Боб. I Машғулот–1 Микроскопик кузатув методлари. Микроскопнинг тузилиши Ўсимликнинг ички тузилишини ўрганиш–хужайраларнинг тузилиши ва тараққиёти, уларнинг туқималар ва органларининг ўзаро муносабати ҳамда ўсимлик ҳаётидаги аҳамияти микроскоп ёрдамида аниқланади.
Микроскоп оддий кўз билан кузатиш имкони бўлмаган ниҳоятда майда жонзодлар ва уларнинг ички тузилишини куриш имконини беради.
Катталаштириб кўрсатувчи препаратлари мавжуд замонавий микроскоплар 2000 мартагача, электрон микроскоплар эса 20.000–40.000 марта, фото апаратларни қуллаб кузатиладиган объектни 100.000 ҳато ундан ортиқ даражада катталаштириб кўрсата олади.
Микроскопнинг муҳим ва энг асосий қисми, унинг оптик ойнаси ҳисобланиб, кузатиладиган объектнинг қай даражада катталаштириши шу ойна билан боғлиқ. Микроскопнинг қолган қисмлари оптик ойналарни ушлаб туриш, уни ҳаракатга келтириш ва препаратни жойлаштириш ва ёритиш вазифасини бажаради.
Микроскопнинг катталаштириб кўрсатадиган ойналари окуляр ва объектив ҳисобланиб, ҳозирги микроскопларда уларнинг ҳар иккаласи ҳам мураккаб тузилишга эга. Шунингдек ҳар иккала ойна (линза) металдан ясалган оправа (ғилдирак, гардиш сингари айлана)да жойлаштирилган. Замонавий микроскопда бундай окулъяр ва объективлар бир нечтадан жойлаштирилган бўлади.
Улардан бири ботаника курслари бўйича ўтказиладиган амалий ва лаборатория машғулотларида қўлланилади “биологик” микроскоплардир.
Окуляр цилиндрик шакилдаги метал оправа (гардиш) унга катта булмаган найда жойлаштирилган қабариқ линзадан иборат. Ҳар шкала линза окулярда мавжуд бўлиб, бири унинг юқори, иккинчиси пастки қисмида жойлаштирилган бўлади.
Оправа (гардиш) ичида ҳар иккала линза орасида тусиқ мавжуд, бу тусиқ окуляр диафрагмаси деб юритилади.
Икки хил, линзанинг окулярлар мавжудлиги микроскопга объектни миллион мартага қадар катталаштириб кўрсатиш имконини беради унинг қуйидаги хусусиятларида кузатиш мумкин.
1. Окулярнинг юқори қисми (окулярнинг уст линза)да катталаштириб кўрсатиши номерлар мавжуд. Студент (оддий ёруғлик) микроскопида 7 ва 15 номерлар курсатилган бўлиб, номер сони баландга кутарила борган сари катталаштириш шунча баланд.
2. Турли хил номерли микроскопларда окулярнинг металдан иборат цилиндрик найи (оправа)нинг узунлиги бир хил эмас. У микроскопда қанчалик калта бўлса, микроскопнинг каттталаштириб кўрсатиш қобилияти шу қадар кучли.
3. Оптик ойнанинг диаметри ҳам турли микроскопларда бир хилда эмас, Устки (юқоридаги) линзанинг диаметри қанча кичик бўлса микроскопнинг катталаштириб курсатиш қобилияти шунча баланд бўлади.
Объектив-микроскопнинг асосий қисмларидан. Унинг ёрдамида материал катталаштирилган ҳолда кузатилади. Аммо кузатиладиган объектнинг тузилиш деталларини зарур қисми алоҳида ажаратилиб ўрганилади. Объектив ёрдамида зарур қисмини аниқлаб катталаштириб кузатилади. Кўзатиладиган объектни зарур қисми деганда, унинг кузатиш учун зарур бўлган қисми тушинилади. Фойдали бўлмаган қисм эса, кузатиладиган объект бир неча юз марта катталаштирилганда объектни фақат ўзи учун зарур бўлган ёки илгари аниқланмаган деталларни ажратиб олинади ва кузатиш доирасига киритилади.Масалан: дейлик микроскоп ёрдамида кузатилаётган объектни тузилиши аниқланган, уни яна бир неча марта катталаштирганда объект тузилишида янги қисмлари учрамаслик холлари кузатилади. Бўндай холларда кейинги катталаштиришда объектнинг кузатиладиган янги қисмларини аниқлашнинг имкони йўқ, Кузатиладиган объект фақат катталашган холда кўринади холос.
Оптимал ёруғликни таминланишини ёруғлик кучини идора қилувчи аппаратларга ойна, диафрагма, конденсор, оддий ва ҳаво ранг шишалар хизмат қилади.
Барча олий мактаб лабораторияларида қулланиладиган микроскопларойнасининг юзаси икки хил бир томони ботиқ, иккинчи томони ясси (япалоқ), ойнанинг ботиқ томони конструкциядаги микроскопларда фойдаланилади. Бошқа барча ҳолларда ўрганиладиган объектга ёруғликни тўғри таминланиши учун микроскоп ойнасининг ясси юзасидан фойдаланилгани маъқул. Ойнага тушадиган ёруғлик нурлари диафрагма тирқиши 2-3 линзали конденсорда ўрганиладиган объектг тушади.
Одатда объект махсус предмет ойначасига бир томчи сув томизилиб ёпғич ойна билан ёпилган ҳолда ўрганилади.
Предмет курсиси остида жойлаштирилган ирис диафрагмаси ёруғлик оқими мейёрини аниқлаш учун хизмат қилади.
Конденсор харакатчанлиги эса ёруғликнинг предмет курсисида жойлаштирилган ёруғликнинг оптимал холатини таминлаш учун хизмат қилди.
Хира ёки кўпчилик холлалрда қўлланиладиган оддий шиша кузатиш жараёнида, сунъий нур қулланиладиган холларда, унинг миқдорини идора қилиш, камайтириш, тушадиган нурни тартибга солиш учун зарур.
Демак ойна, ирис диафрагма, конденсор ва ойналар ўрганиладиган объектни ёруғлик нури билан ёритиш ва идора қилиш учун зарур микроскоп қисмларидандир.
Шундай қилиб микроскопнинг қуйидаги окульяр, тубус, тубус туткичи, тубусни ҳаракатга келтирувчи кремальера деб аталадиган қисм микромер винти штатив ойна конденсор ва ирис диофрагмаси, предмет курсиси объективлар жойлашган револьер деб юритиладиган қисмлардан иборат.
Кўпинча олий ва ўрта ўқув юртларида амалий машғулот ва лаборатория дарсларида биологик микроскоп “Биолам с”ва “Биолам р” микроскоплардан фойдаланилади.(расм–1)