O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet233/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   229   230   231   232   233   234   235   236   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

Тасвирий санъати. Э. санъати 8 
минг йил давомида шаклланиб келган. 
Э. ҳудудидан топилган ғорлардаги одам, 
ҳайвон, ўсимлик ва ов қуролларининг де-
ворий расмлари тасвирий санъатнинг илк 
намуналари сифатида эътироф этилади. 
Мил. ав. 12—7-асрларга оид қабрлардан 
қимматбаҳо металлдан ишланган бади-
ий безак буюмлар, бронза ҳайкалчалар 
топилган. Ахоманийлар даврида кумуш 
ва олтиндан ясалган идишлар, заргарлик 
буюмлари, тамға, тангалар кандакорлик 
билан безатилган. Сосонийлар даври тас-
вирий санъатида ҳайкалтарошлик асосий 
ўрин эгаллади (Мозандарондаги бронза 
бюстлар), 9—13-асрларда амалий безак 
санъати ривожланди. Нишопур, Кошон, 
Султонобод каби шаҳарлар кулоллик 
марказлари сифатида шуҳрат қозонди. 
Ҳар хил рангли шишалардан идиш ва бу-
юмлар тайёрланди. Э. миллий санъати-
нинг асосий турлари (гиламчилик, сопол 
идишларга чизилган нақшлар, хаттот-
лик) араблар босқинига қадар шакллан-
ди, бироқ ўзининг юксак чўққиларига 
ислом дини даврида эришди. Э. тас-
вирий санъатига геометрик шакллар, 
ўсимлик нақшлари, афсоналардан олин-
ган лавҳалар, ҳайвонлар тасвири хосдир. 
Ғарбда форс тасвирий санъати миниа-
тюра сифатида танилган. Э. рассомлари 
ўз асарларида афсонавий қаҳрамонлар 
ва шоҳларни ҳамда Э. мумтоз адабиёти 
асарларидаги лавҳаларни моҳирлик би-
лан акс эттирдилар.
Қуръон матнларини безаш санъати 
юксак чўққиларга кўтарилди. Э. Араб ха-
лифалиги таркибига киргандан сўнг хат-
тотлик санъати ривожланди. Бу санъат 
турининг ривожланиши Темурийлар дав-
рига тўғри кедди. Хаттотликнинг моҳир 
устаси Мир Эъмод Ҳасаний Сейфи 
Ғазнавий (1617 йил вафот этган) бўлган. 
Қожарлар сулоласи ҳукмронлиги даври-
да хаттотликнинг «шикастанастаълиқ» 
шакли равнақ топиб, ҳоз. қунга қадар 
қўлланилади. 15—17-асрлар миниа-
тюра санъатининг ривожланиш даври 
ҳисобланади. Табриз ва Исфаҳон мини-
атюра мактаблари шуҳрат қозонди (яна 
қ. Табриз миниатюра мактаби, Исфаҳон 
миниатюра мактаби). Бу даврда яра-
тилган миниатюра асарлари нақшга бой 
бўлиб, ранглар жилоси ва нафислиги би-
лан ажралиб туради. Э. миниатюраларида 
реализм йўналиши ҳам кенг ўрин олган. 
Ушбу услубнинг ёрқин намояндаси Ризо 
Аббосийнит асарларида уруш лавҳалари, 
аёллар сиймоси акс эттирилган. Унинг 
яратган миниатюралари Исфаҳондаги 
Чеҳел Сутун ва Али Қопу саройлари 
деворларида муҳрланиб қолган. 19-аср-
да Э. миниатюра санъати ғарб мадани-
яти таъсири остида инқирозга учради. 
20-аср бошларида Э. рассомлигида ре-
ализм йўналиши катта ўрин эгаллади. 
Ҳайкалтарошлик, рассомлик санъати ва 
фафика (айниқса, китоб безаги, реклама 
плакатлари) юксала бошлади. Ҳасан Али 
Вазирий, Муҳсин Муқаддам, Абулқосим 
Содиқий каби рассом ва ҳайкалтарошлар 
ўз асарларида оддий халқ ҳаётидан олин-
ган лавҳаларни акс эттирдилар. 1920 


www.ziyouz.com кутубхонаси
203
йил Камол улМулк Теҳронда рассомлик 
ва ҳайкалтарошлик мактабини ташкил 
этди. Замонавий тасвирий санъат мил-
лий мақтабининг асосчиларидан бири 
Акбар Тажвидий (1925—95)дир. Ҳоз. 
даврда тасвирий санъат анъаналарини 
Э.нинг машҳур рассомлари М. Фарш-
чиён, А. Рустамиён, П. Калонтарий, 
Ё.Таботабоий, Оташзод ва бошқалар да-
вом эттирмоқдалар. Тасвирий санъатда 
модернизм услуби ривожланди. 1959 йил 
Теҳронда Безак санъати олий мактаби 
очилди. Халқ санъатида ёғоч, суяк, садаф 
ўймакорлиги, кандакорлик ривожланган 
(маркази — Исфаҳон ва Шероз). 2000 
йил Эрон БА ташкил этилган. Ислом ма-
данияти ва тасвирий санъати бўйича тур-
ли йирик халқаро бадиий кўргазмалар, 
хаттотлар танловлари ўтказиш кенг тус 
олган.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   229   230   231   232   233   234   235   236   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish