ЧАТИРКЎЛ — Кирғизистон Респу-
бликаси Норин вилоятидаги кул. Мар-
казий Тяньшанда. Шим.да Отбоши ва
жан.да Тўруғарттов тоғлари орасида,
3530 м баландликдаги сойликда жойлаш-
ган. Майд. 175 км2, уз. 23,5 км, энг кенг
жойи 12 км. Кўл саёз, ўртача чуқ. 3,8 м
(энг чуқур жойи 22 м). Ч.га атрофидаги
тоғлардан бир қанча сой ва жилғалар
оқиб тушади, ундан сув оқиб чиқмайди.
Июнь — июль ойларида сув сатҳи анча
кўтарилади, янв.февралда пасаяди. Суви
чучук, шаркий қисмида бир оз шўр.
Нояб. дан апр.гача муз билан қопланади.
ЧАТИШТИРИШ - уруғланиш
жараёнида ирсий жиҳатдан бирби-
рига ўхшамайдиган иккита жинсий
ҳужайра (гамета)нинг табиий ёки сунъ-
ий қўшилиши. Ч. натижасида пайдо
бўлган наел ген бўйича гетерозиготали
ҳолатда туради. Унинг бирбирига ўхшаш
бўлмаган отаона гаметалари билан тур-
ли аллеллари дурагай муртакка (зигота-
га) ўтган бўлади. Дурагай организм от-
аонасининг белги ва хусусиятларига эга
бўлиш билан бирга, отаонасининг жин-
сий ҳужайралари орқали уларга ўтган
ирсий имкониятларнинг муайян жуфтла-
шиши, ривожланиши ва намоён бўлиши
каби хусусиятларга ҳам эга бўлади. Тан-
лаш, одатда, дурагайларнинг иккинчи
бўғинида ўтказилиб, кўпинча бешин-
чиолтинчи бўғинларгача, гомозиготали
нусхалар олингунгача такрорланади (қ.
Гомозиготалик). Дурагайда отаонадан
бирортасининг белги хусусиятларини
кучайтириш учун такрорий (беккросс) Ч.
(авлодни ота ёки она шакли билан кайта
Ч.) ўтказилади.
Ўсимликлар амалий селекциясида од-
дий ва мураккаб Ч. қўлланилади. Иккита
онаона шакллари ўртасида бир маротаба
ўтказилган чатиштириш оддий Ч.га ки-
ради (қ. Жуфт чатиштириш). Ч.га бирин-
кетин иккитадан ортиқ отаона шакллари
жалб этилса, мураккаб Ч. ҳисобланади
(қ. Дурагайлаш).
Чорвачиликда молларнинг наел сифа-
тини ошириш ҳамда янги сермаҳсул зот-
ларни яратишда Ч.нинг: а) қон қуйиш; б)
қон сингдириш; в) завод чатиштириши;
г) саноат чатиштириши; д) навбатли ча-
тиштириш усуллари қўлланилади.
Ўзбекистон чорвачилигида маҳаллий
қорамолларни швиц зоти б н Ч.нинг
қон сингдириш усулида қўнгир тусли
қорамол подалари шакллаширилган.
Ч.нинг мураккаб завод усулида бушу-
ев зоти яратилган. Ч.нинг қон қуйиш
усулида республикада рнлаштирилган
барча зотлар «яхшиловчи» зотлар билан
такомиллаштирилмоқда. Ч.нинг сано-
ат усули сут йўналишидаги қораола ва
қизил чўл зотлари, гўшт йўналишидаги
герефорд, абердинангус, шароле, киан,
сантагертруда ва б. зотлар билан жуфт-
лаштиришда қўлланилиб, тез етилувчан
ва серпушт бўлган биринчи чатишма ав-
лодлари олинган.
Дурагай ва чатишмалар ўсимлик
ҳамда
ҳайвонларнинг
хўжалик
жиҳатидан фойдали белгилари бўйича
танлаш, саралаш, янги зотлар ва навлар
етиштириш учун дастлабки материал
бўлади.
Баҳодир Норматов, Убайдулла Носи-
ров.
Do'stlaringiz bilan baham: |