O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet159/184
Sana23.02.2022
Hajmi1,56 Mb.
#163407
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   184
Bog'liq
Ozbekiston-Milliy-Ensiklopediyasi-Ch-harfi

ЧУКОТКА МУХТОР ОКРУГИ - 
РФ даги мухтор округ. 1930. й. 10 дек. 
да ташкил этилган. РФ нинг чекка гаим.
шарқида. Чукотка я.о. ва материкнинг 
бир қисми ҳамда ороллар (Врангель, 
Айон, Аракамчечен, Ратманов ва б.)да 
жойлашган. Шарқий Сибирь, Чукотка 
ва Беринг денгизлари билан чегарадош. 
Округнинг кўпгина қисми Шим. Кугбий 
доирадан шим.да. Майд. 737,7 минг км2. 
Аҳолиси 73,8 минг киши (2002), асосан, 
руслар (66%), шунингдек, украин; шим. 
халкларидан: чукча, эвен, эскимос, чу-
ван, юкагир ва б. яшайди. Шаҳар аҳолиси 
69,3%. 8 маъмурий туманга бўлинган, 3 
шаҳар, 15 шаҳарча бор. Маркази — Ана-
дирь ш. Бошқа шаҳарлари — Билибино, 
Певек. Ч.м.о. ҳудудида палеолит даври-
дан одамлар яшаб келган. 17-а.да Чукот-
кани Россия эгаллаган. 19-а.нинг 20-й.ла-
ридан америка саноатчи ва савдогарлари 
кела бошлаган.
Шарқий Сибирь ва Чукотка денгизла-
рининг қирғоқлари кам ўйилган, йирик 
қўлтиғи — Чауна қўлтикчаси. Беринг 
денгизида чуқур фьордлар ва йирик 
қўлтикдар бор. Округ ҳудудини ўраб тур-
ган денгизлар йилнинг кўп қисмида муз 
билан қопланиб ётади. Округнинг мар-
казий қисмда Анадирь ясситоғлиги, жан.
шарқида Анадирь паеттекислиги, шим.
шаркда Чукотка тоглиги (энг баланд жойи 
1843 м) бор. Фойдали қазилмалардан 
қалай, симоб руда конлари, тошкўмир, 
қўнғир кумир, газ ва б. топилган.
Иклими қаттиқ совуқ. Ички рларда 
кескин континентал. Қиши 10 ойгача 
давом этади. Янв.нинг ўртача траси Бе-
ринг денгизи соҳилларида —15°, —21°, 
ички қисмларида —27°, —39°. Энг паст 
тра —38°, —55°. Кишда кучли шамол-
лар эсади. Ёзи қисқа, салқин ва серёғин. 
Июлнинг ўртача траси 5—10°, Анадирь 
паеттекислигида 13°— 14°. Йилига 
200—500 мм ёғин тушади. Вегетация 
даври округнинг жан. қисмида 80—100 
кун. Кенг майдонлар кўп йиллик муз-
лок, ерлардан иборат. Дарёлари Шим. 
Муз океани ва Тинч океан ҳавзаларига 
мансуб. Энг йириклари: Анадирь, Вели-


www.ziyouz.com кутубхонаси
163
кая, Амгуэма, Омолон, Кагга ва Кичик 
Анюй. Кўл кўп. Округ урмонли тундра
тундра ва арктика чўллари зонасида жой-
лашган. Тупроқлари, асосан, тоғтундра 
тупроқлари, пасттекисликларда глейли, 
глейлиботқоқ ва торфглейли тупроқлар 
мавжуд. Тундра ўсимликлари усади. 
Тоғларнинг юқори ён бағриларида ва 
Врангель о.да арктика муз саҳролари 
бор. Анадирь ва б. йирик дарёлар 
ҳавзасида тўптўп ўрмонлар (тилоғоч, те-
рак, корейс толи, қайин, қандағоч ва б.) 
учрайди. Ч.м.о.да қутб тулкиси, бўри, ро-
сомаха, бурундуқ, олмахон, лемминг, оқ 
қуён, қўнғир ва оқ айиқлар; қушлардан 
оқ ва тундра кури, ўрдак, ғоз, оққуш ва 
б. яшайди. Соҳилда «қушлар бозори»да 
кайра, гага, чағалайлар бор. Денгизларда 
балиқ (кета, горбуша, голец) ва денгиз 
ҳайвонлари (морж, нерпа ва б.) кўп. Дарё 
ва кўлларда чир, нельма, хариус мавжуд. 
Врангель ороли қўриқхонаси бор.
Округ иқтисодиётида кон саноати 
етакчи ўринда. Олтин, қалай, вольфрам, 
симоб, кўмир қазиб олинади. Иссиқлик 
электр марказлари бор. Балиқ, қурилиш 
материаллари саноатлари ривожланган. 
Балиқ, мўйнали ва денгиз ҳайвонлари 
овланади. Қ.х.да етакчи тармоқ — бу-
гучилик. Сут чорвачилиги, чўчқачилик, 
паррандачилик, шунингдек, даррандачи-
лик (оқ тулки, кумуш рангқора тулки ку-
пайтирилади) салмоқли ўрин эгаллайди. 
Иссиқхона хўжалиги ривожланган. Кар-
тошка, сабзавот етиштирилади.
Асосий транспорт турлари — денгиз 
ва ҳаво транспортлари. Портлари: Певек, 
Провидения, Анадирь, Эгвекинот, Бе-
ринг. Кема катнайдиган дарёлари: Ана-
дирь, Великая, Катта ва Кичик Анюй. 
Қаттиқ қопламали йўллар уз. 1279 км. 
(2002). Ч.м.о.да умумий таълим макта-
блари, ўрта махсус билим юртлари, ку-
тубхона, ўлкашунослик музейи, санато-
рийкурорт муассасаси ва б. бор.

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish