар етакчи ўрин эгаллади.
Шу сабабли бу босқич она уруғи, яъни, матриархат (лот. “mater” – она ва “arche” – ибтидо, ҳокимият; айнан “она ҳукмронлиги”) даври деб аталади.
“Матриархатда аёллар ҳукмрон мавқега эга бўлган, мулк ва насл-насаб социал мавқе она уруғи бўйича ўтган, никоҳдан сўнг эр хотин жамоасига кўчган (матрилокал никоҳ) ёки эр ва хотин ўз жамоаларида алоҳида-алоҳида яшаган”62. Она уруғини бир-бири билан қон-қариндош бўлган, келиб чиқиши жиҳатидан бир уруғдан тарқаган кишилар гуруҳи ташкил этди. Уруғ жамоаси ўртасидаги муносабатлар гуруҳли никоҳга асосланган. Ушбу никоҳга кўра ота номаълум бўлиб, қон-қариндошлик она уруғи бўйича аниқланган.
Ижтимоий муносабатларнинг такомиллашуви, моддий бойликларнинг яратилиши натижасида биргаликда хўжаликни бошқариш ҳамда ўз болаларини тарбияловчи эр-хотин иттифоқи кўринишида моногом (юн. “monos” – бир, якка, ягона, “gamos” – қўшилиши; бир никоҳлилик) оилалар шаклланди.
Моногам оилалар “ибтидоий жамиятнинг емирилиши даврида жуфт никохдан пайдо бўлиб, никоҳнинг ҳукмрон шаклига айланган”63.
Неолит (янги тош) даврига келиб, никоҳ бобида гарчи икки уруғ жамоаси ўртасида гуруҳли никоҳ ҳукмронлик қилган бўлса-да, бироқ, никоҳ туб моҳияти билан ўзининг дастлабки босқичдаги ҳолатидан фарқ қилган. Кейинчалик матриархал уруғ жамоаси негизида жуфтликка асосланган никоҳ ва оила вужудга келган. Унга кўра аёллар ўз фарзандларининг оталаридан уруғ жамоаси манфаати учун меҳнат қилишни талаб қиладиган бўлди. Аёллар ўзлари учун доимий жуфтни танлай бошлаган. Ушбу даврда эркаклар ўзлари мансуб бўлган уруғ ҳамда хотинининг уруғи учун ҳам меҳнат қилишга мажбур бўлган. Гарчи жуфтликка асосланган оила шаклланган бўлса-да, бироқ, аёлнинг оиладаги ҳуқуқлари чексиз бўлганлиги сабабли эркаклар уларга тобе эди.
Матриархал даврдан кейин шаклланиб, ҳозирга қадар мавжуд бўлган оила шакли – катта эркак етакчилигида бир неча авлодни бирлаштирган патриархал (юн. “pater” “patros” – ота, “arche” – ибтидо, ҳокимият; айнан “ота ҳукмронлиги”) оиладир.
Патриархал оила, асосан, илк хўжалик жамоаси бўлган, унинг иқтисодий асосини ерга ва ишлаб чиқариш қуролларига умумий эгалик (ишлаб чиқаришга ҳам, истеъмолга ҳам) ташкил этган64. Бу каби оилаларда муносабатлар аъзоларнинг иқтисодий ва психологик ўзаро алоқадорлигига таянган ва авторитар характер касб этган.
Ижтимоий ҳаётнинг фаровонлашуви натижасида фақат эр-хотин ва уларни вояга етмаган фарзандларини бирлаштирувчи нуклеар (жуфтликка асосланган) оила вужудга келди.

Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish