151
бўйлаб жойлашган эди.
«ЧОРСУ» — меҳмонхона. Тошкент
ш.нинг Чорсу майдони, Навоий, Беруний
ва Самарканд дарвоза кўчаларининг ке-
сишган жойида, Уккоша булоғи устига
қурилган, салобатли кўринишга эга. 1982
й.да қурилган (бош меъмор — В.Спивак,
бош муҳандис — А.Асанов, меъморлар —
Л.Неседов, Н.Золотина). Бино 23 қаватли
бўлиб, дастлабки 2 қавати — ресторан,
банкет зали, маъмурийбошқарув хона-
лари жойлашган биноблок қўшилиб ях-
лит меъморий ансамблни ташкил этади.
Бинонинг пастки қисмида баланд қилиб
тиргакли деворлар ёрдамида супасимон
композиция (стилабат) ташкил қилиниб,
унинг яқинида жойлашган Кўкалдош
мадрасасининг энг пастки қисмига тен-
глаштирилган. Бино меъморлигида оф-
тобдан сақловчи жиҳозлар орқали бади-
ий ечимга эришилган. Меҳмонхона 1, 2, 3
ўринли хоналардан иборат турар жойлар-
ни ташкил этади. Бино ички безаклари-
да турли безакрельефлар (бўртма расм-
лар) ишланган. Бинонинг кўп қаватли
қисми йиғма темирбетон конструкция
бўлиб, зилзилага чидамлидир. 2004 — 05
й.ларда қайта таъмирланди.
ЧОРСУ — Самарканд (Регистон)
язхм чорраҳада жойлашган усти берк
бозор-тим (18-а.). Тарихий манбаларга
кура, Туман оғо томонидан қурилган.
Телпакфурушон тими (14-а. охири) тахм.
Ч.нинг ўрнида бўлган. Бинонинг ташқИ
деворлари 12 қиррали призмани ҳосил
килади. Олти тарафга қараган равоқлар
ва улар орқасидаги йўлаклар шаҳарнинг
асосий кўчалари йўналишлари бўйича
қурилган.
Равоқли
томонларнинг
оралиқларида тархлари учбурчак шакли-
да бўлган дўконлар жойлашган.
Йўлаклар усти кичик гумбазлар би-
лан, марказ катта гумбаз билан ёпилган.
Ч. йўлакларининг 6 та бўлгани шаҳар
дарвозалари сонига ишора — рамзий маъ-
носи бор. Йўлакларнинг йўналишлари
Регистон мадрасалари томонларига ҳам
мое келган. Ч. биноси ҳозир ҳам аттор-
лик дўконлари мажмуи.
Хайрулла Пўлатов.
ЧОРСУ — Шаҳрисабздаги «меъмо-
рий ёдгорлик (1598—1602). Шаҳарнинг
бош савдо иншооти, мурабба тархли
тимнинг ҳар тўрт томонида пештоқли,
қўш табақа дарвозаси бор. Тўрт томон-
дан келган йўллар шу савдо тимининг
ўртасидаги улкан гумбаз тагида кеси-
шади. Унинг остида савдо дўконлари —
тўртбурчакли хоналар жойлашган. Бу
хоналардан хрзир ҳам савдо иншооти си-
фатида фойдаланилади.
ЧОРТОҚ — Наманган вилояти
Чортоқ туманидаги шаҳар, туман мар-
кази. Т.й. станцияси. Ч.дан республика
аҳамиятидаги Наманган — Чортоқ —
Нанай автомобиль йўли ўтган. Наманган
ш.дан 19 км шим.да, Чортоқсой водий-
сида. Аҳолиси 47,7 минг киши (2003).
Ч.да пахта тозалаш, минерал сув кадо-
клаш здлари, тикувчилик фкаси, авто-
корхона, савдо, маданий ва маиший хиз-
мат кўрсатиш шохобчалари, 10 дан зиёд
умумий таълим мактаби, маданият уйи,
кутубхоналар, касалхона, поликлиника,
босмахона ва б. ишлаб турибди.
Ч.дан 7 км шим.шаркда 650 м баланд-
ликда, Чортоқсой соҳилида «Чортоқ» са-
наторийси жойлашган. Чортоқ минерал
суви 1953 й.да очилган. Болалар санато-
рийси ҳам ишлаб турибди. Санаторий-
да 15 хилдан кўпроқ даволаш усулла-
ри қўлланилади. Даволаш комплексига
физиотерапия, иклим билан даволаш,
массаж, парқез овқатлар ва б. киради.
Иклими континентал. Ёзи иссиқ, қуруқ,
қиши илиқ, қуёш нури кўп. Йиллик қуёш
нури Кавказ ва Крим курортларига нис-
батан икки баробар ортиқ тушади (4800
соат, Сочила 1980, Нальчикда 1710 соат).
Қуёшнинг юқори туриши натижасида бу-
лутли кунлар кам бўлади ва қуёш радиа-
цияси 144,0 ккал/см2 га етади. Ч.да янв.,
февраль ойларидагина тра 0°дан паст
бўлади. Янв. нинг ўртача траси —1,4°,
www.ziyouz.com кутубхонаси
152
энг паст тра —24°, июлнинг ўртача тра-
си 23°, энг юқори тра 39°. Йилига 277
мм ёгин тушади. Бу шароит санаторий-
да аэро ва гелиотерапия усулларида да-
волаш имконини ҳам беради. Ҳудуди
кўкаламзорлаштирилган, бог, мевазор ва
ёнғоқзорлардан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |