www.ziyouz.com кутубхонаси
205
ятчилик, терроризм ва гиёҳванд мод-
даларнинг ноқонуний тарқатилишига
қарши
кураш
соҳаларида
кенг
ҳамкорлик йўлга қўйилган. Ҳоз. кунда
Ўзбекистон ва Э. муносабатларининг
шартномавийҳуқуқий асосини 50 дан
ортиқ ҳужжат ташкил этади. ЎзР ва Э.
ўртасида савдоиқтисодий соҳадаги ўзаро
манфаатли ҳамкорликнинг тамойил ва
йўналишларини белгилаб берувчи бир
қатор давлатлараро ва ҳукуматлараро
шартномалар
ҳамда
идоралараро
ҳужжатлар имзоланган. Икки томон-
лама муносабатлар «Савдоиқтисодий
алоқалар тўғрисида», «Сармояларни
ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш»,
«Икки томонлама солиққа тортишдан
қочиш ва олинган фойда ва капиталга
солинадиган солиқлар ҳақида маълумот
билан алмашиш тўғрисида»ги шартнома
ва қатор ҳукуматлараро меморандумлар
билан тартибга солинади. 2004 йил яку-
нига кўра, Ўзбе^ кистон ва Э. ўртасидаги
товар айирбошлаш ҳажми 370 млн. АҚШ
долларини ташкил этди. Э. Ислом Респу-
бликаси Ўзбекистоннинг 10 та етакчи
савдо ҳамкори қаторидан_жой олган. Э.
Ўзбекистондан пахта толаси, рангли ме-
талл ва ундан ясалган буюмлар, қора ме-
талл ва металл буюмлар, минерал ёқилғи,
нефть ва уни қайта ишлашдан олинган
маҳсулотлар, механик станоклар, хизмат-
лар, ўғит, кимёвий штапель толалари ва
ҳ.к. олади ва Ўзбекистонга боғдорчилик
маҳсулотлари, ўсимлик ва ҳайвон ёғи,
пойабзал, кимёвий ип, кир ювиш воси-
талари, гилам ва гилам маҳсулотлари,
пластмасса ва ундан тайёрланган бу-
юмлар, хизматлар, тўқимачилик ҳамда
органик кимёвий маҳсулотлар, кофе,
чой, ширинлик ва доридармон юборади.
1993 йилнинг 18 октябр да имзоланган
ҳужжат асосида ЎзР ва Э. Ислом Ре-
спубликаси ўртасида Савдоиқтисодий
ва илмийтехникавий ҳамкорлик бўйича
ҳукуматлараро комиссия ташкил этилган.
Ўзбекистонда Э. сармояси иштирокида
ташкил этилган 53 корхона бор, улардан
40 таси қўшма корхона, 13 таси эса 100%
Э. сармояси асосида иш олиб бормоқда.
Мазкур корхоналар асосан халқ истеъмо-
ли моллари, қандолат, тикувчилик ва қ.х.
маҳсулотлари, қурилиш материаллари
ҳамда гиламлар и.ч, шунингдек, юк та-
шишга ихтисослашган. Ўзбекистоннинг
экспорт юкларини жаҳон бозорларига
олиб чиқишда Э. транспорт коммуника-
цияларидан ҳам кенг фойдаланилмоқда.
Ўзбекистон темир йўлчилари фаол ишти-
рок этган Тажан — Сарахс — БандарАб-
бос т.й. йўналишининг ишга туширили-
ши (1996) Ўрта Осиёда жойлашган дав-
латларга Форс қўлтиғи орқали жаҳон бо-
зорига чиқиш имконини берди. 1993 йил
17 мартда «Ўзбекистон ҳаво йўллари»
миллий авиакомпанияси ва Э.нинг
фуқаро авиацияси ташкилоти томонидан
икки мамлакат ўртасида ҳаво қашовини
йўлга қўйиш бўйича Англашув мемо-
рандуми имзоланди. 1994 йил авг.дан
бошлаб «Эрон эйр» авиакомпанияси-
нинг ҳаво кемалари ҳафтасига бир марта
Теҳрон — Тошкент — Теҳрон йўналиши
бўйича мунтазам ҳаво қатновини амалга
оширмоқда.
2002 йил Самарқанд шаҳридаги Пан-
жоб маданият маркази қошида Э. билан
ҳамкорликда Панжоб шифохонаси очил-
ган. Шунингдек, Самарқандда Э.нинг
«Доктор Обидий» фармацевтика ширка-
ти билан қўшма корхона тузилган.
Икки давлат ўртасидаги маданий
ва маърифий алоқалар 1999 йил 8 сен-
тябрда таъсис этилган «Ўзбекистон-
Эрон» дўстлик жамияти доирасида олиб
борилмоқда.
Ойбек Эшонов.
Do'stlaringiz bilan baham: