O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet234/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   230   231   232   233   234   235   236   237   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

Мусиқаси. Э.нинг мумтоз ва халқ 
мусиқаси узоқ ўтмишга бориб тақалади. 
қадимий давр мусиқаси ҳақида маъ-
лумотлар сақланмаган, аммо мусиқий 
чолғу ва оҳанглар Э. мусиқа мадани-
ятининг Месопотамия мусиқий анъа-
налари билан чамбарчас боглиқлигини 
кўрсатади. Халқ мусиқасида тасниф, 
тарона, қасида, ғазал, дастгоҳ кенг 
тарқалган. Э. миллий мусиқа чолғулари: 
най (найилабак, «ҳафт банд», найиан-
бон), сурнай, камонча, қонун, сетор, ру-
боб, борбат, тор, сантур, доира, тўнбак. 
6-асрга келиб сарой санъати, баста-
корлар ижоди (Борбат ва бошқалар
равнақ топди, халқ орасида мутриблар 
(хонандараққос) шуҳрат қозонди, мусиқа 
назарияси шаклланди. Араб истилоси 
даврида Э. мусиқаси арабмусулмон ма-
данияти таъсирига учради, бир вақтнинг 
ўзида араб ҳамда форс мусиқаси унсур-
ларини ўзлаштирди. 13-асрда баста-
кор, мусиқа назариётчиси Сафиуддин 
алУрмавий машҳур бўлди. 19-аср нинг 
2-ярмидан бошлаб Э. мусиқасига Евро-
па мусиқаси таъсир кўрсатди, Теҳронда 
Шоҳ коллежи қошида Европа услуби-
даги мусиқа мактаби очилди. 20-аср-
нинг 20-й.ларида бастакор, Теҳрон ун-ти 
проф. Али Нақи Вазирий миллий мусиқа 
таълимини йўлга қўйди, мусиқа назари-
ясига оид асар яратиб, мусиқа мактаби 
очди. 30-й.ларнинг бошларида Теҳронда 
Олий мусиқа мактаби (40-й.ларда кон-
серваторияга айлантирилди)ўз ишини 
бошлади, филармония жамияти (1940), 
Х.Санжарий раҳбарлигида симфоник ор-
кестр (1946) ташкил топди. А. Вазирий, 
А. Сабо, А. Рашидий каби композитор-
лар машҳур бўлган. Ҳоз. кунда Э.да, асо-
сан, фольклор гуруҳлари, миллий чолғу 
ансамбллари мавжуд. Шу билан бирга 
20-аср охирларидан миллий ва Европа 
оҳангларини уйғунлаштирган эстрада 
ва оркестр ижросига ҳам катта эътибор 
берилмоқда. 1968 йилдан Шерозда мил-
лий санъат фестиваллари ўтказиб тури-
лади. Мусиқа санъатини ривожланишига 
Мирзо Абдулло, Дарвешхон, Маҳмуд Ка-
рами, Фаромирзо Пойдур, Абу алҲасан 
Сабо катта ҳисса қўшган, ҳозирда Ҳусайн 
Малик, Тоҳир Зода, Шаҳноз, Шожараён 
каби санъаткорлар машҳур.
Театр сарчашмалари қадимий маро-
симлардан бошланади. Баъзи манбалар-
да қадимий «бозигар» (ўрта асрлардаги 
масхарабозлар театрини эслатади) теа-
три тўғрисидаги маълумотлар сақланиб 
қолган. Э.да пантомима, кўғирчоқ 
ва соя театрлари қадимдан машҳур. 
Ўтмишда ниқоблар намойиши ва маро-
сим («саде») томошалари уюштирилган. 
10-асрдан бошлаб имом Ҳусайн вафо-
тига бағишланган диний йўналишдаги 
саҳналар қўйилган. 17—18-асрларда 
форс трагедияси турларидан бири — 
таъзия вужудга келди. 20-асрнинг 30-й.
ларига қадар Э.да масхарабозлар театри 
мавжуд бўлган. 1890 йил Теҳронда сарой 
театри ташкил топди. 20-аср бошлари-
да Э.да «Фарҳанг» («Маданият») театр 
ҳиссадорлик жамияти таъсис этилди. 
1911 йил Э. миллий театрига, 1917 йил 
Европа услубидаги Э. комедия театрига 
асос солинди. 1929 йилдан бошлаб Э. те-
атрларида аёллар фаолият кўрсата бош-
лади. 1932 йил рассом С. Кермоншоҳий 
Теҳронда театрстудия ташкил этди. Ушбу 


www.ziyouz.com кутубхонаси
204
маскан мамлакатнинг илғор театр санъа-
ти марказига айланди. 1930—40 йиллар 
театрларда, асосан, Европа драматургла-
рининг асарлари саҳналаштирилди. Э. 
театр санъатининг юксалиш даври 1960-
й.ларга тўғри келди. 1963 йил Теҳронда 
профессионал актёрларни тайёрловчи 
драма студияси ташкил этилди, доимий 
театр гу. .руҳлари, жумладан «Бугунги 
театр» (раҳбари М. Жафарий) ва Миллий 
труппа (раҳбари М. Жавонмард) пайдо 
бўлди. 1968 йилдан
Шерозда ҳар йили театр фестива-
ли ўтказилади. 1979 йилга қадар Э.да 
варьете театри ҳам мавжуд бўлган. Ис-
лом инқилобидан сўнг театр санъати 
инқирозга юз тутди. Ҳоз. кунда диний 
руҳдаги спектаклларни саҳналаштириш 
учун рухсат берилган. Аёлларнинг теат-
рда фаолият кўрсатиши ман этилган.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   230   231   232   233   234   235   236   237   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish