ЭКСПЕРИМЕНТАЛ ПСИХОЛО-
ГИЯ — психик ҳодисалар ва жараёнлар-
ни илмий методлар ёрдами билан тадқиқ
қилиш. Психологиянинг фан сифатида
фалсафадан ажралиб чиқишида экспе-
риментал тадқиқотлар ўтказиш асосий
роль ўйнаган. 19-асрнинг ўрталарида илк
бор сезги, идрок юзасидан тадқиқотлар
олиб борилган. Э.п.нинг фан сифати-
да ажралиб чиқишига немис олими В.
Вундт катта ҳисса қўшган. Илк экс-
периментал тадқиқотлар ўзини ўзи ку-
затиш услуби ёрдами билан шахснинг
ички майллари, мотивлари, фикр юри-
тишига бағишланган. Кейинчалик тек-
ширишлар турли ҳайвонларда ўтказила
бошлаган. Кўп тадқиқотларни АҚШлик
Т.Л.Морган, Э. Л. Торндайк ва бошқалар
олиб борганлар. Э.п. мураккаб тадқиқот
(кўп шкалали, кўп босқичли) методлари,
методикалари (ишончлилиги, кафолатли-
лиги, тест ёки ретест хусусиятига эгали-
ги)дан ташқари электрон ҳисоблагичлар,
техник асбоблар ва мосламалар, содда ёки
мураккаб тузилган махсус аппаратлар,
замонавий техника ва технологияларга
асосланади. Э.п. ёрдамида психик функ-
цияларгина эмас, шу билан бирга шахс
ҳиссиёти, эмоцияси, индивидуал хусуси-
яти, диққат, хотира, идрок сингари билиш
жараёнлари ҳам тадқиқ қилинади. Э.п.
тадқиқотлари натижалари психология
соҳалари назариясини ишлаб чиқишда
асос бўлиб хизмат қилади. Олимлардан
Ф. Гальтон (1822-1911), Д. Кеттел (1860-
1944), Э. Толмен (1886-1959), Г.Роршах
(1884-1984), А. Бине(1857-1911), П.Жане
(1859-1947), Ж. Пиаже (1896—1980)
ва бошқалар Э.п.нинг ривожланишига
муҳим улуш қўшганлар.
Эргаш Ғозиев.
ЭКСПЕРТИЗА (лот. тажрибали) —
мутахассис ёки мутахассислар гуруҳи то-
монидан у ёки бу соҳада малакали ечим
талаб қилинадиган масалаларни ўрганиш
(тиббий Э., суд экспертизаси, санъат
Э.си, бухгалтерия Э. си, экологик Э. ва
бошқалар). Э.нинг амалий ёки ҳужжат
тарзидаги натижаси эксперт (мутахас-
сис)нинг ёки экспертлар гуруҳининг
хулосаси ҳисобланади. Экспертнинг
фикри мажбурий ҳисобланмасада, унга
қўшилмаслик тегишли қарорлар, аж-
римлар ва ҳукмда асослаб қайд этилиши
керак. Агар Э. тўла ёки етарли даражада
аниқ эмас деб топилса, қўшимча Э. тай-
инланиши мумкин.
ЭКСПОЗИЦИЯ (лот. — кўрсатиш,
баён этиш) — бадиий асар, моддий ма-
даний ёдгорликлар, тарихий ҳужжат ва
бошқаларни кўргазма ва музей залларида
ёки очиқ жойларда маълум тизимда жой-
лаштирилиши. Доимий ва даврий Э.нинг
мақсади барча экспонатларни уларнинг
бадиий ва илмий қиймати, тарихий ба-
диий жараёндаги ўрни, материалларнинг
аҳамиятини мукаммал ёритиб бериш-
дир. Э. эркин ёки томошабинларнинг
танишиш йўналишларини ҳисобга олган
ҳолда тузилади. Замонавий шароитда Э.
экспонатларни сақлаш қоидаларига жа-
воб берадиган махсус ускуналар, экспо-
натнинг қисқача характеристикаси ҳамда
Э. хусусиятлари, асарлари баён қилинган
ихчам матнлар билан таъминланади.
www.ziyouz.com кутубхонаси
Do'stlaringiz bilan baham: |