O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet141/184
Sana23.02.2022
Hajmi1,56 Mb.
#163407
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   184
Bog'liq
Ozbekiston-Milliy-Ensiklopediyasi-Ch-harfi

ЧОРВАЧИЛИК 
— 
қишлоқ 
хўжалигининг 
асосий 
тармоклари-
дан бири. Ч. маҳсулотлари етиштириш 
учун чорва молларини боқиш ва урчи-
тиш билан шуғулланади; аҳолини иш 
ҳайвонлари (от, ҳўкиз, туя, буғу), озиқ-
овқат маҳсулотлари (сут, қатиқ, гўшт, 


www.ziyouz.com кутубхонаси
143
ёғ, тухум ва б.), енгил саноатни хом ашё 
(жун, тери, мўйна ва ҳ.к.), деҳқончиликҳш 
органик ўғит билан таъминлайди. Ч. 
маҳсулотлари ва чиқиндиларидан ай-
рим озуқалар (ёғи олинган сут, гўштсуяк 
уни, суяк уни ва б.), шунингдек, ҳар 
хил доридармонлар (шифобахш зар-
доблар, гормонал препаратлар ва б.) 
олинади. Ч.нинг тараққий этиши ва 
маҳсулдорлиги деҳқончиликнинг ривож-
ланиши, ердан интенсив фойдаланиш 
билан чамбарчас боғлиқ. Ч.нинг асосий 
тармоқлари: қорамолчилик, қўйчилик, 
эчкичилик, йилқичилик, туячилик, пар-
рандачилик, асаларичшшк, чўчқачилик, 
қуёнчилик, даррандачилик, буғучилик, 
итчиликлан иборат. Жаҳон мамлакатла-
рида табиийиқлим шароитлари ва озуқа 
базасига кўра Ч. ривожи ўзига хос ху-
сусиятларга эга. Жаҳон Ч.да (млн. бош) 
қорамол 1338,2; қўй 1068,6; эчки 709,8; 
буйвол — 158,6; от — 61,095; хачир — 
14,1; эшак — 43,4; туя — 19,1; чўчқа — 
912,7; товуқ — 14139; курка — 244 ва б. 
боқилади ва улардан турли маҳсулотлар 
етиштириш муҳим ўринда туради (1999). 
Гўшт етиштириш ҳажми 225,9 млн. т ни, 
сигир сути етиштириш 480,6 млн. т ни 
(ёки ҳар бир сигирдан ўртача 2071 кг ни) 
ташкил этди.
Ч. 
инсон 
томонидан 
ёввойи 
ҳайвонларни овлаш ва уларни хонаки-
лаштириш мақсадида қўлга ўргатишдан 
бошланган. 
Археологик 
далиллар 
ҳайвонларни хонакилаштириш янги тош 
даврида — неолитда бундан 15—10 минг 
йил аввал бошланганини кўрсатади. 
Бу даврда одам такомиллашган тош 
қуролларга эга бўлган, оловни билган ва 
сопол идишлардан фойдаланган. Энг ав-
вал ит, сўнгра чўчқа, қўй ва кейинчалик 
қорамоллар ва отлар (7—8 минг йиллар 
илгари) хонакилаштирилган. Осиёнинг 
жан.ғарбий қисми ва Ўрта денгиз атроф-
лари ҳайвонларни хонакилаштириш-
нинг асосий марказлари ҳисобланади. 
Европада қорамоллар, от, қўй, эчки, 
чўчқа, қуён, ит, паррандалардан ўрдак 
ва ғозлар, Осиёда буйвол, қўтос, ўркачли 
ва ўркачсиз туялар, қорамол, эчки, қўй, 
чўчқа, от, ит, қуён, товуқ, ўрдак, ғоз ва 
товуслар хонакилаштирилган. Африка-
да қорамоллар, бир ўркачли туя, эшак, 
чўчқа, мушук, ит, цесарка товуқлар, қўй 
ва эчкилар қўлга ўргатилган. Америкада 
ўркачсиз туянинг икки тури — лама ва 
альпака, денгиз чўчқаси, курка ва мускус 
ўрдаклар хонакилаштирилган. Натижа-
да инсон томонидан уларнинг сифат ва 
сон кўрсаткичларига аҳамият берилиб, 
ҳайвонлардан наел олиш, секинаста 
маҳсулот йўналишлари бўйича зотлари 
чиқарилган. Ўрта Осиё ҳудуди ҳам Ч. 
дастлаб шаклланган ҳудудлар қаторига 
киради.
Ч. кўчманчшик ҳаёт тарзини вужудга 
келтирди. Дарё бўйи, чўл ва тоғ олди, кўл 
атрофларида овчилик, баликчилик билан 
шуғулланган жамоаларнинг маданият-
лари ривожланиб борган сайин Ч. ҳам 
ривожланиб борди. Жумладан, Хоразм 
ҳудудида Амударёнинг қуйи ҳавзасида 
топилган Калтаминор маданияти мил. ав. 
4—3минг йилликда яшаган овчилар ва 
баликчилар жамоаси маданиятларидан 
бири ҳисобланади.
Мил. ав. 2—1а.ларда Даван (Фарғона)
да деҳқончилик маданияти ва йилқичилик 
юксак даражада ривожланган. Aeecmo-
jxa келтирилган маълумотларга кўра, 
сут ва гўшт берадиган қорамолчилик, 
қўйчилик, йилқичилик, сут ва гўшт 
маҳсулотларини қайта ишлаш ихтисос-
лашган соҳа сифатида бундан 3000 й. ол-
дин шаклланган. 20-а. бошларига қадар 
Ўзбекистонда кўчманчилик билан узвий 
боғлиқ бўлган қўйчилик, эчкичилик, ту-
ячилик, отчилик, шунингдек, воҳаларда 
қорамолчилик кўпроқ ривожланди.
Ўзбекистон 
ҳудудида 1916 й. 
қорамоллар сони 1342 минг бошни, шу 
жумладан, сигирлар 481 минг бошни, 
қўй ва эчкилар 3821 минг бошни, отлар 
517 минг бошни ташкил қилган.
20-а.нинг 20-й.ларидан 
бош-
лаб Ч.нинг илмий базасини яратиш, 
ҳудудларнинг табиийиқтисодий шаро-
ити ва озуқа базаси ресурсларига қараб 


www.ziyouz.com кутубхонаси
144
минтақалар бўйича ривожлантириш иш-
лари бошланди. Суғорма деҳқончилик 
ҳудудларидаги хўжаликларда сут, сут 
ва гўшт йўналишидаги қорамолчилик, 
паррандачилик ва чўчқачилик, тоғ олди 
минтақалари, Амударёнинг қуйи оқими 
ва Орол бўйи қамишзор ва тўқайли 
ҳудудларида гўштдор қорамолчилик, 
гўштёғ қўйчилиги, йилқичилик, чўл 
яйловларида қоракўлчилик ривожлан-
тирилди. Каммаҳсул молларни чатиш-
тириш ва республикага кўплаб насл-
дор молларни олиб келиш натижасида 
қорамолларнинг қораола, қизил чўл, 
швиц, бушуев зотлари сони кўпайиб 
маҳсулдор подалар гуруҳи шакллан-
тирилди. Зотларнинг рнлаштирилган 
ҳудудлари белгиланди. Қоракўлчиликни 
ривожлантиришга 
алоҳида 
эътибор 
қаратилди. Ихтисослаштирилган йи-
рик қоракўлчилик хўжаликлари катта 
иқтисодий самара келтирди. 1930—33 
й.лардан бошлаб чорвачиликнинг насл-
чилик здлари, хўжаликлари, фермалари, 
стялари ва корхоналарининг ташкил эти-
лиши наслчилик тизимининг шакллани-
шида муҳим бурилиш бўлди.
1932 й. Ч. тажриба стяси ва 1935—39 
й.ларда Бутуниттифоқ қоракўлчилик, 
Ўзбекистон чорвачилик ва Ўзбекистон 
ветеринария и.т. интларининг ташкил 
этилиши Ч.да илмий тадқиқот ишлари-
ни ўтказиш, Ч. фанини ривожлантириш 
ҳамда унинг истиқболини белгилаш, 
хўжаликларда янги технологияларни 
жорий этишда муҳим омил бўлди. Чорва 
молларининг сермаҳсул подалари гуруҳи 
кенгайтирилди ва рнлаштирилган зотла-
ри такомиллаштирилди.
Ўзбекистон 
Республикаси 
мустақилликка эришгач, қ.х.да туб 
иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш 
жараёнида давлат хўжаликлари жамоа, 
ширкат хўжаликларига айлантирилди, 
чорвачилик, аксарият хўжаликларнинг 
қорамолчилик фермалари хусусийлашти-
рилди, деҳқон ва Ч. йўналишидаги фер-
мер хужаликлари ташкил этила бошлади.
Ўзбекистон Республикаси Вазир-
лар Маҳкамасининг 1993 й. 15 мартда 
«Республика чорвачилигида иқтисодий 
ислоҳотларни чуқурлаштириш чоратад-
бирлари тўғрисида»ги, 1994 й. 23 фев.да 
«Чорвачиликда иқтисодий ислоҳотларни 
такомиллаштириш ҳамда деҳқон (фер-
мер) хужаликлари ва хусусийлашти-
рилган фермалар манфаатларини ҳимоя 
қилиш чоралари тўғрисида», 1995 й. 24 
мартдаги «Чорвачиликда хусусийлашти-
ришни давом эттириш ва хусусий тад-
биркорликни қўллабқувватлаш чоратад-
бирлари тўғрисида» қарорларига кўра, 
жамоа хўжаликларининг зарар билан 
ишлаётган 1499 қорамолчилик фермала-
ри хусусийлаштирилди (1995). Натижада 
республикада ишлаб чиқарилаётган гўшт 
ва сутнинг 75% ни хусусий сектор бера 
бошлади. Ўзбекистон Республикасининг 
1995 й. 25 дек. да қабул қилинган «Насл-
чилик тўғрисида» қонуни Ч.ни ривож-
лантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлди.
1990—2003 
й.лар 
мобайни-
да республиканинг барча тоифадаги 
хўжаликларида қорамоллар сони 28,2% 
га, сигирлар 38, қўй ва эчкилар 7, от-
лар 36% га, сут етиштириш 32,8% га, 
гўшт етиштириш 18,6% га кўпайди, Ч. 
маҳсулотларининг асосий қисми деҳқон 
ва фермер хужаликлари ҳиссасига 
тўғри келади (Узбекистонда моллар 
сони, Ч. маҳсулотларини етиштириш 
кўрсаткичлари 1 ва 2жадвалларда берил-
ган).
Ч. озуқа базасини мустахкамлаш тад-
бирлари олиб борилмоқда. Республика 
экин майдонларининг 10% га яқин кис-
мига емхашак экинлари экилади. Табиий 
ва маданий яйловлардан фойдаланиш са-
марадорлигини ошириш ишлари давом 
этмоқда. Аралаш ем, оқсилминерал ем 
қўшимчалари, ем озуқа ачитқилари иш-
лаб чиқариш ҳажмлари кўпаймоқда. Ч.да 
ветеринария хизмати кўрсатиш — касал-
ликларнинг оддини олиш ва даволаш, 
Ч. махсулотлари ветеринариясанитария 
экспертизаси ҳайвонлар касалликларига 
карши кураш стялари, ветеринария ши-
фохоналари ва пунктларида, ветеринария 


www.ziyouz.com кутубхонаси
145
лабда олиб борилади.
Республикада чорвадор мутахассис-
лар коллежлар, Тошкент аграр универси-
тети, Самарканд, Андижон қ.х. интларида 
тайёрланади. Чорва ҳайвонлари зотини 
яхшилаш, маҳсулдор подалар гуруҳини 
кўпайтириш ва янги технологияларни 
ишлаб чиқаришга жорий этиш мақсадида 
Республика Қишлоқ ва сув хўжалиги ва-
зирлигининг Чорвачилик, паррандачилик 
ва баликчиликни ривожлантириш Бош 
бошқармаси, Чорвачиликда наслчилик 
ишлари бош давлат инспекцияси, Давлат 
ветеринария Бош бошкармаси ва «Ўзбек 
ипаги» уюшмаси ташкил этилган, улар-
ни асраш ва парваришлащца янги техно-
логияларни ишлаб чиқиш билан вазир-
ликнинг Қишлоқ хўжалиги илмий и.ч. 
маркази таркибидаги Узбекистон чорва-
чилик, Қоракўлчилик ва чўл экологияси 
интлари, Балиқчиликни ривожлантириш 
илмий тадқиқот маркази ва Ипакчилик 
инти, Узбекистон ветеринария, Узбеки-
стон ветеринариясанитария ва акароло-
гия (1991) интлари шуғулланади. Тош-
кент вилояти Янгийўл туманида давлат 
минтақавий балиқ чавоқлари етиштириш 
питомнигида балиқ зотлари (кора, ок, 
амур, дўнг пешона) етиштирилади.
«Наслхизмат» республика наслчилик 
уюшмаси қ.х. субъектларига чорвачи-
лик бўйича хизматлар кўрсатади. Давлат 
наслчилик корхонаси қорамолларнинг 
турли 
зотлари 
бўйича 
сунъий 
уруғлантиришда фойдаланиш учун муз-
латилган уруғларни қадоқлаб, сунъий 
уруғлантириш 
билан 
шутулланувчи 
«Наслхизмат» ташкилотларига етказиб 
беради.
Чет мамлакатларда сут ва гўшт 
йўналишидаги қорамолчилик, айниқса, 
Европа мамлакатлари (Голландия, Да-
ния, Германия, Россия), АҚШ, Канада, 
Янги Зеландия, қўйчилик Англия, Ав-
стралия, Россия ва б. Европа мамлакат-
ларида жадал ривожланди. Сутчилик 
йўналишидаги қорамолчиликривожланг
андавлатларда (АҚШ, Канада, Нидерлан-
дия, Германия ва б.) сигирлардан ўртача 
8000—11000 кг сут соғиб олинади. Сут 
маҳсулотлари билан таъминланишнинг 
энг юқори кўрсаткичлари (аҳоли жон бо-
шига 1950 кг) Янги Зеландия, Дания ва 
Голландияга хос. Қорамол гўшти билан 
таъминланиш эса Аргентина (110 кг) ва 
Уругвайга (106 кг) тўғри келади. Жаҳон 
мщёсида Ч.нинг барча соҳалари ихти-
сослашган ҳолда жадал ривожланмоқда. 
Сермаҳсул зотлар ва самарали техно-
логиялар яратилиб, Ч.ка кенг жорий 
қилинмоқда.
Ад.: Шчекин В.А., Чорвачилик, Т., 
1968; Носиров У., Қорамолчилик, Т., 
2001.
Убайдулла Носиров, Иззатулпа Эш-
матов. 

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish