L гиб, болани ахлоқий фазилатлардан маҳрум этади.
Ўз устозидан лат еган, зулм кўрган шогирд қўрқоқ
ва журъатсиз бўлади, мазлумликка ўрганиб, ўзини
142 ҳимоя қила олмайди, одамнинг олий фазилатлари-
дан бири бўлган ҳиммат таянчидан маҳрум бўла-
ди!» Ана шу пурмаъно сўзлар аллома Ибн Халдун
фармойишларидан бўлади. Бунга қўшимча қилишни
мен хоҳламайман.
Тарбиянинг қандай бўлиши, мактабларимизнинг
ҳозирги аҳволи қандайлигини маълум қилганимдан
сўнг, сизлардан сўрай: «Айтинг-чи, шундай мактаб-
ларда болангиз нима фойда олади? Сиз қандай ман-
фаатдан умид қиласиз?»
Шу ерда бола тарбияси ҳақидаги баҳсга нуқта
қўймоқчи эдим, аммо мамлакатимиз учун муҳимбўлган масала хаёлимга келди ва уни ҳам айтиб
ўтишни муносиб кўрдим. Сезган бўлсангиз, шу
жойгача айтганларим умумий тарзда бўлиб, фар-
зандингиз хоҳ ўғил, хоҳ қиз бўлсин шу тариқа тар-
бият қилиб, мактабга қўйинглар, дедик. Бироқ биз-
ларнинг одатимиз бошқача, биз қизларни ўғил бо-
лалар қатори тарбия қилмаймиз, уларга илм олиш
зарур деб қарамаймиз. Бинобарин, қизларга илм
бериш зарурлиги ҳақида ёзиб, бу масалани ҳам сиз-
ларга тушунтириб бермоқчиман.
Do'stlaringiz bilan baham: |