O'zbekiston respublikasi oliy va o'rta mahsus ta'lim vazirligi cm. Mustafayev, O'. A. Ahmedov, M. S. Mustafayeva, M. T. Yulchiyeva



Download 1,07 Mb.
bet57/100
Sana24.02.2022
Hajmi1,07 Mb.
#197838
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   100
Bog'liq
BOTANIKA

Назорат саволлари

  1. Илдизмева илдиз тугунагидан қандай фарқ қилади?

  2. Ўсимликнинг қайси қисмидан илдизмева ҳосил бўлади?

  3. Сабзи ва турп илдизмевасида қандай ўхшашлик ва фарқли томонлар мавжуд?

  4. Илдизмеванинг қайси қисмида запас модда йиғилади?



Машғулот 31
Тупроқ микроорганизмлари Юксак ўсимликларнинг илдиз симбиози.
Умумий маълумот
Тупроқ таркибида ҳаёт кечирадиган соф ҳолатда азоти ўзлаштириш қобилиятига эга бўлган бактериялар айрим ўсимликларнинг илдиз паренхимасига кириб олиб яшайди ва эркин ҳолдаги азотни ўзлаштира бошлайди. Бу бактерияларнинг бўлиниш йўли билан тез кўпайиши натижасида илдиз перициклида ҳужайраларнинг таъсири туфайли содир бўлган кучли босимда паренхима тўқималарида бўртма ҳосил бўлади ва қопловчи тўқималарга маълум куч билан таъсир қилади. Натижада илдизда ғуддалар ҳосил бўлади. Бу ғуддалар кўпчилик адабиётларда илдиз тугунаклар сифатида тасввирланади. Уларнинг ичида атмосферадаги азотни ўзлаштириш қобилиятига эга бўлган сон–саноқсиз тугунак бактериялари бўлади (36-расм). Бу бактериялар, кўпинча, дуккакдошлар (Fabaceae) оиласига мансуб ўсимликлар илдизида тўпланади. Бактерия билан ўсимлик ўзаро ҳамхона ҳолда яшайди. Ўсимлик бактериялар қабул қилган эркин азот ўсимлик ҳужайрасида бирикмаларга айланади ва тупроқни минерал моддалар бойитади. Бактерия ўсимликнинг илдиз пўстида мавжуд тайёр карбонсувлар билан озиқланади. Илдиз ичига бу бактериялар тупроқдан пўстлоқ паренхимасида мавжуд бўлган жуда майда тирқишлар орқали киради.тугунак бактериялар туфайли азот бирикмалари билан бойиган ўсимликларни озиқланишида муҳим рол ўйнайди. Қишлоқ хужалигида ўзининг ана шу хусусияти туфайли кўпчилик дуккакли ўсимликлар (беда, себарга, бурчоқ) алмашлаб экишда кенг қўлланилади. Дуккакли ўсимликларнинг турли вакиллари илдизида мавжуд азот ўзлаштирувчи бактериялар туфайли бир йилда ҳар гектар майдонда 150 кг дан 300кг гача азот бирикмалари тўпланиши аниқланган. Табиатда кенг тарқалган юксак ўсимликларнинг симбиози микориза деб юритилади ва илдиз пўстида махсус қатламлар, бўртмалар, ўсимталар ҳосил қиладиган замбуруғлар билан илдизнинг ўзаро ҳамкорлиги ҳисобланади.
Булар тупроқ замбуруғлари бўлиб, ўзининг вегетатив танаси билан янги ёш илдизни ўраб олади ва у ерда қалин қатлам ҳосил қилади. Микоризанинг қуйидаги турлари маълум: 1. Устки ёки эктотроф микориза. Бунда замбуруғ янгидан вужудга келган ёш илдизнинг уст томонидан ўраб олиб, унинг иплари тугунак шаклидаги ғуддалар ҳосил қилади бундай ҳолда у илдиз ичига кирмайди. Уларнинг эктоморф (ташқи) микориза деб аталади. 2. энтоморф микориза типида замбуруғнинг вегетатив танаси илдиз пўстининг ичига кириб олиб, у ерда тугунаклар ҳосил қилади. Табиатда микоризанинг кейинги тури (ички микроза) бир қадар кенгроқ тарқалган. Энтотроф типидаги микориза дарахтсимон ўсимликлардан тут, кофе, хина, дарахти, олма, нок, ёнғоқ, тол, теракда ўтсимон ўсимликлардан беда, себарга, қулупной, арпа, буғдой, сули, кўксагизда ва бошқаларда учрайди. (–расм).
Микориза яшил ўсимликлар ҳаётида муҳим аҳамиятга эга. Улар қаийин ўзлаштириладиган мураккаб моддаларни махсус ферментлар таъсирида парчалайди ва ўсимлик истеъмол қила оладиган ҳолга келтиради. Илдиз ситемасини теамин сингари ўсиш фаолиятини тезлаштирадиган гормонлар билан таъминлайди ва ниҳоят, агар микориза ҳосил қиладиган замбуруғ азот тўплайдиган бўлса, у ўсимликни азотли бирикмалар билан таъминлайди.

Download 1,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish