9
консерваторияси, 1958 й.дан Москва-
да ўтказиладиган мусиқа ижрочилари
халқаро танлови ва б. га Ч. номи берил-
ган.
ЧАЙЛА - қ. Капа.
ЧАЙНАШ — оғизда овқатни май-
далаш, эзиш, уларни сўлак билан на-
млаш ва ютум ҳосил килишдан иборат
физиологик жараён. Одам ва кўпгина
ҳайвонларда Ч. чайнов мускуллари ки-
екдрганда, пастки жағ ҳаракатининг
юқори жағ ҳаракатига нисбатан турлича
ўзгариши натижасида амалга ошади. Ч.да
тил ва лунжлар ҳаракати ҳам аҳамиятга
эга. Ч. аппаратининг шикастланиши,
айниқса, тишларнинг бўлмаслиги ёки
етишмаслиги овқат ҳазм қилиш аъзола-
рининг касалланишига олиб келади.
ЧАЙОТ, Мексика бодринги (Sechium
edule L.) — қовоқдошлар оиласига,
Sechium туркумига мансуб ўсимлик тури,
озиқ-овқат экини. Марказий Америка-
да индейслар томонидан маданийлаш-
тирилган. 19-а. ўрталаридан Африкада,
сўнгра Жан. Европада, Осиёнинг тропик
қисмида тарқалган. Асосан, Мексикада
кўп экилади. Тропикларда кўп йиллик,
субтропикларда бир йиллик экин, по-
ясининг уз. 10 м гача боради. Барги беш
бўлмали, гули айрим жинсли. Меваси
ноксимон, ранги яшил, бир уруғли, уз.
13—20 см гача, оғирлиги 0,2—2 кг. Ме-
васи таркибида 3—3,5% қанд, 20% крах-
мал, оқсил, қисман мой бор. Қовуриб
ёки димлаб ейилади. Экилганидан кейин
2йилдан бошлаб илдизида 2 кг дан 30
кг гача туганаклар ҳосил қилади. Ил-
дизда ҳосил бўлган туганакларда 20%
гача крахмал, оқсил, смолали моддалар
тўпланади, мазаси картошкага ўхшайди,
болалар ва беморлар учун парҳез ун тай-
ёрланади. Поясидан бош кийим ва сават-
лар тўқиладиган пишиқ тола олинади.
Субтропикларда бутун мевасини банд
томони Чайот билан экиб кўпайтирилади.
Экиш схемаси 2 м х 1,5 м. Сент. да гул-
лайди, бир ойдан кейин мевалари етила-
ди (бир ўсимлик 200 донагача мева туга-
ди).
ЧАКА, Шака (тахм. 17871828 й.
сент.) — зулулар ҳокими (инкоси). Ҳоз.
Наталь (ЖАР) провинциясидаги қардош
қабилалар бирлашмасига бош бўлган,
сўнгра ўз ҳокимиятини ҳоз. Трансваал-
нинг бир қисми, Кап ва Оранж вилоятла-
рида ўрнатган. Интизомли қўшин тузган.
Ч. ҳокимлиги даврида зулуларда дав-
латчиликка асос солинган. Ч. ҳаётининг
охирида чекланмаган ҳокимиятга эга
бўлгач, золим мутлақ хукмдорга айлан-
ган. Фитначилар томонидан ўлдирилган.
ЧАКАМИҒ,
ёпишқоқ
қумриўт
(Calium aparine 1.) — рўяндошлар ои-
ласи қумриўтлар туркумига мансуб бир
йиллик ўтсимон ўсимлик тури; бего-
на ўт. Пояси тўрт қиррали, ётиб уса-
ди, пастга қайрилган тиканчалар билан
қопланган. Бўйи 80—100 см. Барглари
яхлит қиррали, ўткир учли, наштар пона-
симон, тикансимон, тиканча ва қиллари
бор. Гуллари оқиш, тикансимон гулбанд-
ли. Меваси буйраксимон ёнғоқча. Илди-
зи ўқ илдиз. Май—сент.да гуллаб мева-
лайди. Уруғидан кўпаяди. Бир тупи 1000
тагача уруғ беради. Мевалари етилиши
билан сочилади. Суғорма деҳқончилик
ҳудудларида уруғлари куздаёқ кўкариб
чиқади. Ўрта Осиё, жумладан, Тошкент,
Самарқанд, Фарғона, Андижон, Сур-
хондарё вилоятларида кенг тарқалган.
Суғориладиган
ерлар,
айниқса,
ғаллазорларда, шунингдек, полизлар,
боғлар, ариқ бўйлари, йўл ёқалари ҳамда
тўқайзорларда учрайди.
Кураш чоралари: уруғликни тозалаш,
ғалла экинлари йиғиштирилгач, анғизни
юмшатиш; ерларни шудгор қилиш; ғалла
экинларига гербицидлар пуркаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |