O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


ЧОЧ — қ. Тошкент.  ЧОЧ РАҚСИ



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet153/184
Sana23.02.2022
Hajmi1,56 Mb.
#163407
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   184
Bog'liq
Ozbekiston-Milliy-Ensiklopediyasi-Ch-harfi

ЧОЧ — қ. Тошкент
ЧОЧ РАҚСИ — мил. 1минг йиллик 
ўрталарида Хитойда шуҳрат қозонган 
рақс тури. Чжечжи (Чоч — Тошкент) 
номи билан аталган. Ч.р.ни, асосан, 
қизжувонлар ижро этган. Рақсга ав-
вал бир киши тушган, яъни якка ўйин 
ҳисобланган. Мил. 5—6-а.ларда эса, 5 
киши, кейинги асрларда эса 24 киши 
ўйнаган. Ч.р. давра қилиб, айланиб 
ўйналган, у миллий мусиқа, мақом ва 
хонанда ашуласи билан ҳам қўшиб юбо-
рилган. Раққрсалардан бири давранинг 
марказида ўйнаб, ўйинни бошқариб 
борган. У хуасин («гулнинг маркази») 
деб аталган. Раққосалар қимматбаҳо ма-
толардан тикилган, дур ва жавоҳирлар, 
чйройли кашта нусхалар билан безалган 
либосларда чиқишган. Ч.р. хитойликлар-
ни ўзига мафтун этган. Ўша даврларда 
ёзилган мусиқа рисолаларида бу ўйинга 
жуда юқори баҳо берилган. Маc, Чянь 
Янь ўзининг «Мусиқа китоби» асарида 
«Хитойликлар чжечжи рақсини ижро 
этишда хуслар (хорижийлар) билан тен-
глаша олмайдилар», деб ёзган. Хитой 
шоирлари Ч.р.нинг мафтуни бўлиб, унга 
бағишлаб 29 та шеър ва қасидалар ёзган-
лар. Ад,: Шониёзов К., Қанғ давлати ва 
қанғлилар, Т., 1990. Муҳам маджонов А., 
Қадимги Тошкент, Т., 2002.
ЧОЧПОПУК - қ. Сочпопук. 
ЧОШНИГИР (форс. татиб кўрувчи) 
— қадимда хон ва подшоҳ саройидаги 
мансабдор, шоҳ оиласи ошхонасининг 
бошлиғи. Ч. ҳукмдорни заҳарланишдан 
саклаш ва таом таъмини билиш 
мақсадида шоҳга тортиладиган таомлар-
ни дастлаб ўзи татиб кўрган. Ч.лар Шарқ 
давлатлари, жумладан, Мовароуннаҳр 
хонликларида ҳам бўлган (яна қ. Бако-
вул).
ЧОҚАДАМБУЛОҚ ТЕМИР КОНИ 
- Тожикистон Республикасининг Сугд 
вилоятидаги кон. Хўжанд ш.дан 20 км 
шимшарқда, Қорамозор тоғларида жой-
лашган. Руда қамровчи метасоматитлар 
(скарнлар) амфиболитланиш, эпидот-
ланиш, хлоритланиш, карбонатланиш, 
кварцланиш ва б. ўзгаришларнинг кўп 
қаватли намоёнларини ўзида акс этти-
ради. Ч.т.к. скарнмагнетитли саноат ти-
пига мансуб. Асосий рудали минералла-
ри: магнетит, пирит, галенит, сфалерит, 
халькопирит, гематит ва б. Параметрла-
ри бўйича Ч.т.к. кичик конлар типига 
мансуб, айрим жойларда темир таркиби 
юқори (30—50% дан кўпроқ). 
ЧУ — Қирғизистон ва Қозоғистон 
Республикалари ҳудудидаги дарё. Уз. 
1067 км, ҳавзасининг майд. 62,5 минг 
км2. Марказий Тяныиандан бошланган 
Кррахўжир (қуйи оқимида Жувонариқ) 
ва Қўчқор дарёларининг қўшилишидан 
ҳосил бўлиб Сирдарёга 110 км етмасдан 
қумлар орасида тугайди. Ч. бош қисмида 
чуқур водийда тез оқади. Кунгай Ола-
тови билан Қирғизистон тоғ тизмалари-
ни кесиб ўтиб тор Бўўм дарасини ҳосил 
қилади. Бўўм дарасидан ўтгач, Чу во-
дийсига чиқади ва Бетпакдала ҳамда 
Мўйинқум чўллари орасида секин оқади. 
Ч.нинг тоғли қисмида Ўртатўқай сув ом-
бори қурилган. Тошқин пайтида Куте-
малди тармоқчаси орқали сувининг бир 
қисми Иссиқкўлга қуйилади. Ч. Бўўм да-
расидан кейин ўнгдан Катта Кебин, Ки-
чик Кебин, Ирғайли, Кўкпатос; чапдан 


www.ziyouz.com кутубхонаси
156
Аламеддин, Оқсув, Қораболта, Қурағати 
ирмоқлари қўшилади. Асосан, қор сувла-
ридан, қисман музликлардан тўйинади. 
Баҳорда серсув. Ўртача кўп йиллик сув 
сарфи тоғдан чиқаверишда 52,9 м3/сек. 
Ч. тоғли қисмида музламайди, текислик 
қисмида 3—3,5 ой музлайди. Дарёдан 
Катта Чу, Шўртепа, Отбоши, Чўмиш, 
Георгиевка каналлари чиқарилган; От-
боши, Аламеддин ГЭСлари курилган. Ч. 
соҳилида Тўқмоқ, Чу ш.лари жойлашган. 
Дарё водийси бўйлаб Тароз — Бишкек — 
Балиқчи т.й. ўтган. 
ЧУ — Қозоғистон Республикам 
Жамбул вилоятидаги шаҳар. Чу дарё-
си, соҳилида. Т.й. станцияси. Аҳолиси 
38,3 ми»нг киши (1990-й.лар охири). 
Шакарқанд, сут, таъмирлашмеханика 
здлари, т.й. транспортига хизмат қилувчи 
корхоналар бор.

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish