ЭМПИРИОКРИТИЦИЗМ
(юн.
— тажриба ва — танқид) — фалсафий
оқим. Асосчиси — Р.Авенариус, Э.Мах.
19-аср охири — 20-аср бошида пайдо
бўлган. Э.нинг асосий моҳияти билиш
жараёнида тажриба усулларини рад
этишдир. Э. борлиқни «бетараф элемент-
лар», яъни сезгилар мажмуидан иборат,
деб ҳисоблайди. Бунда тажриба сезги-
лардан иборат бўлиб, субстанция, мате-
рия сабабият ва субъектдан ташқарида
мавжуд бўлади. Э. объектив оламнинг
мустақил мавжудлигини рад этади, уни
фақат ҳиссиётларга боғлаб қўяди, «соф
тажриба»ни тарғиб қилади. Ҳоз. вақтда
Э. непозитивизм томонидан қўллаб
қувватланмоқда.
ЭМУ, эмулар — югурувчи қушлар
туркумига мансуб оила. Ҳозиргача
сақланиб қолган бир тури — Э. Австра-
лиянинг чўл ва даштларидаги бутазор-
ларда яшайди; Тасмания о.да ўтган аср-
да қирилиб кетган. Бўйи 170 см гача,
оғирлиги 55 кг гача. Қўнғиркулранг
тусда. Моногам. Уясини нари барг, ўт,
шохшаббалардан ясайди. 8—10 та ту-
хум қўяди. Тухумининг катталиги 13x9
см. Нари 8 ҳафтага яқин тухум босади.
2 йилда вояга етади. Мева, уруғ ва май-
да ҳайвонлар билан озиқланади. Сони
камайиб бормоқда. Табиатни муҳофаза
қилиш халқаро иттифоқи Қизил китоби-
га киритилган.
ЭМУЛЬГАТОРЛАР (лот. соғаман)
— эмульсия ҳосил қиладиган моддалар,
эмульсияларнинг стабилизаторлари. Э.
жумласига эмульсияни ташкил этган 2
фазадан бирида эрийдиган табиий ва
сунъий бирикмалар (баъзи тузлар, асос-
лар, органик кислотлар, совунлар, амин-
лар ва бошқалар сирт фаол молдалар),
кукун ҳолидаги моддалар киради. Э. си-
фатида ишлатиладиган модда таркибида
(унинг дисперслик даражасидан қатъи
назар) гидрофиль ва гидрофоб қисмлар
бўлиши керак, чунки деярли ҳамма Э.ни
сирт фаол моддалар деса бўлади. Кучли
гидрофиль қисмига эга бўлган Э. М/С
типидаги эмульсиялар (яъни мойнинг
сувдаги эмульсияси) олиш учун хиз-
мат қилади. Гидрофоб қисмлари кучли
бўлган Э. эса С/М типидаги эмульсия-
лар (яъни сувнинг мойдаги эмульсияси)
ҳосил қилишда ишлатилади. Агар 10 мл
сувга 10 мл бензол қўшиб чайқатилса,
2 хил эмульсия олиш мумкин. Ана шу
аралашмага гидрофиль Э. қўшилса, Э.
молекуласининг қутбсиз (утлеводород)
қисми мой томчиларига, қутбли қисми
(—СООН, — ОН, — 1МН
2
гуруҳлари)
эса сув томчиларига ботади, лекин ги-
дрофиль Э.ни сув кўпроқ хўллайди, на-
тижада Э. ҳажмининг кўп қисми сувга, оз
қисми эса бензолга ботади. Шу сабабли
бензол томчиси атрофида Э.нинг сидирға
пардаси ҳосил бўлади; бу томчини Э. мо-
лекулари яхши қуршаб олади. Натижада
М/С типидаги эмульсия барқарорлашади.
Гидрофоб Э. қўшилганда С/М типидаги
эмульсия ҳосил бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |