O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Матбуоти, радиоэшиттириши ва



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet231/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   227   228   229   230   231   232   233   234   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

Матбуоти, радиоэшиттириши ва 
телекўрсатуви. Э.да бир қанча газ. 
ва жур. нашр этилади. Асосийлари: 
«Аброр» («Адолатли», форс тилидаги 
кундалик газ., 1985 йилдан), «Кейҳон» 
(«Коинот», форс тилидаги кундалик 
оқшом газ., 1942 йилдан), «Рисолат» 
(форс тилидаги кундалик газ., 1985 йил-
дан), «Эгтелоот» («Ахборот», форс тили-
даги кундалик кечки газ., 1925 йилдан), 
«Эттелооти ҳафтаги» («Ҳафта янгили-
клари», форс тилидаги безакли ҳафталик 
жур., 1941 йилдан). Ислом Республика-
си ахборот агентлиги (ИРНА), 1934 йил 
ташкил этилган. «Эрон Ислом Республи-
каси овози» миллий радиоси 1971 йил ту-
зилган. Э. телевидениесига 1971 йил асос 
солинган.
Адабиёти. Э. адабиётини шартли 
равишда 3 босқичга бўлиш мумкин: 
қадимий, ўрта аср ва замонавий. Э. ада-
биётининг илк намуналари қадимий 
форс тилида яратилган. Қаҳрамонлик 
эпосининг дастлабки кўринишлари Ахо-
манийлар даврига мансуб миххат би-
тикларида ўз аксини топган. Э. араблар 
томонидан забт этилиб (7-аср), унинг 
ҳудуди халифалик таркибига киргандан 
сўнг Э. адабиёти араб тили ва ислом 
таъсирида шаклланди. 9-асрга келиб 
адабиётда форс тилининг мавқеи кучай-
ди. 10-асрнинг 2-ярмидан бошлаб форс 
тили Шарқда шеърият тили даражасига 
кўтарилди. 10—15-асрлар Э. назмининг 
юксалиш даври ҳисобланади. Бу даврда 
Фирдавсий, Умар Хайём, Саъдий, Румий, 
Ҳофиз каби дунё адабиётининг ёрқин 
юлдузлари ўзларининг ўлмас асарла-
рини яратдилар. Уларнинг шеърияти-
да гуманизм, инсоннинг улуғ мавжудот 
эканлиги, маънавий баркамоллик сари 
интилиш ғоялари тараннум этилди. Форс 
адабиётининг дурдонаси бўлмиш Фир-
давсийнинг «Шоҳнома» достони май-
донга келди. Бу даврда Э. адабиётининг 
мумтоз жанрлари бўлган рубоий, қасида, 
ғазал ва қитъа янада такомиллашди. Шу 
билан бирга Абдулло Ансорий, Фари-
диддин Аттор ва бошқаларнинг асар-
ларида суфийлик тариқати ғоялари ўз 
аксини топди. Мўғуллар томонидан 
Э.нинг ишғол этилиши (1220—56) на-
тижасида маданий ҳаёт инқирозга юз 
тутди. 13-асрнинг 2-ярмига келиб Э. ада-
биётида мадҳия ва қаҳрамонлик эпосла-
ри ривож топди. 16-аср охири Э. адаби-
ётида шиа мазҳабига хос марсия шеърий 
жанри шаклланди. Бу даврга келиб Э. 
мумтоз адабиёти сарой шеърияти до-
ирасида тараққий этди. 17-аср Э. адаби-
ётида ҳинд услуби (сабке ҳинди) устун-
лик қила бошлади. Бу ҳол 18-асрда Эрон 
шоирлари Муштоғ Исфаҳоний, Сабоҳий 
Бикделий Кошоний, Ҳотиф Исфаҳоний 
ва бошқаларнинг эътирозига учраб, Э. 
адабиётида «бозгашт» (қайтиш) деб атал-
миш янги йўналишнинг пайдо бўлишига 
олиб келди. Бу йўналиш илк Э. мумтоз 
шеъриятига хос услубни қайта жонлан-
тиришга қаратилган саъйиҳаракатлар 
билан ифодаланади. 19-асрда Э. адаби-
ётида ёднома ва сафарномалар пайдо 
бўлиб, янги форс насрий жанрига асос 
солинди. Э.да кенг қулоч ёзган миллий 
озодлик ҳаракати (1905—1921) публи-
цистика ва сатирик шеъриятнинг шак-
лланишига туртки бўлди. М. Баҳор, А. 
Лоҳутий ижодида адолатсизликка қарши 
кураш ғоялари намоён бўлди. 20-асрда 


www.ziyouz.com кутубхонаси
201
Э. адабиётида роман ва реалистик ҳикоя 
жанри ривож топди. Бу даврда Мурта-
зо Мушфиқ Козимийнинг «Қўрқинчли 
Теҳрон» (1924), Аббос Козимийнинг 
«Машаққатли ҳаёт» (1931), Яҳё Давла-
тободийнинг «Шаҳрноз» (1926), Саид 
Нафисийниж «Фарангис» (1931) номли 
асарлари чоп этилди. 20-асрнинг 30-й.
ларида Э. шеъриятига янги шеърий жанр 
«шеъри ноу» кириб кедди. Анъанавий 
аруз вазнидан воз кечиб, эркин услубда 
шеър яратиш бу йўналишнинг харатер-
ли жиҳатидир. Э. шеъриятидаги янги 
йўналишнинг асосчиси Нимо Юшиж 
(1895—1961) ҳисобланади. 1940—50 
йиллар насрда ижтимоий ҳаётни акс эт-
тирувчи бир қатор реалистик асарлар 
яратилди. Содиқ Ҳидоят (1903—51)нинг 
«Дайди ит» (1943), «Ҳожи оғо» (1945), 
Бўзўрг Алавийнинг «Эллик уч» (1942), 
«Унинг кўзлари» (1952) ҳикоялари жа-
моатчилик эътиборини қозонди. Ислом 
инқилобидан сўнг Э. адабиётида озодлик 
ва инқилобни тараннум этувчи шеърлар, 
ЭронИроқ урушида қатнашган жангчи-
ларнинг мардлиги ва ватанпарварлигини 
акс эттирувчи асарлар, диний йўналишда 
ёзилган шеърий тўпламлар кенг ўрин 
олди.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   227   228   229   230   231   232   233   234   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish