Илдизнинг бирламчи тузилишини кузатиш жараёнида қандай тўқима комплексларини ажратиш мумкин?
Ўтказувчи туқималарнинг қайси бири илдизга ҳос?
илидзнинг радиал боғламлари қандай аталади?
перициклқандай аҳамиятга эга?
ўтказувчи ҳужайра нима?
эпиблема паренхимаси қандай аҳамиятга эга?
бир паллали ўсимликларда ўтказиш зонаси қандай тузилган?
Машғулот 29 Илдизнинг иккиламчи тузилиши Илдиз ўсган сари чуқурлашади, узаяди ва йўғонлаша боради. Бунда унинг бирламчи тузилиши иккиламчи тузилиш билан алмашинади. Илдизнинг бирламчи тузилишининг иккиламчи тузилиши билан алмашиниши очиқ уруғли ўсимликлар, ёпиқ уруғлилардан эса икки палалилар учун ҳарактерли. Лекин бир паллали ўсимликларнинг кўпчилиги ва икки паллали ўсиликларнинг айримлари фақат бирламчи илдиз тузилишига эга. Икки паллали ўсимликлар ўсимталик пайтидаёқ дастлабки баргларнинг пайдо бўлиши билан илдизда ўзгариш содир бўлиб, бу ўзгариш ўтказувчи системасининг ҳажман ортаборишига олиб келади.
Ўзгариш метофлоэма остида жойлашган паренхима тўқимасидан бошланади. Бунда паренхима ҳужайраларнинг бўлиниш ўсиш қобиғи кўчая боради. Камбий ва иккиламчи хосил қилувчи тўқима вужудга келади. Унинг ҳужайралари тез чўзилади, тангентал тўсиқлар ҳосил қилиш йўли билан бўлина бошлайди. Ҳосил бўлган камбий қаватлари паренхиманинг янги–янги қисимлиарини эгаллай бориб, эгила бошлайди ва флоэманинг ҳар иккала томондан айланиб ўтиб, перициклга ёндошади ва унга бирикади. Шу пайтда протоксилема устида жойлашган перицкл қисимларининг фаолияти бошланади ва тангентал тўсиқлар ҳосил қилиш йўли билан бўлина бошлайди. Камбий тўқималарининг охири перицкл тангентал бўлинаётган ҳужайралар билан бирлашади ва яхлит қинғир–қийшиқ бўлсада, камбий ҳалқасини ҳосил қилади.
Камбийнинг фаолияти шундан иборатки, у сирт томонга иккиламчи флоэмани ҳосил қилади. Бундан ташқари, камбий радиал нурларининг махсус паренхиматик ҳужайраларини ҳам ҳосил қилади. Радиал паренхима нурлари ксилема ва флоэма радиал равишда жойлашадиган паренхима тўқималари қатламлари ҳисобланади. Улар илдизнинг ички ва ташқи зоналарида содир бўладиган газ ва моддалар алмашинувини енгиллаштиради. Шу сингари уларнинг ҳужайралари запас ҳолда тўпланадиган карбон сувларга бой бўлади.
Камбий ҳалқаси дастлаб айлана шаклига киради. Камбий фаолияти натижасида ички томонда ксилема ва ташқи томонда флоэма шаклланади ва илдиз борган сари йўғонлашади. Флоэма ва ксилема элементларининг радиал жойланиши бузилади ва шу пайтдан эътиборан, иккиламчи ксилема илдизнинг ички зонасида, иккиламчи флоэма эса камбий ҳалқасидан кейин, унинг ташқи томонида жойлашади. Иккиламчи ксилемага ўтказувчи трахея найлари, трахеидлар, қисман либриформ ва ёғоч паренхимаси киради. Ёғоч паренхимаси иккиламчи ксилеманинг қолган қисмларига насбатан кучлироқ тараққий этган бўлади ва ўтказувчи найларни ўраб, озиқ моддалар билан тўла туради.
Бир паллали ўсимликларнинг аксарият қисмида илдизнинг иккиламчи тузилиши намоён бўлмайди. Унинг ўрнига бу ўсимликларда бирламчи пўстининг ички ва ўрта қисми шаклланади. Бир паллалиларда пўкак камбийси ҳам бўлмайди.
Иккиламчи флоэма (луб) паренхимасининг талайгина қисмидан ташкил топган бўлиб, айрим ҳолларда радиал нурлар билан бирга иккиламчи пўст деб ҳам юритилади. Унда кўп миқдорда турли–туман запас моддалар–крахмал ва инулин тўпланади. Шу запас моддалар ҳасобига кўпчилик дарахт кесилганда ёки ўсимликнинг ер устки органларини совуқ урганда илдизнинг иккиламчи пўстидан илдиз бачкилари ўсиб чиқади. Илдизнинг иккиламчи пўстида кўп миқдорда бошқа органик бирикмалар–витаминлар, каратиноидлар, оқсиллар, алкалоидлар, глюкозидлар, каучук, гуттаперча, елим ва бошқалар ҳосил бўлиши мумкин. Паренхимада ҳам, агар у жуда яхши тараққий этган бўлса, кўп миқдорда запас моддалар йиғилади (35 расм).
Илдизнинг марказий цилиндрида кузатиладиган иккиламчи ўзгариш унинг пўст қисмида содир бўлади. Перициклдан шаклланадиган тўқима ҳужайраларидан пўкак қатлами вужудга келади. Сирт томонга, яъни илдизнинг пўст томонига бир неча қават пўкак қатлами ҳосил қилиб, у эндодерма ва бирламчи пўстини четга суради. Ички томонда бир–икки қават йирик ҳужайралари феллодерма қатлами ҳосил бўлади. Вақт ўтиши билан перидерманинг янги, анча чуқур жойлашган қатлами вужудга келади. Бу эса илдизнинг йўғонлашиши ва бирламчи флоэманинг, ҳатто, иккиламчи флоэманинг ҳам бир қадар қариган қисмининг суриб ташланишига сабаб бўлади.