ЭНГ КАМ ИШ ҲАҚИ — қ. Иш ҳақи
минимуми.
ЭНГ КАТГА УМУМИЙ БЎЛУВЧИ
— иккита натурал соннинг умумий туб
бўлувчилари кўпайтмаси; т ва п сонла-
рининг Э.к.у.б.си (т, п) билан белгилана-
ди.
ЭНГ КИЧИК КВАДРАТЛАР УСУ-
ЛИ — тасодифий хатоликларни ўлчаш
натижасида ҳосил бўладиган номаълум
миқцор қийматини баҳолаш усулларидан
www.ziyouz.com кутубхонаси
129
бири. Э. к. к. у. берилган функцияни яна-
да соддароқ функциялар орқали тақрибан
ифодалашда ҳам қўлланади.
ЭНГ
КИЧИК
УМУМИЙ
БЎЛИНУВЧИ — икки ёки бир неча на-
турал сонларнинг ҳар бирига бўлинувчи
энг кичик мусбат сон. Мас, 6, 56, 15
сонларининг Э. к. у. б. тушунчасидан
оддий касрларни қўшиш ва айиришда
фойдаланилади. Бир неча сонларнинг
Э. к. у. б.сини топишда бу сонлар туб
қўпайтирувчиларга ажратилади, ҳар бир
кўпайТувчининг энг юқори даражалари-
ни олиб, улардан кўпайтма тузилади: 6 =
23; 56 = 2227. 15 = 35; [6; 56:15] = 222735
= 840 Бир неча кўпҳадларнинг Э. к. у. б.си
шу кўпҳадларнинг ҳар бирига бўлииувчи
энг кичик даражали кўпҳаддир.
ЭНГ СОДДА ҲАЙВОНЛАР —
ҳайвонлар кичик дунёси. Бир ҳужайрали
эукариот ҳайвонлар. Кўпчилигининг
ядроси битта, кўп ядроли турлари ҳам
кўп. Ядросининг тузилиши эукариотлар-
га ўхшаш: шакли ҳар хил.
Эволюцияси
давомида
айрим
гуруҳларида хромосомалар тўплами ёки
улар бир қисми сонининг кўп марта ор-
тиши туфайли полигенлик келиб чиққан.
Инфузориялар ва кўпчилик форамини-
фералар ядроси 2 хил (ядро дуализми):
вегетатив (макронуклеус) ва генератив
(микронуклеус) бўлади.
Э.с.ҳ. систематикаси ва филогини-
яси кўп мунозараларга сабаб бўлган.
Узоқ вақт улар битта типга киритилиб,
5 синф: саркодалилар, хивчинлилар,
споралилар, инфузориялар, книдоспо-
рияларга ажратиб келинган. Электрон
микроскоп ва бошқалар тадқиқот усул-
ларининг қўлланиши, Э.с.ҳ. ҳаёт цикли,
биокимёвий ва физиологик хусусият-
ларини ўрганиш уларнинг битта уму-
мий план асосида тузилмаганлиги ва
турли гуруҳлари ўртасида катта фарқ
бўлишини кўрсатди; улар учун умумий
бўлган эукариотлик, бир ҳужайралилик,
мик^ роскопик ўлчам энг содда тузилиш
белгиси бўлолмаслиги аникланди. Ҳоз.
Э.с. ҳ.нинг бир неча систематикаси мав-
жуд. Кўпчилик олимлар уларни кичик
дунё тарзида тан олишиб, 5,7 ёки 9 синф-
га ажратишади. Систематика бўйича
Халқаро комитет Э.сҳ.ни 7 тип: саркома-
стигофоралар, лабиринтулалар, апиком-
плекслар, микроспоридлар, асцетоспора-
лилар, микроспоридлар, инфузорияларга
бўлишни таклиф этган (1980). Бу тасниф-
ни кўпчилик тан олган.
Э.с.ҳ. фаунаси кам ўрганилган; 40000
га, айрим маълумотларга кўра 70000 га
яқин тури маълум. Деярли кўпчилиги
микроскопик ўлчамда, морфологик ва
физиологик жиҳатдан ҳар хил тузилган.
Улар орасида энг содда тузилган сарко-
далиларнинг доимий озиқни тутиш ва
ҳаракатланиш органоидлари бўлмайди;
инфузориялар эса энг мураккаб тузилган.
Айрим паразит Э.с.ҳ.дан қ.х. ва
ўрмон зараркунандаларига қарши ку-
рашда фойдаланиш мақсадида тадқиқот
олиб борилмоқда. Уларнинг бир қанча
турлари (амёбалар, инфузориялар ва
бошқалар)дан цитологик, генетик, био-
физик ва бошқалар тадқиқотларда кенг
фойдаланилади. Э.сҳ.нинг тупроқ ми-
крофлораси билан ўзаро мураккаб таъси-
ри ўрганилмоқда; уларни нам тупроқда
тупроқ
унумдорлигини
ошириши
тўтрисида тахмин қилинади. Минерал
скелетли денгиз Э.с.ҳ.и (радиоляриялар,
фораминифералар) қазилма қолдиқлари
чўкма жинсларни ҳосил қилишда ка^та
аҳамиятга эга. Ҳоз. оҳактош конлари,
асосан, фораминифералар чиғаноғидан
иборат. Радиолярияларнинг минерал
(қум) чиғаноқлари қолдиқларидан сано-
атда металларни силлиқлашда, жилвир
қоғозлар тайёрлашда фойдаланилади.
Э.с.ҳ. гўғрисидаги фан протозоология.
яъни протистология дейилади.
Ад..Мавлонов О.. Хуррамов Ш.. Нор-
боев 3 ., Умуртқасизлар зоологиясн. Т..
2003; Серавин Л.Н., Простейшие ...Что
это такое?, Л.. 1984.
Очил Мавлонов.
www.ziyouz.com кутубхонаси
Do'stlaringiz bilan baham: |