ЧАБУКИАНИ Вахтанг Михайлович
[1910.27.2(12.3) Тбилиси 1992] балет ар-
тисти, балетмейстер, балет мактабининг
йирик усталаридан. Халқ артисти (1950).
1929—41 й.лар Ленинград опера ва балет
театрида, 1941—73 й.лар Грузия опера
ва балет театрини, шунингдек, 1950—73
www.ziyouz.com кутубхонаси
2
й.лар Тбилиси хореография билим юр-
тини бошқарган. Базиль («Дон Кихот»),
Отелло («Отелло»), Альберт («Жизель»),
Зигфрид («Оққуш кўли»), Жером («Па-
риж алангаси») каби партиялари билан
балет чўққисига кўтарилган. «Синатле»
(Г.В.Киладзе), «Горда» (Д.А.Торадзе),
«Аппассионата» (Л.Бетховен) ва б. балет-
ларни саҳналаштирган.
ЧАВАНДОЗЛАР — 1) бир қатор
антик давлатлар (Қад. Афина, Рим ва
Фессалия)да аслзодалар қаторидаги им-
тиёзли табақа. Улар аслзодалар каби кат-
та мулкларга эга бўлган. Ч. таркибига
катта ер эгалари, ҳарбийлар, судхўрлар,
йирик савдогарлар ва б. кирган; 2) Со-
сонийлар Эронидаги алоҳида ижтимоий
табақа бўлиб, Ғарбий Европадаги рицар-
ликка яқин турган; 3) от чоптириш, улоқ
чопиш, отда ўйнаш санъатини эгаллаган
одам.
ЧАВАТИ — оширилмаган (хамир-
турушсиз) хамирдан тайёрланадиган
нон тури. Илиқ сувда оддий ошхамир
қорилади ва 10—15 мин. ўраб тиндири-
лади. Сўнгра хамирдан 200 г ли зувалалар
узиб, ўқловда юпқа (2 мм) килиб ёйилади
(ёймани пичоқ билан энибўйини 25—30
см қилиб кесиш ёки зувалани кичикроқ
олиб нон шаклида ёйиш хам мумкин).
Ясалган юпқа хамир қизиган тандир-
га ёпиб пиширилади. Қуртова, ширчой,
қайнатма шўрва каби таомлар билан бир-
га истеъмол қилинади. Парҳезлик хусу-
сиятга эга.
ЧАВГОН (форс. — учи эгри таёқ) —
отда ўйналадиган жамоавий спорт ўйини.
Қад. Шарқда Ч. чорвадорлар ўйини сифа-
тида пайдо бўлган. Кейинроқ отлиқ аскар-
ларнинг машғулотига айланган. Шарқ
халқлари Ч. тўпини «гўй», эгри таёғини
«чавгон» дейишган. Шу боис бу ўйин
«гўйчавгон» деб ҳам аталган. Бу тари-
хий қўлёзмаларда ўз ифодасини топган.
Махмуд Кошғарийнинг «Девону луғотит
турк», Юсуф Хос Ҳожибнинг «Қутадғу
билиг», Абдураззоқ Самарқандийнинг
«Мажлаи саъдайн ва мажмаи баҳрайн»,
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бо-
бурнома» асари ва б. манбаларда Ч.
ўйинига оид кимматли маълумотлар
бор. Айниқса, Абдулқосим Фирдавсий-
нинг «Шоҳнома», Унсур алМаолийнинг
«Қобуснома» асарларида Ч. ўйини муфас-
сал берилган. 16-а. миниатюра мактабига
мансуб номаълум мусаввирнинг «Чав-
гон ўйини» асарида бу ўйиннинг қизғин
лаҳзаси тасвирланган. Абу Абдуллоҳ
Рудакий, Абдураҳмон Жомий, Алишер
Навоий Ч. ўйинидан илҳомланишган ва
ажиб ўхшатишлар яратишган. Бу анъа-
на Шарқ адабиётида ҳамон давом этиб
келади. Ёзувчи Примқул Қодировнинг
«Ҳумоюн ва Акбар» тарихий романи бо-
бурий маликаларнинг Ч. ўйинига тайёр-
гарлигини тасвирлашдан бошланади. Та-
рихий манбаларда ёзилишича, Ч. ўйини
айнан бобурийлар салтанати даврида
Ҳиндистонда кенг оммалашган.
1850 й.да Ҳиндистонда хизмат
қилаётган инглиз отлиқ аскарлари Ч.
ўйинига қизиқиб қолишган ва дастлаб-
ки мусобақаларни ўтказишган. 1871 й.да
Буюк Британияда Ч. (поло) мусобақаси
ташкил қилинган. Шу тариқа Ч. олдин
Европа, кейин Америка давлатларига
тарқалган. 1900, 1904, 1920, 1924 ва 1936
й.ларда бўлган олимпиада ўйинлари
дастуридан ҳам жой олган. Замона-
вий Ч. ўйини (ҳоз. кўплаб давлатларда
«поло» деб аталади) майдоннинг ўлчами
274x182 м, ёғочдан тайёрланадиган
тўпининг диаметри 8 см, оғирлиги 120—
135 г, икки ёндаги дарвозаларининг эни
8 м дан, ўйин вақти 56 мин. (7 мин.дан 8
бўлим). Мусобақалашаётган икки жамо-
адаги 4 тадан отлиқ ўйинчи қўлларидаги
учи эгри таёқ (клюшка) ёрдамида тўпни
рақиб дарвозасига киритишга ҳаракат
қилади. Ўйинчиларга учрашув давомида
отларини ўзгартиришларига рухсат эти-
лади. Ҳоз. кунда Ч. ўйини Франция, Ар-
гентина, АҚШ, Мексика, Буюк Британия,
Италия давлатларида ривожланган.
Асрор Мўминов.
www.ziyouz.com кутубхонаси
Do'stlaringiz bilan baham: |