O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet139/184
Sana23.02.2022
Hajmi1,56 Mb.
#163407
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   184
Bog'liq
Ozbekiston-Milliy-Ensiklopediyasi-Ch-harfi

ЧОР БАКР МЕЪМОРИЙ МАЖ-
МУАСИ — Бухоронинг Сумитан мав-
зеидаги меъморий ёдгорлик (16—19-а.
лар). Шу ерда яшаб ўтган машҳур тўрт 
шайх (қ. Чор Бакр) номи билан боғлиқ. 
Шайхлар қабристони олдига Абдуллахон 
II томонидан хонақоҳ, масжид, Мадраса 
ва катта боғдан иборат меъморий мажмуа 
барпо этилган (1559), кейинги асрларда 
яна қўшимча бинолар қурилиб, атрофи 
боғларга айлантирилган. Хонақоҳ гум-
базли хона ва пештокдан иборат. Пештоқ 
безагида кошинкори нақшлар ва йирик 
куфий ёзувлар, 2 ён канотида гулдасталар 
бор. Ички безагида ганчкорлик ва қирма 
намуналари учрайди. Мадраса пештоғи 
кенгроқ, даҳанаси уч равоққа бўлинган. 
Китобаси арабий ёзувдан иборат.
Дарсхона тўртбурчак тархли, гумбаз-
ли, бурчаклари ҳужраларга туташ. Ён 
тарзлари қўшқават равоклар қаторини 
такрорлайди. Ёзлик масжид майдон 
саҳнининг тўрида Мадраса ва хонақоҳ 
орасида жойлашган. Пештоғининг 2 
қаноти қўш қаватли ҳужралардан ибо-
рат. Пештоқ олдидаги супа саҳнидан 
намозгоҳ 
сифатида 
фойдаланилган. 
Мўъжаз минора меъморий мажмуа мар-
казида жойлашган. 
«ЧОР ДАРВЕШ» — Шарқ халқлари 
орасида кенг тарқалган ишқийсаргузашт 
асар. Дастлабки нусхаси 18-а.да Ўрта 
Осиёда форсий тилда номаълум муаллиф 


www.ziyouz.com кутубхонаси
141
томонидан яратилган. «Ч.д.»нинг сю-
жети бошқа саргузашт асарларга ўхшаб 
ровий характерга эга. , «Ч.д.» муқаддима 
ва хотимадан ташқари, 5 қисмдан — Рум 
молики Озодбахт ва тўрт дарвешнинг 
саргузашти тасвиридан иборат. Озод-
бахт бефарзанд эди. Кунлардан бир кун 
тахт вориси — фарзанд доғида юрган 
Озодбахт кабристон зиёратига бориб, 
тўрт дарвешга учраб суҳбатлашади. 
Улардан икки нафари Озодбахтга ўз 
саргузаштларини ҳикоя қилади. Шун-
дан сўнг подшо дарвешларни саройга 
элтиб, зиёфат беради ва қолган икки 
дарвешнинг 
кўрганкечирганларини 
тинглайди. Қиссахонлик айни қизиган 
пайтда сарой ходими подшоҳ хотинла-
ридан бири фарзанд кўрганлиги ҳақида 
хушхабар 
келтиради. 
Озодбахтнинг 
фарзанд кўриши, қиссалар охирида дар-
вешларнинг муродмақсадларига эри-
шиши тафсилотлари «Ч.д.»нинг сю-
жетини ташкил қилади. Қисса ичида 
қисса шаклидаги бу асарда мардлик ва 
жасорат, инсонсеварлик ва илммаъри-
фат, юксак ахлоқодоб тарғиб этилиб, 
хоинлигу пасткашлик, нопоклигу таъ-
магирлик, бойликка ружу қўйиш, худ-
бинлик қаттиқ қораланади. Фаранг, Рум, 
Шом подшоларининг қизлари айшиш-
рат, роҳат ва фароғатдан чин муҳаббат 
йўлида садоқатни, инсонсеварлик, адо-
латпешалигу ҳақиқатпарварликни афзал 
биладилар, содиқ дўст учун жонфидо-
лик қиладилар. Дарвешлар сиймосида 
ҳам ана шу хислатлар мужассам. Барча 
саргузашт қиссалар сингари «Ч.д.» ҳам 
насрназм аралаш тарзда битилган. 19-а.
да «Ч.д.» Бомбай, Тошкент ш.ларида 
тошбосма усулда бир неча бор чоп этил-
ган. «Ч.д.»нинг ўзбекча (Хиромий досто-
ни), қозоқча (Шоди Тўра достони) ҳамда 
«Боғу баҳор» номида урдуча (Мир Ам-
мон Дехдавий қиссаси) вариантлари ҳам 
яратилган.
Ад.: Брагинский И.С, История тад-
жикской народной поэзии, М., 1960.

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish