O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/184
Sana23.02.2022
Hajmi1,56 Mb.
#163407
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   184
Bog'liq
Ozbekiston-Milliy-Ensiklopediyasi-Ch-harfi

ЧАКИН ЧЎР БИЛГА - Панч (Пан 
жикент) ҳокими. Унинг исми Муғ 
тоғидан топилган 8-а.га тааллуқли 
суғдий хужжатлар орасида учрайди. 
Тадқиқотчилар Чакин унинг исми бўлиб, 
туркий чўр унвонига эга бўлганлиги, 
Билга (қад. туркча «доно») сўзи эса эпи-
тета (сифат) бўлганини таъкидлайдилар. 
Бу пайтда Панжикент Турк хоқонлиги 
таркибига кирувчи Суғд конфедераци-
ясига тааллуқди бўлиб, Самарқанддан 
кейинги ўринда турган. Ч.Ч.Б. томон-
дан зарб киддирилган тангаларда «Панч 
ҳукмдори подшо Билга» жумлалари уч-
райди. Панжикентда 7-а.нинг 1чорагида, 
яъни Деваштич ҳукмронлиги даврида 
чиқарилган тангаларда «Панч маликаси 
Нана» шаклида аёл ҳукмдорнинг исми ва 
унвони акс этган. Мазкур тангалардаги 
тамға шакли Ч.Ч. Б.га оид тангалардаги 
тамға билан деярли бир хил. О.И. Смир-
нова, бу ерда зарб қилинган тангаларда-
ги белгиларга асосланиб, бир асрга яқин 
хукм сурган Панжикент ҳукмдорлари 
сулоласининг келиб чиқишини Сирдарё 
(Шош воҳаси) атрофидаги туркий ҳоким 
уруғлардан бирортаси билан алоқадор 3 
бўлса керак, деб ёзади.
Ад.: Смирнова О.И., Каталог монет с 
городища Пенджикент, М,, 1963; Исҳоқов 
М., Унутилган подшоликдан хатлар (Бир 
туркум суғд хужжатларининг ўзбек тили-
га таржимаси ва изоҳлари), Т., 1992.
ЧАККА — сузмага ошкўклар ара-
лаштириб тайёрланадиган хушхўр парҳез 
таом. Бу таом кўпроқ Самарканд, Бухоро, 
Қашқадарё вилоятларида ёз ойларида 
тайёрланади. Ч. тайёрлаш учун сузма 
яхшилаб ийланиб туз, туйилган мурч, 
майда тўғралган кўкпиёз, кашнич, укроп, 
райҳон қўшиб аралаштирилади. Ч. салат 
сифатида дастурхонга тортилади. 
ЧАККАЛИК, чаккатузи — заргар-
лик буюми; чаккага тақиладиган аёллар 
тақинчоғи. Қуйи қисмига атрофи феруза 
кўзлар билан ҳошияланган безак тош ёки 
рангли шиша ўрнатилган йирик ҳажмдаги 
ҳалқа ва босма безакли япроқча ва мар-
жонли шокилалардан тузилган. Ч.дан 
кейинчалик исирға келиб чиққан. 
ЧАКМОН — устки кийим тури; эр-
какларнинг олди очиқ қишки тўни. Жун 
матодан тикилади. Барлари олд этак 


www.ziyouz.com кутубхонаси
11
қисмига қўшимча трапециясимон кийиқ 
қўшилиши ҳисобига бирбирига устмауст 
кириб туради, учбурчак бўйин ўмизига 
ёқа ўрнатилади, енг учи томон торайиб 
боради. Ч.нинг қўлтиқ ости (хиштак) 
қисми очиқ қолдирилган. Ч. ҳам тўн каби 
ёқа, бар, этак четига жияклар қўйиб беза-
тилган. Баҳор, кузда яктак устидан, совуқ 
ойларда пахтали тўн, пўстин устидан 
кийилади. Хоразмда чап барлар ўнг бар 
устини ёпиб турган. Яйловларда ҳозир 
ҳам кундалик кийим сифатида кийила-
ди. Бу ҳудудца мовут тўнлар — ч а к мои, 
шолчакмон, яктак сингари астарсиз ти-
килган. Жун мато энсиз бўлгани сабабли 
битта Ч.га 25 м гача мато сарф қилинган. 
Улар, асосан, оч жигарранг туя жунидан 
бўлиб, 2 андазали ёки 3 андазали бичиқца 
тикилган, яъни ён бўлактарзли ёки тарз-
лар қўшилмай тикилган.
Самарканд—Бухоро музофоти мо-
вут Ч.лари, асосан, қўй жуни матосидан 
тайёрланганлиги туфайли, сидирға оч 
сариқёки қора тусли бўлган. Шол Ч. (туя 
жунидан тайёрланган), мовут Ч. (фка 
мовутидан тайёрланган) лар қиммат со-
тилган, асосан, ўзига тўқ, бой аҳоли со-
тиб олган. Ч. оддий тўнлар сингари би-
чилган, яъни 3 андазали тўғри бичиқда 
бўлиб, барлар олдига кийиклар солинган. 
Жияклар билан безатилган.
Фарғона — Тошкент музофотида қўй 
жунидан тўқилган мовут Ч.лар — қоқма 
Ч. дейилган. Энг арзон мовут Ч.лар паст 
навли аралаш матолардан тикилган (кўк 
Ч.). Қорёмғирларда бўкиб қолмаслик 
учун кўпинча қайноқ сувга бўктирилган. 
Ч. матоси тўқилишига қараб фарқланган. 
Асосан, кўкиш рангли бўлган, бичиғи эса 
пахтали чопон, тўнлар каби 3 андазали 
тўғри бичиқца бўлган. Ҳоз. кунда Ч.лар 
кундалик кийимлар қаторидан жой ол-
ган.
Ад.: Сухарева О. А., Костюм народов 
Средней Азии, М., 1982; Традиционная 
одежда народов Средней Азии и Казах-
стана, М., 1989.
ЧАКСА — Ўзбекистон ҳудудидаги 
қад. ўлчов бирлиги. Асосан, пуднинг 1/3 
қисмига тенг бўлган. Ўзбекистоннинг 
Косон, Наманган, Сирдарё, Фарғона ви-
лоятларида, Тожикистоннинг Хўжанд ш. 
атрофларида ҳозир ҳам аҳоли томонидан 
фойдаланилади. 
ЧАКЧАК — хамирдан тайёрланади-
ган ширинлик тури. Ч. учун тухумнинг 
сариғи тоғорачага солиниб аталанади 
ва унга туз, коньяк (арақ) қўшиб хамир 
қорилади. Хамир бир оз ўраб тиндирил-
гач, ўқлов билан 2 мм қалинликда ёйи-
либ, турли шакл ва ўлчамларда кесилади 
ва қизиб турган ёғда озоздан қовуриб 
олинади. Бошка бир идишга асал солиб 
оловга қўйилади. Асал эриб суюлгач, 
шакар қўшиб яна оловга қўйиб, қиём 
тайерланади. Қовуриб олинган хамир 
қиёмга (совимасдан) аралаштирилади ва 
ёғланган юза идишларга уюб солиниб 
қўл билан босилади. Тайёр Ч.нинг усти-
ни ёнғоқ ёки майда конфетлар билан без-
атилади. Ч., асосан, тўйлар, байрамлар, 
тантанали оилавий маросимларда тайер-
ланади. 

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish