O'zbekiston respublikasi oliy va o'rta mahsus ta'lim vazirligi cm. Mustafayev, O'. A. Ahmedov, M. S. Mustafayeva, M. T. Yulchiyeva



Download 1,07 Mb.
bet8/100
Sana24.02.2022
Hajmi1,07 Mb.
#197838
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   100
Bog'liq
BOTANIKA

Назорат саволлари

  1. Цитоплазманинг айланма ва қарама–қарши ҳаракатида қандай фарқ бор?

  2. Ҳужайра тузилишидаги қандай хусусият цитоплазма ҳаракатида ҳал қилувчи аҳамиятга эга?

  3. Вакуолада ядро жойлашиши мумкинми?

  4. Ҳужайранинг тирик компонентлари, унинг ўлик компонентларидан қандай фарқ қилади?



Машғулот 4
Пластидлар
Умумий маълумот
Пластидлар яшил ўсимликлар цитоплазмасидаги муҳим органоидлардан ҳисобланади. Улар ҳужайрада борадиган алмашиниш реакцияларини содир бўлишида муҳим роль уйнайди. Ўсимликлар оламида замбуруғ, миксомицет (шилимшиқ) ва бактериялардан ташқари барча яшил ўсимликлар ҳужайрасининг цитоплазмасида пластидлар мавжуд. Пластид таначалар стромалар деб юритилиб, ядро сингари цитоплазмага ботган ҳолда жойлашган. Стромаларнинг асосини ҳужайра таркибидаги коллоид ҳолдаги оқсил ва липидлар ташкил этади. Пластидларнинг тузилиши ва катта- кичиклиги унинг қайси тўқималарда бўлиши ҳамда бажарадиган вазифасига боғлиқ. Ҳажман анча йирик бўлганлиги туфайли пластидларни оддий ёруғлик микроскопида кузатиш мумкин.
Пластидлар учун пигментлар деб юритиладиган рангли моддаларни тўплаш ҳарактерлидир. Бу пигментлар турли-туман пластидларнинг бажарадиган вазифаси билан боғлиқ. Пластидларнинг хлоропласт (яшил рангли), хромопласт (сариқ, қизил, гулови ва бошқа рангли ) ва лейкопласт (рангсиз) деб юритиладиган турлари мавжуд (5-расм). Улар бир-биридан таркибидаги пигментларнинг хилма-хиллиги билангина эмас, балки бажарадиган физиолагик вазифалари билан ҳам фарқланади. Пластидларнинг пигментатив таркиби ниҳоятда ўзгарувчанлиги яшаш муҳитининг таъсири, ўсимликнинг ривожланиш фазаси ва ҳужайрада содир бўладиган алмашиниш реакцияларнинг йўналишига боғлиқ.
Хлоропластлар
Умумий маълумот
Хлоропластлар яшил рангли тубан ва юксак ўсимликлар ҳужайралари учун характерли. Хлоропласт стромасида яшил рангли пигмент–хлорофил, тўқ сариқ рангли ва ксантофилл пигментлари синтез қилинади. Юксак ўсимликларнинг хлоропласти юмалоқ овал шаклда бўлади.(6 расм). Тубан ўсимликларда, хусусан сув ўтларда хлоропласт хромотофор деб юритилиб, уларнинг шакли ниҳоятда турли- туман (юлдузсимон, лентасимон. пластинкасимон, ликопча шаклида) бўлади. Хромотофорларнинг турли–туман сонда бўлиши ва шакли сув ўтларнинг ҳар бир туркуми, шунга кўра тури учун характерли систематик белги ҳисобланади. Айрим сув ўтларда ликопчасимон ёки пластинкасимон хромотофор ҳужайрани тўлиқ эгаллайди. Сув ўтларининг хламидомонада деб аталадиган турида ликопча шаклидаги битта хромотофор, ипсимон спирогира ҳужайраларида лентасимон шаклдаги 2 ёки 3 та хромотофори бор. Юксак ўсимликлар ҳужайрасида сон саноқсиз хлорофилл доначалари мавжуд бўлиб, уларнинг сони ва шакл тузилиши тўқиманинг бажарадиган вазифаси билан боғлиқ бўлади.Хусусан, олма дарахти баргининг ҳужайраларида 50 тага қадар хлоропласт борлиги кузатилган. Хлорофилл доначаларининг катта–кичиклиги ҳам хар хил, уларнинг ўртача ўлчами 3-7 мкм тенг. Мевали дарахтнинг барги, ўтсимон ўсимликларнинг танаси, пишмаган мевалар ва хоказолар хлоропластга бой.
Хлоропластнинг тузилиши ниҳоятда мураккаб. Ёруғлик микроскопида унинг доначасимон эканлиги, электрон микроскопда эса хлоропластнинг мураккаб мембрана тузилишга эга эканлигини кузатиш мумкин. Уст томондан хлоропласт икки мембранали пўст билан ўралган. Мембрана орасида махсус бўшлиқ борлигини аниқлаш қийин эмас. Хлоропласт пўстида тирқишлар мавжудлиги тўғрисида бир қатор маълумотлар ҳам бор. Ички мембраналар ясси қопчиқлар шаклида бўлиб, параллель қаторларда жойлашади ва ламеллалар деб юритилади. Ламеллалар оралиғи оқсил моддасидан иборат махсулот билан тўла бўлади. Ўзаро ёнма–ён жойлашган ламеллалар охири бир–бири билан бирикиб қобиққа ўхшаш ҳалқа ҳосил қилади. Хлоропласт четлари ҳам ўз навбатида ламеллалар ёрдамида бир–бири билан бирикиб ягона системани ҳосил қилади. Хлорофилл мономолекуляр қатламлар нурланишида ламеллалар билан қопланган деб тахмин қилинади. Хлоропластда крахмал доначалари, ёғ томчилари ва алмашинув жараёнида ҳосил бўладиган турли–туман моддалар учрайди (7-расм).
Хлоропласт асосини (50% яқин), хлорофилл (9-10%), каротиноидлар (1-2%), ферментлар, РНК ва ДНК ташкил этади. Хлоропластнинг асосий вазифаси фотосинтез жараёнини амалга ошириш ва ёруғлик энергияси ҳисобига анорганик моддалардан мураккаб органик моддалар ҳосил қилишдан иборатдир.
Хлоропласт таркибида икки хил шаклдаги хлорофилл мавжуд. Булар хлорофилл “а” (ҳаворанг-яшил рангли пигмент) ва хлорофилл “б” (сарғиш яшил рангли пигмент). Хлорофилл хлорофилин кислотаси ва икки хил кислотанинг мураккаб эфирлари ҳисобланади. C55 N 70 O6 N4 Mg ва хлорофил “б” нинг – С55 H70 O6 N4 Mg. Хлоропласт таркибида хлорофилл “а” ва хлорофилл “б” дан ташқари сарғиш–қизил рангли пигмент–каротин (C40 H56 ) ва олтин сариқ рангли пигмент–ксантофил (C40 H56 O2) ҳам мавжуд. Каротиноидларнинг хлоропластдаги роли ва уларнинг хлорофилл, хлоропластнинг бошқа элементлари билан ўзаро боғлиқлиги тўлиғича аниқланмаган.

Download 1,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish