O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet239/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   235   236   237   238   239   240   241   242   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

Абдухалил Раззоқов.
ЭРСАРИ 
— 
йирик 
туркман 
қабилаларидан бири. Э.нинг келиб 
чиқиши ҳақида маълумотлар жуда оз. 
Манбаларга кўра, Э. қабиласи 14-асрда 
пайдо бўлган. Ривоятларга қараганда, 
қабила Эрсари бой номига қўйилган. 
Абулғозий Баҳодирхон маълумотича, 
Э.лар 16—17-асрларда салор қабиласи 
таркибида Болхон тоғлари яқинида ва 
Узбойда яшаганлар. 17-асрнинг 1-ярми-
да Э.ларнинг катта бир қисми Хоразмга 
келиб ўрнашган. 17-асрнинг 70-й.ларида 
Хоразмдаги сиёсий воқеалар натижаси-
да Э.лар бир қанча туркман қабилалари 
билан бирга Амударёнинг ўрта оқимида 
ҳоз. Лебап (Чоржуй) вилояти, Саёт ту-
манидан бошлаб Жанубий Афғонистон 
чегарасигача 
бўлган 
ҳудудларга 
ўрнашганлар. 18-асрнинг охири — 
19-асрнинг бошларида Э.ларнинг бир 
қисми туркманларнинг сариқ ва така 
қабилалари билан Мурғоб воҳасига жой-
лашган. Э.лар қуйидаги йирик ва кичик 
уруғларга бўлинган: қора (қурайш, че-
кич, гаган, қозон, мамиш, бой, ислом, 
ябан), бековул (сирли, ушакан, култоқ, 
ламбе, ерми, тоғочи), улудепе (эсонмет-
ли, қорача, сурх, оқ тери, қизил оёқ, эт-
бош, чортоқ, месир, қорабағиш, ажи, га-
бурди, сурхи, қурама), гунеш (қорасоқол, 
сулаймон, умар, чокир, кўзўлча, қурама). 
1924 йил маълумотларига қараганда 
Ўзбекистонда Э.лар Бухоро, Қарши, Ше-
робод воҳаларида ҳам яшашган. Э.лар 
туркман халқи таркибига сингиб кетган.
ЭРСТЕД Ханс Кристиан (1777. 14.8, 
Рудкёбинг 1851.9.3, Копенгаген) — дани-
ялик физик, Дания Қироллик жамияти ко-
тиби (1815 йилдан). Копенгаген ун-тини 
тугатган (1797), шу ун-т проф. (1806 йил-
дан) ва Копенгаген политехника макта-
бининг директори (1929 йилдан). Илмий 
ишлари электр, акустика, молекуляр фи-
зика соҳаларига оид. 1820 йилда Э.нинг 
электр токининг магнит милига таъсири-
ни аниқлашга доир иши физиканинг янги 
соҳаси — электромагнетизмнинг юзага 
келишига сабаб бўлди. Термоэлектр эф-
фектни қайта кашф қилган (Ж. Фурье 
билан), биринчи термоэлементни ясаган. 
Магнит майдон кучланганлиги бирлиги 
— эрстед унинг номи билан аталади. 
ЭРСТЕД — СГСМ бирликлар тизи-
мидаги магнит майдон кучланганлиги 
бирлиги. Э. билан ифодаланади. Х.К. Эр-
стед шарафига қўйилган. 1 Э вакуумда-
ги магнит индукцияси 1 гаусс (Гс) бўлган 
магнит майдон кучланганлигига тенг. 
ЭРТАК — хаяқ оғзаки поэтик ижоди-
нинг асосий жанрларидан бири; тўқима ва 
уйдирмага асосланган сеҳрлисаргузашт 
ва маиший характердаги эпик бадиий 
асар. Асосан, наср шаклида яратилган. 
М. Кошғарийнинг «Девону луғотит турк» 
асарида этук шаклида учрайди ва би-
рор воқеани оғзаки тарзда ҳикоя қилиш 
маъносини билдиради. Э. Сурхондарё, 
Самарқанд, Фарғона ўзбеклари ораси-
да матал, Бухоро атрофидаги туман ва 
қишлоқларда ушук, Хоразмда варсақи, 
Тошкент шаҳри ва унинг атрофида чўпчак 
деб аталади. Э. ҳаёт ҳақиқатининг хаёлий 
ва ҳаётий уйдирмалар асосида тасвир-
ланганлиги, тилсим ва сеҳр воситалари-
га асосланиши, воқеа ва ҳаракатларнинг 
ажойибғаройиб 
ҳолатларда 
кечиши, 
қаҳрамонларнинг ғайритабиий жасорати 
билан фольклорнинг бошқа жанрлари-
дан фарқ қилади. Э.ларда уйдирма муҳим 
мезон бўлиб, сюжет воқеаларининг асо-
сини ташкил этади, сюжет чизиғидаги 
динамик ҳаракатнинг конфликт ечими-
ни таъминлайди. Уйдирмаларнинг тур-
ли хил намуналари таълимийэстетик 
функцияни бажаради, жанр компоненти 
сифатида ўзига хос бадиий тасвир воси-
таси бўлиб хизмат қилади. Уйдирмалар 


www.ziyouz.com кутубхонаси
209
воқеа ва ҳодисаларни ҳаётда бўлиши 
мумкин бўлмаган ёки мавжуд бўлган 
ҳодисалар тарзида тасвирлайди. Хаёлий 
ва ҳаётий уйдирмаларнинг иштироки, 
сюжет чизиғида тутган ўрни ва вазифаси-
га кўра, Э.ни 2 гуруҳга — хаёлий уйдир-
малар асос бўлган Э., ҳаётий уйдирма-
лар асос бўлган Э.ларга бўлиш мумкин. 
Xаёлий уйдирмалар асосидаги Э. сюже-
ти мўъжизали, сеҳрли; ҳаётий уйдирма-
ларга асосланган Э. сюжети эса ҳаётий 
тарзда бўлиб, унда реал воқеа-ҳодисалар 
тасвирланади. Э.да, асосан, уч мақсад 
ҳикоя қилинади. Биринчисида идеал 
қаҳрамоннинг жасорати, ёвуз кучларга 
қарши чиқиб, халқ манфаатини ҳимоя 
қилиши, иккинчисида, асосан, бош 
қаҳрамоннинг ўзга юрт маликаларига ёки 
паризодларига ошиқ бўлиб уйланиши, ка-
салга дори топиши, аждар ва девлар олиб 
қочган кишиларни озод қилиши, учинчи-
сида эса адолатсизликка, зулмга қарши 
чиқиши каби мақсадлар баён қилинади. 
Биринчи мақсад паҳлавоннинг фаол 
ҳаракати ва ғайритабиий кучқудрати би-
лан амалга ошса, иккинчи мақсад пассив 
қаҳрамонга ёрдам берувчи тилсим воси-
талари ёрдамида, учинчи мақсад эса бош 
қаҳрамоннинг ақлидроки, тадбиркорлиги 
билан амалга ошади.
Э. жанри образлар талқини, ғоявий 
мазмуни ва конфликти, сюжет ва компо-
зицияси, уйдирмаларнинг ўрни ва вази-
фаси, тили ва услубига кўра, шартли ра-
вишда ҳайвонлар ҳақидаги Э.лар, сеҳрли 
Э.лар, маиший Э.лар, ҳажвий Э.ларга 
бўлинади.
Ҳайвонлар 
ҳақидаги 
Э.ларнинг 
бир тури мажозий Э.лардир. Мажозий 
Э.ларнинг («Сусанбил», «Бўри билан 
тулки», «Тулкининг тақсимоти», «Икки 
бойқуш» ва бошқалар) сюжети асосида 
кўчма маъно, аллегорик образлар ёта-
ди. Мас, лақмалик ва қонхўрлик бўри 
орқали, айёрлик ва тилёғламачилик тул-
ки орқали ифодаланган.
Сеҳрли Э.ларда воқеалар сеҳржоду, 
фантастик уйдирмалар асосига қурилган 
бўлади. 
Буларда 
паҳлавонлик 
ва 
қаҳрамонлик мадҳ этилади («Ялмоғиз», 
«Семурғ», «Девбачча», «Кенжа ботир» 
ва бошқалар). «Қулоқбой», «Ҳандалак 
полвон», «Уч ёлғонда қирқ ёлғон» ва 
бошқалар Э.лар комик, баъзилари ҳатто 
ҳажвий характерга эга. Мас, «Уч ёлғонда 
қирқ ёлғон»да бош қаҳрамон халқ ора-
сида шуҳрат топган кал бўлиб, бу комик 
қаҳрамоннинг «ёлғон тўқиши»дан зулм 
ва жаҳолат, адолатсизлик каби мавжуд 
тузумга хос иллатлар қораланади, киши-
лардаги донишмандлик, тадбиркорлик 
каби фазилатлар улуғланади.
Маиший Э.ларда кўпроқ зулм ва 
адолатсизлик қораланади («Уч оғаини 
ботирлар», «Ойгул билан Бахтиёр», 
«Тоҳир ва Зуҳра», «Фарҳод ва Ширин», 
«Золим подшо» ва бошқалар). Мас, «Уч 
оғаини ботирлар» эртаги одатдагидек ота 
насиҳати билан бошланади. Бунда ота 
камбағал, лекин ҳаёт тажрибаларига бой 
бўлган шахс, бошқа вариантларида эса 
шоҳ бўлиб, ўғиллари шаҳзодалардир. Бо-
тирлар образида ахлоқ ва одобнинг юк-
сак намунаси, одамийлик, донишманд-
лик, жасурлик каби сифатлар кўринса, 
шаҳзодалар қиёфасида молмулк тўплаш 
йўлида ҳар қандай ёмон ниятлардан 
қайтмайдиган ёлғончи, жоҳил кишилар 
образи гавдаланган.
Э.лар, асосан, дидактик вазифани 
бажаради. Э.ларнинг «Минг бир кеча», 
«Панчатантра» ва бошқалар яхши на-
муналари, Г.Х. Андерсен, В.Хауф, 
А.С.Пушкин кабиларнинг мумтоз адабий 
Э.лари жаҳон маданияти хазинасига кир-
ган. 
Комилжон Имомов.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   235   236   237   238   239   240   241   242   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish