тузилган. 2020-2021 ўқув йили учун дарсликларга бўлган эҳтиёж мавжуд эмас.
2020/2021 ўқув йилига дарсликлар тўплами билан бепул ва ижара тизими асосида таъминлаш учун буюртманинг истиқбол кўрсаткичлари шакллантирилиши бўйича ҳужжатлар тўлиқ расмийлаштирилган.
2020-2021 ўқув йилида ўқувчиларнинг дарсликлар билан таъминланиш хужжатлари 10 та синфда мавжуд 36 та синфда мавжуд эмас.
Мактабга 2020-2021 ўқув йили учун 1-синфларга 85 тўплам ўзбек, 65 тўплам рус, 4-синфга 86 тўплам ўзбек ва 5-синфларга 105 тўплам ўзбек тилида ўқув дарсликлари қабул қилиб олинган бўлиб, “Ўқув таълим таъминот” ДУК Фарғона вилояти филиали томонидан берилган дарслик ва ўқув-методик қўлланмаларни қабул қилиш бўйича тузилган комиссия томонидан тулик қабул қилинган. Низомнинг13-иловасига мувофиқ шаклдаги далолатномалар тузилмаган. 2020-2021 ўқув йилида дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни қабул қилиш бўйича мактаб буйруғи чиқарилган ишчи гурухи тузилган.
Низомнинг 42-бандига асосан, ижара тўловлари ҳар йилнинг 30 сентябрига қадар тўлиқ ҳажмда тўланиши ва айрим ҳолларда ўқувчиларнинг ота-оналари ёки уларни ўрнини босувчи шахсларнинг вақтинчалик пул маблағлари йўқлиги сабабли ижара тўлови муддатини узайтириш тўғрисида умумтаълим мактаби маъмуриятига мурожаат қилиши ва ушбу мурожаатга асосан умумтаълим мактаби васийлик кенгаши қарори ва мактаб директор буйруғи асосида тўлов муддатини узайтирилиши мумкинлиги белгиланган. Бунда, мазкур тўловнинг 50 фоизи жорий йилнинг 30 сентябригача, қолган қисми эса 30 ноябргача тўланиши лозимлиги кўрсатилган.
Ўрганиш ўтказилган кун ҳолатига ушбу умумий ўрта таълим мактаби томонидан жорий ўқув йили учун банк муассасаси томонидан тақдим қилинган тўлов квитанцияларига асосан 2020 йилнинг сентябрь-октябрь-ноябрь ойлари давомида жами 42 299 400 сўм ижара тўловлари мактабнинг шахар ғазначилик бўлими орқали хизмат кўрсатиладиган ижара тўловлари бўйича шаҳсий ҳисоб варағига ўтказилганлиги аниқланди.
Ижара тўловлари тушумлари бўйича ҳисоб-китобларнинг юритилиши, нақд пул маблағларининг ўз вақтида банк кассасига топширилиши, умумтаълим мактаби ўқувчиларнинг ота-оналари томонидан олинган дарсликлар учун тўланган нақд пул шаклдаги ижара тўловларини қабул қилинишида касса-кирим ордерлари ва уларни банк муассасасига топширилишида касса-чиқим ордерлари тўлиқ