O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


ЧОР ДАРД — Қ. Дард тутиши.  «ЧОР ДЕВОН»



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/184
Sana23.02.2022
Hajmi1,56 Mb.
#163407
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   184
Bog'liq
Ozbekiston-Milliy-Ensiklopediyasi-Ch-harfi

ЧОР ДАРД — Қ. Дард тутиши
«ЧОР ДЕВОН» — Алишер Наво-
ийнинг асари; «Хазойин улмаоний»нинг 
халқ орасидаги номи. 
ЧОР МИНОР (форс. — тўрт мино-
ра) — Бухородаги меъморий ёдгорлик 
(1807). Халфа Ниёзқул қурдирган. Ч.м. 
анъанавий усулда қурилган масжид, бир 
қаватли Мадраса, атрофи бир каватли 
хужралар билан ўралган ҳовлидан ибо-
рат. Синчли пешайвон типидаги масжид 
ҳовлининг жан.ғарбий бурчагида жой-
лашган. Мадрасага 2 қаватли, гумбаз 
томли дарвозахона орқали кирилади. 
Мурабба тархли дарвозахона ўзига хос 
мужассамот ечимига эга: олди пештокли, 
тўрт бурчагида тўртта минора жойлаш-
ган (номи ҳам шундан), минораларнинг 
тепа қисми гумбаз шаклида якунланган 
бўлиб, улар сиркори кошинлар билан 
безатилган. 2 қаватли хонанинг 1қавати 
миёнсарой кўринишида бўлиб, изорала-
ри тошлар билан қопланган, томи гум-
базли, 2қавати кутубхона, кутубхонанинг 
шифти пастак гумбазли бўлиб, содда 
муқарнаслар ҳалқаси билан тўлдирилган. 
2қаватга минораларнинг биридаги зина 
орқали чиқилади.
ЧОРАЙМОҚЛАР — 
Афғонистоннинг шим.ғарби (600 минг 
киши, 1990-й.лар ўрталари) ва Эрон-
нинг шим.шарқида (260 минг киши) 
яшовчи халқлар гуруҳи (жамшидлар, 
ферузкўҳилар, 
тайманлар, 
теймур-
лар). Эрон тилларига мансуб тилларда 
сўзлашади. Диндорлари — асосан, сун-
ний мусулмонлар, Эрондаги Ч.нинг бир 
қисми — шиалар.
ЧОРАК — 1) Ўрта Осиёдаги эски 
оғирлик ўлчов бирлиги. Ч. қўлланилиш 
жойига қараб ҳар хил қийматларга эга 
бўлган. Бухоро, Самарканд ва Тош-
кентда 1 мисқол 4,82 г бўлса, 14.=856 
мисқол=8564,8=4,1088 кг га тенг бўлган 
ва у катта Ч. деб юритилган. Унинг ярми, 
яъни 428 мисқол=4284,8=2,0544 кг кич-


www.ziyouz.com кутубхонаси
142
кина Ч. деб юритилган. Фарғонада, 
маc, 1830 й.да 1Ч.= 2 пуд = 32,762 кг 
бўлса, 1841 й.да 14. = 4,5 пуд = =73,712 
кг, кейинроқ 14.= 5 пуд = =81,902 кг 
бўлган. Булардан ташқари, Ч.нинг 5 
пудга яқинроқ қийматлари ҳам бор, у 
87,36 кг гача бўлган; 2) Ўрта Осиёда, 
шу жумладан, Ўзбекистонда кад. узун-
лик ўлчови бирлиги; газ ёки олчиннинг 
= қ қисмига тенг. Агар 1 газ = = олчин = 
525107 см бўлса, у ҳолда 1 Ч. = | олчин = 
ҳ (52+107)=13+26,75 см бўлади.
ЧОРАКОР (форс. — тўртдан бир-
га ишловчи) — бойлар ерини, олина-
диган ҳосилнинг тўртдан уч қисмини 
ер эгасига бериш шарти билан ижара-
га олиб экувчи, кам ерли, ерсиз ёки от-
уловсиз деҳқон. Ҳеч қандай воситаси ёки 
маблағи бўлмаган Ч. олинган ҳосилнинг 
1/4 қисмини ўзлаштирган, отуловли Ч. 
эса ҳосилнинг 1/2 қисмини олган. Ер 
ижараси турларидан бири — чоракорлик. 
Бунда ер эгаси ўз ерини ижарага бериб, 
олинадиган ҳосилдан маълум микдорда 
улуш ундирган. 
ЧОРБОҒ — шарқ мамлакатларида 
атрофи девор билан ўраб олинган кўшк, 
айвон, қўрғонли тартиб асосида тузил-
ган боғ. Ч. учун текис, сувли, дарахт-
ли жой танланади; нотекис (нишабли) 
жойлар поғонапоғона саҳнларга келти-
рилади, сунъий шаршаралар қилиш им-
кониятлари яратилади. Ч. мурабба ёки 
тўртбурчак тарҳли бўлиб, кириш ҳар 4 
тарафнинг ўрталаридан ташкил этилади; 
ҳудуди йўлка ва ариклар ёрдамида айрим 
боғчаларга, боғчалар эса яна ўз навбати-
да чаманзорларга бўлиниб, чорчаманлар-
ни ташкил қилади. Ч. мужассамотининг 
марказини бино (қўрғон, кўшк) эгаллай-
ди. Баланд бўйли дарахтлар деворга яқин 
экилади, ундан сўнг мевали дарахтлар ва 
гуллар тартиб билан экилади, уларнинг 
эрта баҳордан кеч кузгача очилиб тури-
шига эътибор берилади. Бино мужасса-
моти Ч.ни турли нуқталардан кўриш им-
конини берадиган тарзда, 1— 2 қаватли, 
марказий мужассамотли қилиб қурилади: 
ўртада атрофини айвонлар ўраб олган 
чордара хона бўлиб, 2 қаватга бино бурж-
ларидаги зиналар орқали чиқилади. Сув 
иншоотларидан катта ариклар ва ҳовузга 
сув келади, ҳовуз шакллари ҳамда фавво-
рага алохида эътибор берилади. Ч.да, шу-
нингдек, ўтов, чодир кабиларни ўрнатиш 
учун жойлар ажратилади. Ч.даги қушлар 
(маc, тустовуқ, товус ва б.) унга ўзгача 
кўрк бағишлайди (Яна қ. Боғ тузит санъ-
ати).
Ч. қадимдан яратилиб келинган, те-
мурийлар ва бобурийлар даврида равнақ 
топган (қ. Амир Темур боғлари), мохир 
боғеоз усталар етишиб чиққан. Жум-
ладан, 16-а.да яшаган ҳиротлик Мирак 
Сайид Ғиёс боғ режасини тузиш, ер 
ости иншоотларини лойиҳалашга мохир 
бўлган, унинг Бухорода ҳам Убайдулла-
хон учун боғ барпо қилгани манбалар-
дан маълум. 13-а. охирига оид рисолада, 
16-а.да қайта кўчирштган «Иршод уззи-
роат фи илмилҳиросат» рисоласида Ч. 
яратиш ҳакида қимматли маълумотлар 
баён қилинган, ҳатто рисоланинг бир 
боби «Кўчат, гул, дарахт, муаттар ўтлар 
ўтказиш, Ч.га тартиб бериш ва уни бар-
по қилишда изчилликка риоя қилиш» 
деб аталади. Рисолада Ч.нинг энг мақбул 
тури келтирилади ҳамда турли тавсиялар 
билан бирга мужассамотда симметрия, 
ритм, ранг каби масалаларга алохида 
аҳамият берилиб, мевали дарахтларга 
кенг ўрин ажратилади.
Ч. 19-а.нинг 2ярми 20-а.нинг бошла-
рида ҳам бунёд этилган (Бухородаги Си-
тораи Моҳи Хоса, Қўқон хонининг Ойим 
қишлоғидаги, Хивадаги Нуруллабой 
Ч.лари ва б.).
Хайрулла Пўлатов.

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish