Санитар токсикологик мониторинг - бирон бир корхона ва унинг атрофида яшаш пунктларини, атроф муҳит ҳолатини доимий кузатиб, назорат қилади, унинг хизматида замонавий, марказлашган кимёвий лаборатория ҳамда телефон алоқаси мавжуд бо’лади.
Мониторинг - атроф муҳит ҳолатини кузатиш, баҳолаш ва олдиндан айтиб бериш тизимсидир.
Мониторинг мақсади - антропоген ифлосланишни аниқлаш. Мониторинг кимёвий, физикавий ва биологик антропоген та’сир омилларини ва манбаларини кузатишни о’з ичига олади. Мониторинг кескин вазиятларни аниқлашда салбий та’сирлар омилини ва биосферанинг нисбатан ко’проқ зарар етган елементини ажратиши керак.
Мониторинг тизимси бир ҳудуд ёки минтақани, шунингдек бутун ер шарини (глобал мониторинг) о’з ичига олиши мумкин.
Глобал мониторинг тизимининг асосий ҳусусияти-глобал ко’ламда ушбу тизим ко’рсаткичларига асосан биосфера ҳолатига баҳо бериш .
Бугунги кунда замонавий фонли биосфера ҳолатини баҳоловчи, ахборот тизимсини - атроф муҳит мониторинги глобал тизимсини (АММГС) яратиш биринчи галдаги вазифадир.
Миллий мониторинг - битта давлат доирасида олиб бориладиган мониторингдир. Бу мониторингни глобал мониторингдан асосий фарқи нафақат ко’лами буйича, балки миллий манфаатларда атроф муҳит ҳолатини баҳолаш ва ахборотларни олишдан иборатдир. Айрим шаҳар ва саноат районларида атмосферанинг ифлосланиш даражасини ортиши, глобал масштабда биосфера ҳолатини баҳолашга аҳамияциз бо’лиши мумкин, лекин ушбу ҳудуд доирасида миллий даражада чора-тадбир ко’ришга асосий сабаб ҳисобланади.
Атроф муҳит замонавий мониторингини биринчи босқичи биоекологик мониторингдир.
Биринчи галда инсон ва аҳоли сог’лиг’ига та’сири нуқтаи назаридан атроф муҳит ҳолатини кузатиш-унинг етакчи бо’г’инидир.
Мониторингнинг охирги мақсади - инсон манфаатларини ҳимоя қилишдан иборатдир.
Инсонлар саломатлиги ҳолати атроф муҳит ҳолатини баҳоловчи умумий ко’рсаткичдир.
Биоекологик мониторингига СЕС, ветеринария хизмати, гидробиологик назорат ва бошқалар катта ёрдам бера оладилар.
Екологик кузатув тизимига техноген тусдаги атроф муҳитни хавфли ифлосланишининг биринчи навбатдаги ко’рсаткичлари қаторини аниқлаш кириши керак.
1. Радионуклидлар .
2. Ифлословчи газлар:СО2 , Са ,НО, НО2 , СО2
3. Ифлословчи минераллар, симоб, қург’ошин, миш’як, фосфор, кадмий, фтор, нитрит ва нитрат бирикмалари.
4. Органик ва полимер ифлословчилар - пестисидлар, нефт’ углеводлари, микроблар ва бошқалар.
Атроф муҳитни шовқин ва електр магнит майдонлари каби физикавий омиллари ҳам тадқиқот қилиниши (о’рганилиши) лозим.
Кузатув назорат пунктларини оқилона танланиши ва уларни етарлича зичлиги , шунингдек бирламчи ма’лумотларни қайта ишлаш, автоматик равишда олиш ва иккиламчи ма’лумотларни беришни унумли ташкиллаштириш катта аҳамиятга егадир.
У инсонни атроф-муҳит ва бошқа биоталар(ичимлик суви, нафас олинаётган ҳаво, озиқ-овқат маҳсулотлари) билан асосий алоқа ё’лларини назорат қилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |