www.ziyouz.com кутубхонаси
15
«Ч.» атамаси — қайиқ, солларни эш-
каклар ёрдамида дарёдан кечиб ўтказиш
жойи (кечув) маъносида. Аҳоли даре
бўйларидаги тўқайзорларда ўсувчи ёв-
войи кандирдан ип йигириб палое ва пой-
андозлар тўқишган. Шу сабабли бу жой
Кандиркум, Қўполиқ (Қамишзор) деб
ҳам аталган. 1929 й.гача бу ерда Қўполиқ
пристани бўлган. 1929 й. баҳорида Аму-
дарё тошиб пристанни ювиб кетган. Кей-
инчалик унинг ўрнида қурилган пристань
Ч. деб аталган. Ч. ёнида Амударё паро-
ходчилиги сув йўлини назорат қилувчи
техника участкаси ва б. ташкилотлар
ишлай бошлади. 1940 й.да шаҳарчада
боғдорчиликтокчилик хўжалиги барпо
этилди.
1952 й.гача Ч. Хоразм вилоятининг
асосий транспорткема (порт) дарвозаси
ҳисобланган. Хўжалик юклари Амударё
орқали Чоржўй (ҳоз. Туркманобод) ва
Орол денгизидан кемаларда ташиб кел-
тирилган. Урганч —Ч. орасида тор изли
(мотовоз) т.й.да юк ташилган. Ч. 1957
й.гача Қорақалпогистоннинг Беруний
тумани тасарруфида бўлган, сўнгра Хо-
разм вилояти Урганч тумани таркибига
киритилган. 1969 й. 13 мартда Амударё
тошиб овул сув остида қолган. Тошқин
оқибатлари тугатилгач, Ч.да тошқинга
қарши курашадиган қурилиш ташкило-
ти тузилди. 1992 й.да Амударё устидан
Ч.ни Қорақалпоғистоннинг Беруний ш.
билан боғловчи понтон кўприги қурилди.
Шаҳарча ёнида винобоп узум етиштири-
ладиган ширкат хўжалиги бор.
Ч.да Амударё кемалар қатнови хавф-
сизлигини таъминловчи «Чалиш тех-
хизмати» идораси, вилоят от спорти
мактаби, қурилиш ташкилоти ва «Жай-
хун» санаторийси жойлашган. 2 умумий
таълим мактаби (ўзбек ва қозоқ тилла-
рида ўқитиладиган), маданият уйи, ку-
тубхона, врачлик пункти мавжуд. Аму-
дарё соҳилидаги хушманзара жойларда
шаҳарликларнинг дам олиш зоналари,
дала ҳовлилари бор.
Ад.Нуржонов К., Кўҳна ва Янги Ур-
ганч, Урганч, 1993.
ЧАЛОБ — қатиқ ёки сузмадан тай-
ёрланадиган чанқовбосар ичимлик. Ч.ни
тайёрлаш учун сузма (1 кг сузмага 2 л
сув) қайнатиб совитилган сув билан ях-
шилаб аталанади. Сўнг туз, қалампир,
кўкпиёз, кашнич, укроп, райҳон ва б.ни
майда тўғраб, аталанган сузмага солиб
аралаштирилади. Тайёр Ч. истеъмолдан
олдин совитилади ёки муз солинади. Ч.
ёзнинг иссиқ кунларида чанқоқни яхши
босади.
ЧАЛОВ (Stipa) — ғалладошларга
мансуб кўп йиллик, баъзан бир йиллик
ўтсимон ўсимликлар туркуми. Мўътадил
ва субтропик минтақаларда, қисман
тропик тоғларда 300 га яқин тури маъ-
лум. Ўзбекистон тоғларида ва тоғ ён
бағирларида 13 тури, жумладан, тукли
Ч. (S. capillata), кавказ Ч.и (S.caucasia
Schmalh.), сович Ч.и (S. szovitsiana Trin.
ex Hohena.) ва б. учрайди. Кўпчилик тур-
лари чўл, дашт, прериялар ўт ўсимликлар
қопламининг асосий кисмини таш-
кил этади. Шағалли ва тошлоқ ерлар-
да ҳам ўсади. Барглари камбар, узун,
чизиқсимон, қилтиқли. Бошоқлари бир
гулли. Ҳамма турининг хашаги сифати
уртача. Чорва моллари уларни баҳорда
(маиса ҳолатида) хуш кўриб ейди. Баъзи
турлари қоғоз саноати учун хом ашё.
ЧАЛҚАР — Қозоғистондаги бир
неча кул номи. Энг йириклари: 1) Ч. (Чар-
хал), Оқтўба вилоятида, Уральск ш.дан
65 км жан.да. Майд. 190 км2, уз. 18,6
км, эни 14 км, чуқ. 13,5 м. Суви шўрроқ
(езда шўр). Шолаконкат ва Исенанкат да-
рёлари ва ер ости сувларидан тўйинади.
Баъзан, Солянка дарёси орқали Урал
дарёсига қуйилади. Балиқ овланади; 2)
Ч. (Шалқар) Қозоғистоннинг Кўкчатов
ш.дан ғарбда жойлашган оқмас кўл.
Майд 40 км2, чуқ. 17 м. Суви шўрроқ.
Do'stlaringiz bilan baham: