Кўқон шахар ХТБ тасарруфидаги 4-сонли умумий ўрта таълим мактабини 2020/2021 ўқув йилида Адлия вазирлигида 2014 йил 28 апрелда 2577-сон билан рўйхатга олинган “Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига риоя этилиши юзасидан ўтказилган қисқа муддатли мониторингнатижалари бўйича
МАЪЛУМОТНОМА
2020 йил 11 декабрь Қўқон шахри
Қўқон шаҳар ХТБнинг 2020 йил 19 ноябрдаги 147-сонли буйруғига асосан Қўқон шаҳар ХТБ тасарруфидаги 4-сонли умумий ўрта таълим мактабида 2020/2021 ўқув йилида Адлия вазирлигида 2014 йил 28 апрелда 2577-рақам билан рўйхатга олинган “Умумтаълим муассасаларини дарсликлар ва ўқув методик-қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисида”ги Низоми асосида дарсликларни ўрнатилган тартибда сақланиши, фойдаланиши ҳамда ижара тўловларини тўлиқ ундирилиши бўйича мониторинг ўрганиш ўтказилди.
Ўрганиш Қўқон шахар ХТБ тасарруфидаги 4-сонли умумий ўрта таълим мактаб директори Б.Абдурахмонов хабардорлигида, Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Ж.Умаров кутубхоначи Д.Ғофурова ва бошқа тегишли ходимлар иштирокида ўтказилди.
Ўрганишда ушбу 4-сонли умумий ўрта таълим мактаби томонидан тақдим этилган хужжатлар ва ҳисоботлардан фойдаланилди. Ушбу ҳужжат ва ҳисоботларнинг асослиги ва тўғрилиги учун ушбу умумий ўрта таълим мактаби масъул ходимлари ва раҳбарияти жавобгардир.
|
Мониторинг ўрганиш 2020 йилнинг
11-декабрь бошланиб шукунда тугатилди.
|
Мониторинг ўрганиш жараёнида қуйидагилар аниқланди;
4-сонли умумтаълим мактабда синфлар ва ўқувчилар сони 2020/2021 ўқув йилида 46 та синфда 1576 нафар ўқувчиларга таълим ўзбек тилида таҳсил бериб борилмоқда.
Кутубхонанинг умумий холати яхши озода
Кутубхонанинг асосий 9 та иш хужжатлари йиллик режа,ойлик режа, рақамли, алфавитли дафтар, кундалик, инвентар, жамланма китоби мавжуд. Тадбирлар баённома дафтари, китобхон формуляри тўлиқ юритилмаган.
Жами адабиётлар сони 666 та
Низомнинг 60-71 бандларида умумтаълим мактаби кутубхоначилари томонидан дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар ҳаракати ҳисобини юритиш лозим бўлган китоблар номи ва юритилиш тартиби кўрсатилган.
2577- низомнинг 8-9-10-11 иловалари инвентар, ҳисобга олиш жамланма китобларининг барчаси 2020 йил холатига юритилганлиги аниқланди.
Низомнинг 36 ва 37-бандларига асосан, ўқувчиларга дарсликларни ижара ва бепул асосида бериш умумтаълим мактаби маъмурияти ва ўқувчиларнинг ота-оналари ёки уларни ўрнини босувчи шахслар, хомийлар ўртасида тузиладиган шартномалар асосида амалга оширилиши кўрсатилган.
Ўрганиш ўтказилган ушбу умумий ўрта таълим мактабида Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклда тузиладиган дарсликларни ижарага бериш тўғрисида намунавий шартнома хамда 7-иловасига мувофик 1-синф, ижтимоий ёрдамга мухтож ҳамда ижара асосида вақтинча фойдаланишга берилган дарсликлар учун ўқувчи ота-оналари ва мактаб маъмурияти ўртасида шартномалар ўрганилганда мактаб рахбари хамда ижара олувчилар томонидан имзолар қўйилган. 46 та синфдан 36 та синфлар шартномалари мавжуд, 10 та синфларнинг шартномалари мавжуд эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |