www.ziyouz.com кутубхонаси
21
возанатли фигуралар ва қора туйнуклар
назариясида фундаментал натижалар ол-
ган. Нобель мукофоти лауреати (1983; У.
Фаулер билан ҳамкорликда).
ЧАН
КАЙШИ
(Цзян
Цзеши)
(1887.31.10, Финхуа, Чжэцзян вилояти
— 1975.5.4, Тайбэй) — Хитойдаги го-
миньдан маъмуриятининг раҳбари (1927
й.дан). Баодин ва Токиодаги ҳарбий ака-
демияларни тугатган. 1927 й. 12 апр.да
ҳарбий тўнтариш қилиб мамлакатда дик-
таторлик тузумини ўрнатган. 1931 й.дан
Гоминьдан (миллатчи) партияси раҳбари,
2-жаҳон урушида Япония таслим бўлгач,
Хитой коммунистик партиясининг коа-
лицион ҳукумат тузиш ҳақидаги такли-
фини рад этиб, мамлакатда фуқаролар
урушини бошлаб юборган (1946, июнь).
1949 й. охирида Тайванга қочган ва у
ерда гоминьданчилар ҳукуматини тузган.
ЧАНОҚ, тос — гавда скеле/иининг
пастки қисми. Ч. одамда оёқларни, сут
эмизувчиларда эса орқа оёқларни, танага
бирлаштиради. Ч. умуртқа поғонаси ва
тананинг юқори қисми учун таянч вази-
фасини бажаради; Ч. ўнг ва чап номсиз Ч.
суяклари ҳамда думғаза ва дум суяклари-
дан ҳосил бўлади.
Ч. суяклари бирбирига олдидан қов
симфизига ўхшаб, орқадан эса жуфт
думғазаёнбош бўгимлари кўринишида
думғазага бирлашади. Ҳар бир номсиз
суяклар (ўсиш даври охирида қўшилиб
кетади) ёнбош, қуймуч ва қов суяклари-
дан ташкил топади. Улар бирлашиш жой-
ининг ташқи томонида қуймуч косаси
жойлашади.
Ч. тузилишининг жинсий хусусият-
лари бор. Аёлларда Ч. эркакларникига
нисбатан бир қадар кенг ва калта бўлади.
Катта ва кичик Ч. бор. Катта Ч. олдидан
қорин олд девори юмшоқ тўқималари би-
лан, орқадан умуртқа поғонаси, ёндан ён-
бош суяк қанотлари билан, кичик Ч. ол-
дидан қов суяклари, орқадан думғаза ва
дум суяги, ёндан қуймуч суяги ва юмшоқ
тўқималар билан ўралган. Катта Ч.да
қорин бўшлиғи пастки қисмидаги аъзо-
лар, кичик Ч.да тўғри ичак, қовуқ, эрка-
кларда простата бези ва уруғ пуфаклари,
аёлларда бачадон ва унинг ортиқлари
ҳамда қин жойлашган. Ч. суякларида
орқа томондан орқа ва умуртқа поғонаси
мускуллари, олдидан қорин мускуллари
бирлашади. Оёқ мускуллари ҳам Ч.дан
бошланади. Думбанинг катта мускули
Ч. соҳасидаги энг катта мускул хисобла-
нади. Ёнбошнинг ички жуфт артерияла-
ри Ч. девори ва ундаги ички аъзоларни
қон билан таъминлайди; думғаза нерви
чигалларининг шохчалари иннервация
қилади.
Ч. синиши Ч.нинг хавфли шикаст-
ларидан хисобланади. Ч. чикиши кам
учрайди; лекин болаларда Ч. шикастла-
ниши натижасида бойламлар узилиши,
чаноксон бўғими чиқиши кўпроқ кузати-
лади. Туғруқ вақтида баъзан Ч.нинг қов
бирикмаси узилиши мумкин. Қуймуч
косаси синганда кўпинча сон чиқади. Ч.
касалликларига қон орқали тарқаладиган
(гематоген) остеомиелит (бунда, одатда,
ёнбош суяги қанотлари ва думғаза зарар-
ланади), бруцеллёз ва ревматоид артрит-
ца думғазаёнбош бўғимининг зарарлани-
ши ва б. киради.
Do'stlaringiz bilan baham: