O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


ЧАҚАЛОҚ - қ. Гўдак.  ЧАҚАЛОҚЛАРНИНГ ГЕМОЛИ-



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/184
Sana23.02.2022
Hajmi1,56 Mb.
#163407
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   184
Bog'liq
Ozbekiston-Milliy-Ensiklopediyasi-Ch-harfi

ЧАҚАЛОҚ - қ. Гўдак. 
ЧАҚАЛОҚЛАРНИНГ ГЕМОЛИ-
ТИК КАСАЛЛИГИ — чақалокларда 
оғир кечадиган касаллик. Она ва ҳомила 
қон группаларининг турли системалар, 
кўпинча резусфактор бўйича мос келмас-
лиги.
Қонда резусфакторнинг борйўклигига 


www.ziyouz.com кутубхонаси
36
қараб, у резусмусбат ёки резусманфий 
деб белгиланади. Болада касаллик она 
ёки ота қонининг резуси мос келмаслиги 
(онаси—резусманфий, отаси—резусмус-
бат) дан пайдо бўлади. Бунда ҳомилага 
резусфактор резусмусбат отадан ути-
ши мумкин. Хомиланинг резусфакто-
ри плацента орқали резусманфий она 
қонига ўтади. Она организми ҳомила 
резусфакторига нисбатан антителолар 
ишлаб чиқаради, булар плацента орқали 
резусмусбат ҳомила қонига қайта ўтиб, 
унинг эритроцитларини емиради (ге-
молиз рўй беради), камқонлик ва сариқ 
пигмент — билирубиннинг тўпланиши 
юзага келади. Касаллик аксари иккинчи, 
учинчи ва кейинги ҳомиладорликларда 
туғилган, шунингдек, абортлардан кей-
инги ҳомиладорликда туғилган (чун-
ки она организмида антителолар мик-
дори бир ҳомиладорликдан иккин-
чи ҳомиладорликкача ортиб боради) 
гўдакларда учрайди. Онага илгари резус-
факторни ҳисобга олмай қон қуйилган 
бўлса, 
биринчи 
ҳомиладорликдан 
туғилган болада ҳам Ч.г.к. пайдо бўлиши 
мумкин.
Ч.г.к. она ва ҳомила қони қон группа-
лари бўйича мое келмаганда ҳам кузати-
лади, бу кўпинча онанинг қон группаси 
1(О), боланики П(А) ёки Ш(В) бўлган 
ҳолларда рўй беради.
Ч.г.к.нинг 3 шакли фарқ килина-
ди: ҳомиладаги умумий туғма шиш, 
чақалоклардаги сариқлик ҳамда улардаги 
туғма камқонлик.
Чақалоклардаги сариклик кўпроқ уч-
райди. Сариқлик туғруқнинг биринчи-
иккинчи кунида пайдо бўлади ва бола 
ҳаётининг кейинги кунларида купая 
боради; баъзан гўдак териси сарғайиб 
туғилади, бу қонда эритроцитлар парча-
ланишидан ҳосил бўладиган бўёвчи мод-
да — билирубиннинг пайдо бўлиши ва 
тез кўпайишига боғлиқ. Бунда биринчи 
ҳафтанинг охирларида боланинг аҳволи 
оғирлашиб, у шилқиллаб тушади, яхши 
эммайди, оёққўллари тортишади.
Ҳомиланинг умумий тугма шиши 
ҳамда камқонлиқда бола улик тугилади 
ёки туғилган заҳоти нобуд бўлади.
Ч.г.к.нинг 
олдини 
олиш 
учун 
ҳомиладор аёлларнинг қони резусфак-
торга текширилади ва қон группаси 
аниқланади. Қони резусманфий аёллар 
ҳисобга олинади; уларнинг қони резус 
антителоларга мунтазам текшириб ту-
рилади. Қони резусманфий биринчи 
марта ҳомиладор бўлган аёлларга аборт 
қилдириш тавсия этилмайди. 

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish