ЧУВАШ ТИЛИ — туркий тиллара-
ян бири; РФнинг Чувашистон, Татари-
www.ziyouz.com кутубхонаси
158
стон, Бошкирдистон республикаларида
ва уларга қўшни бир канча вилоятларда,
шунингдек, Козоғистон ва Украинада
тарқалган. Сўзлашувчиларнинг умумий
сони 2 млн. кишидан ортиқроқ (ўтган
асрнинг охирлари).
Ч.т. юқори (вирйал) ва қуйи (анатри)
лахжаларига бўлинади. Қуйи лаҳжа ада-
бий тилга асос бўлган. Ч.т. ўз тараққиёти
тарихида аввал скиф, славян, финугор
тиллари, кейинчалик, татар ва бошқирд
тиллари таъсирига учраганлиги туфай-
ли бошқа туркий тиллардан бир қанча
фонетик ва грамматик ўзига хосли-
кларга эга. Бундай тафовутлар унлилар
сони (9 та) ва талаффузида, отлардаги
кўплик қўшимчасининг қўлланишида,
айрим сонлар ва олмошларнинг шаклий
кўринишида кузатилади. Лексикада қад.
туркий, мўғул, финугор, эроний тил-
лардан, шунингдек, араб ва рус тилидан
ўзлашган сўзлар алоҳида қатламни таш-
кил этади.
Ч.т.нинг дастлабки грамматикаси
1769 й.да нашр этилган. 18-а.да ва 19-а.
нинг 1ярмида луғатлар, линий адабиёт-
ларнинг Ч.т.даги таржималари, фольклор
намуналари чоп этилади. Эски чуваш
ёзуви асосан рус графикасини қўллаган,
1871 й.да чуваш ёзувчиси ва олими И.Я.
Яковлев янги чуваш ёзувини яратган.
1933 й.дан рус графикаси асосидаги янги
алифбо жорий этилган.
Ад.: Баскаков А.Н., Введение в изуче-
ние тюркских языков, 2изд., М., 1969.
ЧУВАШИЯ, Чувашия Республикаси
(Чаваш Республикаси) — Россия Федера-
цияси таркибидаги республика. Шарқий
Европа текислигининг шарқида, Волга
дарёсининг ўрта оқимида жойлашган.
Майд. 18,3 минг км2. Аҳолиси 1 млн.
313,9 минг киши (2002). Пойтахти — Че-
боксари ш. 21 туман, 9 шахар, 8 шаҳарча
бор.
Давлат тузуми. Ч. — республика.
Республика раҳбари ва ижроия хркими-
ят бошлиғи — президент. Олий ижрочи
ҳокимият органи — Вазирлар Маҳкамаси.
Олий қонун чиқарувчи ҳокимият органи
— Давлат кенгаши.
Табиати. Волга дарёсининг ўнг
соҳили Волга бўйи қирларидан иборат.
Шим.шарқий қисми Чувашия платоси
билан банд (бал. 175—227 м.). Плато-
нинг Волгага қараган ён бағри тик туш-
ган, шу қисмида жарлик кўп. Чап соҳили
— Заволжье текислиги (бал. 50— 70 м)да
дўнгликлар, ботқоқ ва торфли ерлар бор.
Фойдали қазилмалардан оҳактош, доло-
мит, ёнувчи сланец, фосфорит ва б. бор.
Иқлими мўътадил континентал; қиши
совуқ, ёзи илиқ. Янв.нинг ўртача траси
—12°, июлники 19°. Йиллик ёғин 450 мм.
Дарёлари Волга ҳавзасига мансуб (Вол-
ганинг Ч. ҳудудидан ўтадиган қисми уз.
127 км). Ч.да чимли подзол ва сур тусли
ўрмон тупроклари ҳамда ишқорсизланган
қоратупроқлар тарқалган. Ҳудудининг
катта қисми ўрмонли дашт зонасида,
ўрмонлар (кўпроқ қайин, қарағай, эман,
жўка ўсади) 32% майдонни эгаллаган.
Ёввойи ҳайвонлардан қўнғир айиқ, бўри,
тулки, тийин, ондатра, суғур, лось, енот-
симон ит ва б. яшайди. Ч.да Чаваш Вар-
мане миллий боғи, Присура қўриқхонаси
бор.
Аҳолиси, асосан, чувашлар (67,8%);
рус, татар, мордва ва б. ҳам яшайди.
Шаҳар аҳолиси 60,6%. Давлат тиллари
— чуваш ва рус тиллари. Диндорлар-
нинг аксарияти православлар. Йирик
шаҳарлари: Чебоксари, Новочебоксарск,
Канаш.
Тарихи. Ч. ҳудудида неолит даври
охирида финугор қабилалари яшаган.
10-а.да Ўрта Волга бўйида дастлабки
давлат — ВолгаКама Булғорияси таш-
кил топди. Бу давлат 1243 и. Олтин Ўрда
таркибига қўшиб олинди. Ч.нинг шим.
қисмига келиб ўрнашган булғорлар би-
лан финугор аҳолисининг аралашуви
натижасида 15-а.га келиб чуваш халқи
шаклланди. 15-а. бошида Олтин Ўрда
парчаланиб кетди, чувашлар бошқа хал-
клар билан бирга 15-а. 1ярмида вужудга
келган Козон хонлиги таркибида бўлди.
1551 й. чувашлар Россия таркибига кир-
www.ziyouz.com кутубхонаси
159
дилар. 1920 й. июнда РСФСР таркибида
Ч. мухтор вилояти ташкил этилди. 1925
й. 21 апр.да Чувашия АССРга айланти-
рилди. 1990 й. сент. да республика дав-
лат суверенитети тўғрисида декларация
қабул қилинди ва ҳоз. номини олди.
Хўжалиги. Ялпи маҳсулот тарки-
бида саноат улуши 31,5%, қ.х. 18,5%,
қурилиш 7%, транспорт 1,7%, савдо
10,9%ни ташкил этади. Асосий саноат
тармоклари: машинасозлик ва металл-
созлик (электроника жиҳозлари, тўқув
станоклари, электр юклагичлар, трактор
ва б. ишлаб чиқариш), кимё (заҳарли
химикатлар, лок, буёк, и.ч.), енгил (жум-
ладан, тўқимачилик), нефть кимёси,
ўрмон, кора металлургия, ёғочсозлик
ва целлюлозақоғоз, озиқ-овқат сано-
ати. Қурилиш материаллари ишлаб
чиқарилади. Шумерля ш.да махсус авто-
мобиллар зди, Чебоксарида приборсоз-
лик, электроаппарат, электр приборлари,
электроника ва механика, кабель здла-
ри, микропайванд учун махсус асбоб,
видеокассета ишлаб чиқариладиган зд,
тўқимачилик машиналари, саноат трак-
торлари ва уларга эҳтиёт қисмлар ишлаб
чиқариладиган здлар, ипгазлама, трико-
таж ктлари, Мариинский Посад ш.да ка-
бель зди, Канаш ш.да электр юклагичлар
зди, Шумерля, Козловка ш.ларида авто-
фургон ктлари бор. Йилига ўртача 7 млрд.
кВтсоат электр энергия ҳосил қилинади.
Чебоксари ГЭС ишлайди. Асосий саноат
марказлари: Чебоксари, Новочебоксарск,
Канаш, Алатирь, Шумерля.
Кх. гўштсут чорвачилиги ва ғалла
етиштиришга
ихтисослаштирилган.
Деҳкрнчиликда буғдой, жавдар, сули,
зиғир, қанд лавлаги, картошка ва сабза-
вот етиштирилади. Боғдорчилик билан
ҳам шуғулланилади. Кррамол, чўчқа, қўй
боқилади; паррандачилик ривожланган.
Ч.да темир йўллар уз. — 396 км.
Муҳимт.й. тармоклари: Саранск—Ка-
наш— Чебоксари, Москва—Арзамас—
Канаш— Козон. Автомобиль йўллари
уз. 4424 км. Асосий автомагистраллари:
Нижний Новгород—Чебоксари—Козон,
Ульяновск—Чебоксари—ЙошкарОла.
Волга ва Сура дарёларида кема қатнайди.
Асосий даре портлари: Чебоксари ва Но-
вочебоксарск. Чебоксарида халкаро аэро-
порт бор.
Тиббий хизмати, маорифи, илмий ва
маданиймаърифий муассасалари. 1990-й.
лар охирида қар 10 минг аҳолига 43 врач
тўғри келди. 20 дан ортиқ санаторийку-
рорт ва б. дам олиш муассасалари бор.
Ч.даги 715 умумий таълим мактабида
210 минг, 26 ўрта махсус ўқув юрти-
да 20,4 минг ўқувчи, 3 олий ўқув юрти
(Чувашия университети, қ.х. академия-
си, пед. институти)да 18,8 минг талаба
таълим олади. Ч.да миллий академия,
тармоқ и.т. институтлари фаолият юри-
тади. 700 дан зиёд кутубхона, бир канча
клуб муассасаси ва киноқурилма, Че-
боксарида улкашунослик музейи, 750 га
яқин тарихий ва маданий ёдгорликлар,
Ибреси этн. музейи (очиқ) бор. Чуваш ва
рус тилларида газ. ва жур. нашр этилади.
Маҳаллий радио ва телевиден иеси чу-
ваш ва рус тилларида эшиттириш ҳамда
кўрсатувлар олиб боради.
Адабиёти 19-а.нинг 2ярмида вужуд-
га келган. Унгача бой фольклор (эпик
қисса, тарихий ва маиший қўшиқлар,
эртак, афсоналар) мавжуд бўлган. 19-
а. ўрталаридан биринчи чуваш тарих-
чи ёзувчиси, фольклорчи ва этнограф
С.Михайлов ижод қила бошлаган. 19-а.
нинг 70-й.ларида
маърифатпарвар
Н.Я.Яковлев (1848—1930; 1872 й. «Чу-
вашлар учун алифбе» яратган)нинг халқ
ижоди асосида яратган асарлари чуваш
миллий адабиётининг шаклланишида
муҳим роль ўйнади. Унинг дастлабки ар-
боблари М.Фёдоров, И.Юркин. 20-а.нинг
бошлари ва фуқаролар уруши даврида са-
тирик ва драматург М.Акимов, демократ
шоир К.Иванов, драматург ва компози-
тор Ф.Павлов, шоирлар Н.Шубоссинни,
Н.Шелеби, Т.Тимки, М.Сеспель самарали
ижод қилдилар. 20—30-й.ларда С.Фомин,
С.Эльгер,
И.МаксимовКошкинский,
М.Трубина,
П.Осипов,
П.Хузангай,
Л.Агаков, Я.Ухсай, Н.Ильбеков ва б.нинг
www.ziyouz.com кутубхонаси
160
асарлари юзага келди. 2-жаҳон уруши
йиллари чуваш ёзувчилари томонидан
ватанпарварлик руҳидаги асарлар яра-
тилди (М.Уйпнинг «Солдатнинг онаси»
достони, 1943; Л.Агаковнинг «Парти-
зан Мурат» қиссаси, 1943). Урушдан
кейинги ва 50— 70-й.ларда чуваш ада-
биётида халқнинг жанг майдонида-
ги ва тинч қурилиш давридаги меҳнат
қаҳрамонлиги ўз ифодасини топди
(П.Хузангайнинг «Улкан қалб» достони,
Н.Терентьевнинг «Тўлқинлар қирғоққа
урилади» пьесаси, А.Артельев, С.Аслан,
К.Турхан, А.Емельянов, Г.Краснов ва
б.нинг насрий асарлари, Ю.Семёнов,
А.Галкин, Г.Ефимов ва б.нинг шеърла-
ри). 1934 й. Чувашия ёзувчилар уюшмаси
ташкил этилган.
Меъморлиги ва тасвирий санъа-
ти. Ч. ҳудудидан палеолит даврига
мансуб қароргохларнинг қолдиқлари,
қўрғонларнинг харобалари, 10—11-а.
ларда Волга бўйи булғорлари яша-
ган жойлар (Тигашево қишлоғидаги
қалъа, Була, Цивиль ва Сура дарёла-
ри ҳавзасидаги қишлоқ ва б.) топил-
ган. Ч. Русь давлатига қўшилгач (16-а.
ўрталари), аҳоли пунктлари (Алатирь,
Чебоксари, Ядрин) қуриш бошланди;
улар астасекин шаҳарларга айлантирил-
ди. Шаҳарларда турли хил иншоотлар
(жумладан, Чебоксаридаги Введенский
собори, 1657; 17—18-а.ларда бунёд этил-
ган турар жой бинолари) барпо этилди.
19-а.нинг 2ярмидан қишлокларда рус
халқ меъморлиги таъсири кўзга ташлана-
ди. Ҳоз. даврдаги йирик иншоотлар; қ.х.
институти (1957; меъмор Е.Калашников),
Ч. мусиқалидрама театри (1961, меъмор
А.Максимов), «Электрчи» маданият са-
ройи (1964, меъмор А.Корольков), савдо
маркази (1982, меъмор М.Кудрявцев ва
б.), ҳаммаси Чебоксари ш.да.
Ч.да қадимдан халқ амалийбе-
зак санъати (нақш билан безаб мато
тўқиш, каштадўзлик, ёғоч ўймакорлиги,
мунчоқлардан буюм тайёрлаш, каш-
та билан безаб кийим тикиш) ри-
вож тоган. 1920-й.лардан рассомлик
(М.Спиридонов, Н.Сверчков, Ю.Зайцев),
ҳайкалтарошлик
(Г.Спиридонов)
пайдо
бўла
бошлади.
Рассомлар-
дан
Н.Овчинников,
Н.Карачарсков,
Р.Фёдоров, П.Григорьев, В.Турин, гра-
фиклардан
В.Агеев,
Б.Емельянов,
ҳайкалтарошлардан
Ю.Ксенофонтов
машҳур. 1933 й.дан Ч. рассомлар уюш-
маси мавжуд. Мусиқаси. Чуваш халқ
қўшиқлари, асосан, бир овозли ва пен-
татоникага асосланади. Мусиқа асбо-
блари: шахлич (қамишнай), шапар ва
сарнай (волинкалар), кёсле (гусли), вар-
хан ва палнай (тилли), ханкарма (бубен);
кейинчалик скрипка ва гармон ҳам урф
бўла бошлади. Ч.да профессонал мусиқа
1920-й.лардан вужудга келди. Ф.Павлов,
С.Максимов, В.Воробьев, Г.Лисков би-
ринчи чуваш композиторларидир. Вокал,
вокалсимфоник, симфоник мусиқа, саҳна
мусиқа жанрларини ривожлантиришга
Ф.Лукин, Г.Хирбю, Г.Лебедов, А.Тогаев,
Ф.Васильев ва б. салмоқли ҳисса
қўшдилар. Ижрочилар ўртасида хонанда-
лар И.Васильев, А.Токсина, А.Казакова,
Т.Чумакова, М.Денисов, дирижёрлардан
Ф.Лукин, Г.Лебедев, А.Орлов-Шузьм
машҳур. Ч.да Чуваш мусиқали театри
(1959), филармония (1936), ашула ва рақс
ансамбли (1924), Чуваш радио ва телеви-
дениеси хори (1943) фаолият кўрсатади.
1940 й. Чувашия композиторлар уюшма-
си тузилган.
Театри. Биринчи чуваш профессио-
нал театри 1918 й. Козон ш.да тузилган
ва Чуваш Кучма театри деб номланган. Бу
театрнинг ташкил топиши миллий драма-
тургиянинг ривожланишига сабаб бўлди.
Унинг саҳнасида биринчи чуваш пье-
салари — М.АкимовАруйнинг «Бевақт
ўлим», Ф.Павловнинг «Судда» пьесала-
ри қўйилди. 1920 й. Чуваш кўчма театри
Козон ш.дан Чебоксарига кўчирилди
(1933 й.дан академик театр, 1959 й.дан
К.В.Иванов номидаги Чуваш мусиқали
драма театри). 1969 й. ундан Мусиқа теа-
три ажралиб чиқди, драма жамоаси эса К.
В.Иванов номидаги Чуваш академик дра-
ма театри деб номланди. Бу театрда турли
www.ziyouz.com кутубхонаси
161
даврларда миллий драматурглар П. Оси-
пов, Р.Ржанов ва б. халклар классиклари-
нинг пьесалари саҳналаштирилди. Театр
актёрларидан А.Ургалкин, В. Кузьмина,
В. Родионов, В.Яковлев, Л.Родионов ва
б. машҳур. Ч.да, шунингдек, Рус драма
театри (1922), ёш томошабинлар театри
(1933), қўғирчоқ театри (1943) (ҳаммаси
Чебоксари ш.да), бошқа шаҳарларда те-
атрлар бор.
Do'stlaringiz bilan baham: |