Илдизмеванинг микроскопик тузилиши
Умумий маълумот
Илдизмевалар, одатда, бош илдиздан ҳосил бўлади. Шунга кўра, унда запас паренхима катта ҳажмни эгаллайди. Йўғонланиш нафақат илдиз, балки поянинг бир қисми–гипокотилни ҳам эгаллайди. Илдизмевалар монокамбиал ва поликамбиал бўлади.
Агар запас маҳсулот тўғридан–тўғри илдизда ҳосил бўлмай, ён ёки қўшимча илдизларда ҳосил бўлса, илдиз тугунак ҳисобланади.
Амалий машғулот учун
Зарур материаллар:
Сабзи (Daucus corota),туруп (Raphanus sativus), шолғом (Brassica napus), лавлагининг (Beta vulgaris) кенг қилиб кесилган бўлаги.
Сабзи ва бошыа номлари келтирилган ўсимликларнинг илдизмевасидан тайёрланган тайёр препарат.
Топшириқ
Лавлаги, сабзи ва бошқа илдизмеваларнинг ташқи тузилишини ўрганинг.
Кўндаланг кесмасидан тайёрланган тайёр препаратда сабзи, турп ва шолғомнинг ички тузилишини таққосланг ва фарқли хусусиятларни кўрсатинг, ўрганилган объектларни суратини чизинг ва тавсифини ёзинг.
Ишнинг бориши
Илдиз меванинг макроскопик тузилишини кузатишдан олдин. Лавлагининг илдизмевасини бутунлигича қараб чиқилади. Унда қисқарган баргли пояси–бош қисми, йўғонлашган қисми, лавлагининг лавлагининг гипокотил ҳисобига йўғонлашган бўйин қисми ва жўяклар шаклидаги ботиқ қисмидан чиқиб турган ён томирлар кузатилади.(34–расм), сурати чизилади ва унинг поя, бўйин ва илдиз қисмлари белгиланиб, тавсифи батафсил ёзилади.
Илдизмеванинг микроскопик тузилиши. Ёш сабзининг поясидан кўндалангига тайёрланган тайёр препаратдан икки турли паренхима ксилемаси аниқ кўринади. Бирламчи ксилема нурларидан паренхиманинг иккита радиал нурлари борлигини кузатиш мумкин. Улар орасида иккиламчи ксилема жойлашган. Иккиламчи ксилема атрофида бир қават майда ҳужайралар қатлами жойлашган. Бу– камбиал зона. Унинг сирт қисмида иккиламчи пўст қатлами жойлашагн бўлиб, у зич жойлашагн элаксимон найларни ўраб туради. Иккиламчи пўст сабзи илдизининг асосий запас моддалар тўпланадиган ўриндиқ ҳисобланади (–расм).
Кузатилганларнинг сурати чизилади, бирламчи ва иккиламчи ксилема, радиал нур, камбиал зона, флоэма, иккиламчи пўст ва пўкак белгиланади..
Турп илдизмевасининг кўндаланг кесимидан тайёрланган тайёр препарат микроскопда кузатилганда, марказда бирламчи ксилема кўринади. Унинг ёнида икки нурли бирламчи ксилема, икки нурли иккиламчи ксилема, камбиал зона ва иккиламчи пўсти эойлашган. Кўндаланг кесимда илдизмеванинг асосий қисмини ёғочланмаган паренхима эгаллаганлиги аниқ кўриниб туради. У камбиал зонанинг ички қисмида жойлашган ҳамда ксилема паренхимаси ва радиал нурлардан шаклланган. Унда запас моддалар жамғарма ҳолда сақланади. Ўтказувчи найлар запас моддалар орасида радиал ҳолда жойлашган.
Кузатилганларнинг сурати чизилади ва тавсифи ёзилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |