O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

ЭКСПАНСИВЛИК (франц. бир-
дан кучайиш, ўзини тута билмаслик) 
— нарсаҳодисаларга жўшқин, тезкор 
жавоб қайтаришга ёки муносабат бил-
диришга шай, эҳтиросли ҳолат. Инсон 
вужудида тўлиб тошган ҳам биологик
ҳам психологик қувватнинг ташқи ифо-
даси. Э. ҳиссиётига берилувчи одам 
ҳаяжонланиб, ҳовлиқиб, юраги такапука 
бўлиб, эшитган ёки кўрган ҳодиса гаф-
силотини шошилинч танишбилишларга 
ёйишга ошиқади. Э. туйғуси ўз табиа-
ти билан беғаразликдан келиб чиқади. 
Бундай ҳиссиётли одамлар вужудига
қалбига гап, хабар ёки овоза сиғмайди, 
уларнинг кўнглида сир ётмайди. Э. неги-
зида аксарият ҳолларда бўҳтон ётмасада, 
кўпчиликда нохуш таассурот қолдириши 
мумкин. Э.га одатланган бола ёки талаба 
ўқиш жараёнида материални билса ҳам, 
билмаса ҳам қўл кўтариб, тенгдошла-
ри даврасида ўзини кўрсатишга ҳаракат 
қилади. Кишиларнинг спорт майдонла-
ри, томоша залларидаги қийқиришлари, 
ишқивозлик луқмалари Э. ифодасидир. 
Э. турли ёшда, турли жинслар ўртасида 
турлича намоён бўлади. Хотиржамлик 
билан Э.нинг уйғунлашиши ижобий эмо-
ционал ҳолатни вужудга келтиради. 
ЭКСПАНСИЯ (лот. — кенгайтириш, 
ёйиш) — янги ҳудудларни, бошқа мам-
лакатлардаги бозорларни эгаллаш, таъ-
сир доирасини кенгайтириш йўлидаги 
ҳаракат. Э.нинг ҳудудий, иқтисодий, си-
ёсий кўринишлари бўлади. 
ЭКСПЕДИЦИЯ (лот. — тартиб-
га келтириш, юриш) —1) бирор нарса 
(мас, хатхабарлар, юк ва шаҳрик.)ни 
жўнатиш, тарқатиш; 2) муайян нарсани 
жўнатувчи, тарқатувчи муассаса, кор-
хона бўлими; 3) бирор махсус (илмий, 
ҳарбий) топшириққа эга бўлган шахслар 
гуруҳи, отряднинг сафари; шундан тад-
бир қатнашчилари гуруҳи.
ЭКСПЕРИМЕНТ (лот. ехрептепгшп 
— тажриба, синаб кўриш) — фанда 
нарса ва ҳодисаларни сезгипредмет фа-
олияти билан тадқиқ қилиш, ўрганиш. 


www.ziyouz.com кутубхонаси
48
Кузатишга қараганда юксакроқ билиш 
усули. Моҳиятэътибори билан тажриба 
тушунчасини ифодаласада, Э. фанга нис-
батан ишлатилади. Э. зарур шартшароит 
яратишни, турли воситалар билан объ-
ектни қайд этишни ёки ҳодисани сунъ-
ий равишда юзага келтиришни, тегишли 
техника ва мосламаларни татбиқ этиш ва 
ўлчаш ишини ўз ичига олади. Э. билиш 
объектини такрор ҳосил қилади, фараз-
ларни текширади. Э. инсоннинг объектга 
моддий таъсир кўрсатишига, воқеликни 
амалий ўзлаштиришига, билимларни 
бойитиш ва ривожлантиришга ёрдам 
беради. Табиий ва техника фанларида 
Э.дан ҳақиқатни билиш ва уни исботлаш 
воситаси сифатида фойдаланилади. Э. 
ижтимоий ҳодисаларни, хусусан, ижти-
моий фанларни тадқиқ этишда ҳам кенг 
қўлланилади.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish