www.ziyouz.com кутубхонаси
146
бўйича); Самарқанд лаб. (қораола зотли
қорамолларни кўпайтириш бўйича); фер-
ментлар ишлаб чиқарувчи лаб., Парран-
дачилик селекциягенетика стяси; Чатқол
асаларичилик тажриба хўжалиги; бушуев
зотли қорамолларни тарқатиш корхона-
си; чорва ва парранда зотлари, озуқабоп
экинлар, чорвачиликни механизациялаш
бўйича кўргазма павильони; чорвадор-
лар илғор тажриба ва механизаторлар
малакасини ошириш мактаби фаолият
кўрсатади. Инт фаолиятининг асосий
йўналишлари: чорва моллари ва парран-
даларнинг мавжуд зотларини такомил-
лаштириш ва янги зотларини яратиш;
озуқабоп экинларнинг серҳосил навлари
ва дурагайларини яратиш; чорвачилик ва
емхашак етиштиришнинг жадал техно-
логияларини ишлаб чиқиш; чорва мол-
лари ва паррандаларни илмий асосларда
боқиш, уларнинг маҳсулдорлигини оши-
ришнинг биологик асосларини ўрганиш
ва 6.
Инт ташкил этилгандан бери сут-
дор бушуев зотли қорамол, жундор
ва тивит берадиган Ўзбекистон эчки
зотлари, қораола ва қизил чўл зот-
ли қорамолларнинг 4 тизими, гўшт
йўналишидаги қорамол зотларининг
наслдор подаси, қўйларнинг 9 тизими,
товуқларнинг маҳсуддор 2 та гуруҳи,
озуқабоп экинларнинг 16 нави ва дура-
гайлари яратилди. Ўтган давр ичида инт-
да 1 акад., 20 дан ортиқ фан дри ва 300
дан ортиқ фан номзодлари етишиб чикди.
Интда илмий кутубхона, аспиран-
тура, ихтисослашган илмий кенгашлар
мавжуд. Илмий асарлар, монографиялар,
тавсияномалар нашр этилади.
Муродилла Аширов.
ЧОРВОҚ (Чорбоғ) — Тошкент ви-
лояти Бўстонлиқ туманидаги шаҳарча.
Тошкент ш.дан 70 км. Угом тизмасининг
ён бағрида, Угом дарёсининг Чирчиқ да-
рёсига қуйилиш жойидаги ўнг соҳилида,
Тошкент — Хўжакент т.й.да жойлаш-
ган. Яқин т.й. станцияси — Хўжакент
(3 км). Ўртача 892 м баландликда. 1964
й. Чорвоқ сув омбори ва Чорвоқ ГЭС
қурилиши муносабати билан бунёд этил-
ган. Ахрлиси 5,5 минг киши (2004).
Ч.да, асосан, қурувчилар ва энер-
гетиклар,
шунингдек,
йўлсозлар,
ҳайдовчилар, корхоналар ишчи ва хиз-
матчилар ҳам яшайди.
Шаҳарча номи («Чорбоғ») тўртта
боғ маъносини билдиради. Ч.да Чорвоқ
ГЭС қурилиш бошқармаси, Ўрта Чирчиқ
ГЭСлар каскади, Бўстонлиқ тумани авто-
мобиль йўллари бошқармаси, автотран-
спорт и.ч. корхонаси каби йирик корхо-
на ва ташкилотлар фаолият кўрсатади.
«Шамс» фирмаси («Хумсон» минерал
суви қадокланади) бор. 3 умумий таъ-
лим мактаби, маданият уйи, 2 болалар, 1
шаҳар кутубхонаси, марказий касалхона
мавжуд. Ч. ён атрофида болалар ором-
гохлари, дам олиш уйлари, санаторийлар
ишлаб турибди. Сув омбори соҳилларида
«Чорбоғ» оромгоҳи, Бекобод, Олмалиқ ва
Навоий конметаллургия ктларининг дам
олиш масканлари барпо этилган. Ч.га
Тошкент — Чорвоқ йўналишида автобус-
лар, Тошкент — Хўжакент электр поезди
қатнайди.
Do'stlaringiz bilan baham: