ЧОРМИТОН ОЛТИН КОНИ - Са-
марканд вилоятининг Қўшработ тумани
марказидан 14 км шим.шарқдаги кон.
1953 й. Н.Ҳамробоев томонидан очил-
ган. Шим. Нурота тизмасининг марказий
қисмида Қўшработ гранитоид интрузив
мажмуасининг жан.шарқий экзо ва эндо-
контактларида жойлашган. Рудалар ўрта
силур даврига мансуб жезбулоқ свитаси-
нинг вулканогентерриген ётқизиклари:
оҳактош, туфли қумтош, туфалевро-
лит, диабаз, порфир силлари мавжуд
лойли
сланецлари,
алевролитлари,
қумтошларининг Қўшработ интрузияси
таъсирида гидротермал ўзгарган — ме-
таморфлашган турларида (андалузитли
сланецлар, биотитдала шпатли рогови-
клар, мармарлар, скарнлар) учрайди. Кон
тузилиши асосида тектоник жараёнлари-
нинг ривожланиши — Қоровулхона —
Чормитон синиқлик зонаси ҳамда ундан
тармоқланган шим.ғарбий йўналишдаги
шохобчалар, айниқса, «от думи» шакли-
да елпиғичсимон ривожланган тик ётув-
чи ва кон майдонини алоҳида блокларга
бўлувчи синикликлар ётади. Кондаги
олтин рудалари, асосан, томирлар ша-
клида учрайди; уз. 1,5 км гача, қалинлиги
1—3 м гача, чуқ. 1 км дан зиёд. Чизик-
ли штокверксимон ва плитасимон руда
таналари ҳам учрайди. Таналардаги ол-
тин миқдори 10 г/т атрофида. Таркиби
бўйича кон рудалари кам ёки меъёрдаги
сульфидли, нисбатан осон кайта ишлана-
диган (гравитацияфлотация усули) турга
мансуб. Асосий минераллар: пирит, ар-
сенопирит, камроқ шеелит, вольфрамит,
пирротин, халькопирит, сфалерит, гале-
нит, сульфатузлар ва олтин минераллари.
Норудалардан — асосан, кварц, камроқ
дала шпати, кальцит. Олтиннинг софлиги
ўзгарувчан бўлиб, 500—950 ни (ташкил
этади. Кон, асосан, ер ости усулида қазиб
олинади.
ЧОРСИ – қ. Белбоғ.
ЧОРСУ (форс, чор—тўрт, сук,—бо-
зор; чорраҳадаги бозор жой) — 1) тари-
хий шаҳарларнинг асосий чорраҳасидаги
одатда усти ёпиқ бўлган савдосотиқ
жойи; аксари шаҳарнинг ўртасида
қурилиб, марказий мужассамотга эга
бўлган; 2) умуман савдосотиқ жойи.
Ч.ларнинг пайдо бўлиши шаҳарнинг ўзи
каби қадимийдир. Кдд. Мисрда «шаҳар»
маъноси дойра ичидаги чорраҳа шакли-
даги иероглиф орқали ифодаланган. Қад.
Рим шаҳарсозлигида чорраҳа махсус
иморат (тетрапил)лар билан ажратил-
ган. Болқон мамлакатлари меъморли-
гида Ч. номи «чаршия» деб талаффуз
этилади (маc, Македониядаги Скопле ва
Битола шаҳарларининг қад. бозорлари).
Шаҳрисабзда Ч.ларнинг яққол намунаси
сакланган. Самарканд Ч.си ҳам тарихий
шаҳарнинг савдосотиқ марказида, олти
асосий кўчайўналишларнинг кесишган
жойида барпо бўлган (қ. Чорсў). Бухорода
Ч.лар «тоқ» ибораси билан машҳур: Тоқи
заргарон, Тоқи саррофон ва б. Тошкент,
Шаҳрихон каби шаҳарларда Ч. бинолари
синчдан, ясси томли қилиб ишланган (са-
кланмаган). Хивада Ч. дўконлари кўпроқ
Ота ва Полвон дарвозалар кўчалари
www.ziyouz.com кутубхонаси
Do'stlaringiz bilan baham: |