O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


ЧАНДИГАРҲ — Ҳиндистоннинг  www.ziyouz.com кутубхонаси 20



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/184
Sana23.02.2022
Hajmi1,56 Mb.
#163407
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   184
Bog'liq
Ozbekiston-Milliy-Ensiklopediyasi-Ch-harfi

ЧАНДИГАРҲ — Ҳиндистоннинг 


www.ziyouz.com кутубхонаси
20
шим.ғарбий қисмидаги шаҳар, Ҳимолай 
тоғлари этагида. Панжоб ва Харьяна 
штатларининг (ушбу штатлар таркибига 
кирмайди) ҳамда Чандигарҳ иттифоқдош 
ҳудудининг маъмурий маркази. Аҳолиси 
746 минг киши (2001). Етакчи сано-
ат тармоқлари: кимё ва машинасозлик, 
шунингдек, озиқ-овқат, жун, трикотаж 
ва фармацевтика саноати корхоналари, 
университет бор. Шаҳар 1951—56 йлар-
да ҳинд ва хорижий меъморлар лойиҳаси 
асосида қурилган. Кўчалари тўғри, бино-
лари замонавий услубда, ҳинд ва Европа 
меъморлиги услубларидан уйғунликда 
фойдаланиб қурилган.
ЧАНДИГАРҲ — Ҳиндистондаги 
иттифоқдош ҳудуд (1996 й. 1 ноябрдан). 
Мамлакатнинг шим.ғарбий қисмида, 
Ҳимолай тоғлари этагида. Майд. 114 
км2. Аҳолиси 876 минг киши (2001), 
асосан, панжоблар. Маъмурий маркази 
— Чандигарҳ ш. Майдонининг 1,5 минг 
гектари ҳайдалади. Буғдой, емхашак 
экинлари ва сабзавотлар етиштирила-
ди. Ҳудудининг 27% ўрмон. Ч.да 15 дан 
ортиқ йирик ва ўрта корхоналар бор. 
ЧАНДИР — туркий қабила. 8—9-
а.ларда Сирдарёнинг ўрта ва қуйи 
оқимида, Орол денгизининг жан.даги 
чўлларда яшовчи ўғузлар таркибида 
бўлганлар. Кейинчалик Ч.ларнинг бир 
қисми Мовароуннаҳрга ўтиб, ўзбеклар ва 
туркманлар билан аралаш яшаб, улар тар-
кибига сингиб кетган. Айрим гуруҳлари 
ўғузлар 
таркибида 
Озарбайжонда 
ўрнашиб қолган. 19-а. охири — 20-а. 
бошларида Ч.ларнинг айрим гуруҳлари 
ўтроқ ҳаёт кечириб, асосан, чорвачилик 
ва деҳқончилик билан шуғулланган. 1924 
й.даги маълумотларга кўра, Ч. жами 3425 
кишини ташкил этган. 
ЧАНДРАГУПТА — Қад. 
Ҳиндистондаги Магадҳа давлати под-
шоси, Мауриялар сулоласи асосчиси 
(мил. ав. 317—293). Ёшлигида нандлар 
(Магадҳа подшолари) саройида хизмат 
қилган, кейинчалик улар билан тахт-
га эгалик қилиш учун кураш бошлаган, 
мағлубиятга учраб мамлакатнинг шим.
гарбига кетган. У ерда Ҳиндистонга бо-
стириб кирган Искандар {Александр) 
қўшинига қўшилган ва уни нандлар-
га қарши гижгижлаган. Александр 
Ҳиндистондан кетгач, Ч. юнонмаке-
донияликларни 
мамлакатдан 
бутун-
лай қувиб чиқариш учун бошланган 
курашга раҳбарлик қилган. Бунда анча 
ютуқларга эришган Ч. Магадҳа учун ку-
рашни қайта бошлаган, Дхан Нандуни 
тахтдан ағдариб ҳокимиятни қўлга ол-
ган. Шим. Ҳиндистонни тобе этиб Ма-
уриялар империясига асос солган. Мил. 
ав. 305 й. Салавк I Никатор босқинини 
қайтарган, у билан тузилган сулҳга 
кўра, Ч. 500 та фил эвазига Ҳинд дарёси 
ғарбидаги катта ҳудуд (ҳоз. Балужистон 
ва Афғонистоннинг бир қисми)ни олган 
ва Салавкнинг қизига уйланган. Айрим 
маълумотларга кўра, Ч. мил. ав. 293 й. 
жайнизмни кабул килиб, тожу тахтдан 
воз кечиб роҳибликка кетган. 

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish