O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/184
Sana23.02.2022
Hajmi1,56 Mb.
#163407
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   184
Bog'liq
Ozbekiston-Milliy-Ensiklopediyasi-Ch-harfi

18
ЧАНГДОН — чангчининг асо-
сий қисми. Унда микроспоралар ҳосил 
бўлади. Кейинчалик улардан чанг дона-
чалари шаклланади.
ЧАНГИТКИЧ — ўсимликларни за-
раркунанда ва касалликлардан ҳимоя 
қилиш, ғўзанинг баргларини тўкиш (де-
фолиация) мақсадида уларга қуруқ чанг-
симон моддалар (заҳарли дорилар) сепиш 
учун мўлжалланган қ. х. машинаси. Худ-
ди шу мақсадда ўсимликларга суюқ мод-
даларни сепадиган машина пуркагич деб 
аталади (қ. Пуркагичлар). Ч.нинг трак-
торга ўрнатиб ва елкага осиб ишлатила-
диган турлари бўлади. Тракторга ўрнатиб 
ишлатиладиган Ч. билан бир йўла 8 ёки 
16 қатор ўсимликка (маc, ғўзага) дори 
сепиш мумкин. Асосий қисмлари: венти-
лятор (ёки дори аралаштириш камераси), 
паррак, дорини тўзитувчи учлик, таъ-
минлагич шнек, ғалтак ва тарелка (расм-
га қ.). Ч.нинг иш органлари тракторнинг 
қувват олиш валидан ҳаракатланади. 
Елкага осиб юриладиган Ч.нинг асо-
сий қисмлари: таъминлагичли бункер, 
қўлда ҳаракатлантириладиган вентиля-
тор, тўзитувчи учликли най, елкага осиш 
тасмаси. Барча Ч.ларнинг иш тарзи бир 
хил: таъминлагич бункердаги дорини 
аралаштириш камерасига ҳайдайди, вен-
тилятор ҳосил қиладиган ҳаво оқими уни 
тўзиткич орқали ўсимликка пуркайди. 
Ч.лар билан ғўзалар, дарахтлар, токларга 
ишлов берилади. 
ЧАНГЛАНИШ, ўсимликларда — 
чангларнинг уруғчи тумшуқчасига (гул-
ли ўсимликларда) ёки уруғ куртакка 
(очиқ уруғлиларда) тушиши. Ч.дан сўнг 
чангдан чанг найчаси ривожланади; най-
ча тугунчага қараб усади. Найча орқали 
уруғ ҳужайралар — спермитлар уруғ кур-
такдаги тухум ҳужайрага етиб боради. 
Уругланган тухум ҳужайрадан муртак ри-
вожланади. Гулли ўсимликларда четдан 
ва ўзидан Ч. содир бўлади. Четдан Ч.да 
бир гулнинг чангдонидаги чанглар 2гул 
уруғчиси тумшуқчасига, ўзидан Ч.да 
чанглар шу гул уруғчиси тумшуқчасига 
тушади. Четдан Ч.да ҳосил бўладиган 
янги организм уруғли ўсимликлар бел-
гилари комбинациясига эга бўлгани учун 
ўзидан чангланишга нисбатан биологик 
устунликка эга. Ўзидан Ч. эса тур белги-
ларининг турғунлашувига имкон беради. 
Кўпчилик ўсимликлар ўзидан чанглана-
ди. Четдан чангланадиган ўсимликларда 
бирор сабабга кўра четдан Ч. содир 
бўлмаганида (маc, обҳаво ноқулай келга-
нида) ўзидан Ч. рўй беради.
Ўсимликларда эволюция давоми-
да четдан Ч.га мослашиш (гуллар ва 
айниқса, ўсимликларнинг айрим жинсли 
бўлиши, икки жинсли гулларда чангдон-
лар ва уруғчининг бир вақтда етилмасли-
ги) пайдо бўлган.
Четдан Ч.да ҳайвонлар (зоофилия), 
жумладан, қушлар (орнитофилия), сут 
эмизувчилар — кўршапалаклар, кеми-
рувчилар, айрим халталилар (Австрали-
яда), лемурлар (Мадагаскар о.да) ишти-
рок этади. Лекин четдан Ч.да ҳашаротлар 
(энтомофилия), шамол (анемофилия) ва 
сув (гидрофилия) асосий аҳамиятга эга. 
Эволюция давомида ҳайвонлар (асосан, 
ҳашаротлар) билан гулли ўсимликлар 
ўртасида Ч.га ўзаро мослашиш белги-
лари (коэволюция) содир бўлган. Минг-
девона гул қўрғони найининг чўзилиши 
билан уни чанглатадиган арвоҳ капалак 
хартуми ҳам узайиб борган. Орхидея-
лар гуллари эса уларни чанглатадиган 
ҳашаротлар урғочисига ўхшаш бўлиб 
қолган. Орхидеялар ва бир қанча бошқа 
ўсимликлар гулларининг очилиши улар-
ни чанглатадиган ҳашаротлар ривожла-
нишининг муайян даврига тўғри келади. 
Бир хил ўсимликлар (маc, анжир) фақат 
бир турдаги, бошқалари ўнлаб, ҳатго юз-
лаб ҳашаротлар ёрдамида чангланади.
Анемофилия, одатда, очиқ ерларда 
ўсадиган ўсимликлар ва кўпчилик да-
рахтлар учун хос. Бундай ўсимликлар 
гуллари майда бўлиб, тўпгулга тўпланган; 
гуллар жуда кўп чанг ҳосил қилади. 
Улар барг ёзишдан оддин гуллайди ёки 
тўпгуллари баргларидан анча юқори 


www.ziyouz.com кутубхонаси
19
кўтарилиб туради (буғдойдошлар). Ане-
мофил 
ўсимликларнинг 
тўпгуллари 
кучсиз шамолда ҳам тебраниб, чангини 
ҳавога тарқатади.
Сув 
орқали 
чангланадиган 
ўсимликлар чанглари тўкилгач, сув 
орқали уруғчи тумшуқчасига тушади. 
Айрим ўсимликлар ҳар хил йўл билан 
чангланади. Mac, зубтурум ҳашаротлар 
ва шамол ёрдамида чангланиши мумкин. 

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish