Микроскопда хлоропластларнинг шакли ва тузилишининг кузатинг суратини чизинг ва тавсифини ёзинг.
Ишнинг бориши Хлоропласт ва хлорофилл доначалари билан танишиш ва кузатиш учун юқоридаги ўсимликларнинг сувда сақланган баргидан препарат тайёрланг.
Препаратни тайёрлаш учун зубтурум баргининг остки томонидан эпидермиси ажратиб олинади ва сирт томони предмет ойнасига жойлаштириб, бир томчи сув томизилади. Микроскопнинг катталаштириб кўрсатадиган объективи ёрдамида зарур ҳужайра аниқлангач кузатишни давом эттирамиз. Кузатиш натижасида ҳужайрада кўп сонли доначалар шаклидаги хлорофилл доначалари борлигига эътибор берамиз.
Булар яшил рангли хлорофилл пигментлари билан бўялган оқсил таначалари эканлиги маълум бўлади.
Микроскопда эътибор билан кузатилса, хлорофилл доначалари турли–туман эканлиги, айрамларининг бели боғланган шаклда (8 сонини эслатади) бошқалари ўзгача бўлиши маълум бўлади. Бу ўз навбатида, хлорофилл доначаларининг бўлиниш йули билан купайишидан далолат беради. Ҳужайрада мавжуд хлорофилларнинг тузилиши тўлиқ кузатилгач, уларнинг сурати чизилади ва тавсифи батафсил ёзилади.
Назорат саволлари Хлоропластлар яшил ўсимликлар ҳаётида қандай роль ўйнайди?
Хлоропласт билан хлорофилл доначаларининг фарқи нимада?
Хлорофиллнинг формуласини ёзинг.
Хлоропласт фотосинтез жараёнида қандай роль ўйнайди?
Машғулот 5 Хромопластлар Умумий маълумот Хромопласт каротиноидлар группасига кирадиган сарғиш ва қизил рангли пигмент бўлиб, олма, шафтоли, ўрик, олхўри сингари ўсимликларнинг меваларида, тарвуз этида, помидор, булғор қалампирида учрайди. Хромопластлар гуллаб турган ўсимликларнинг тож барглари намозшом гул, айиқтовон, тоғ лоласи, себарга ва бошқаларда, айрим ўсимликларнинг илдиз мевасида ҳам бор. Хлоропластларда каротиноидлардан каротин ва ксантофил пигментлари мавжуд бўлиб, кейинги олиб борилган кузатишларда уларнинг 50га яқин тури аниқланган. Кўпчилик маълумки помидор, қизил қалампир (гармдори) ўрик олволи, гилос сингари ўсимликларнинг пишмаган меваси яшил рангда шундай экан уларнинг таркибида хлорофилл пигментлари мавжуд. Меваларнинг пишиши билан уларнинг қолган турли хил қизил сариқ ва бошқа ранглар ҳосил бўлади. Хлоропластни ўрнини хлоромопласт эгаллайди. Хромопластларнинг шакли ва катта–кичиклиги ҳам ҳар хил бўлади. Улар юмалоқ, ён томонлари ботиқ шар шаклида, учбурчак, ромсимон ва таёқсимон шаклларда бўлади. Катта–кичиклигига кўра, хромопластлар хлоропластлардан деярли фарқ қилмайди ва оддий ёруғлик микроскопида аниқ кўринади. Лекин хромопластлар хлоропластларга нисбатан кам ўрганилган. Каротин ва ксантофил хромопластларда, кўпинча, кристал шаклида адсорбцияланади. Аксарият ҳолларда кароноидлар группасига кирадиган пигментлар ҳужайра цитоплазмасида эриган ҳолда тўпланади. Ҳужайра таркибида мавжуд бўлган ёғ томчилари кароноидлар туфайли сарғиш рангда бўлади. Ёғ таркибида эриган ҳолда учрайдиган витамин “А” каротин ҳисобланади.
Каротиноидларнинг вазифаси тўлиқ ўрганилмаган. Балки улар цитоплазманинг алмашиниш реакциясида ва фотосинтез жараёнида актив иштирок этади. Балки каротиноидларнинг витаминлар синтезида маълум роли бордир, чунки хлоропластга бой бўлган ўсимлик органлари албатта витаминларга бой бўлади. Уларнинг бу хусусиятлари ҳозирча мавҳум. Лекин кўпчилик витаминлар хлоропластларга бой ўсимлик гултож баргларининг турли туман рангларда бўлиши уларнинг ҳашоратларни ўзига жалб қилиши учун мосланиш (cerasus vulgare) шафтоли (Persica vulgare) хулсайраси таркибидаги хромопластларни урганиш. Дўлана (Crataegus pontica) гилос белгиси деб қаратилади.